Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11878 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол ким учун ўйналади ёхуд ўзбек футболи ўлдими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун ўзлигимдан бутунлай четлашган ҳолда мухлислар, ўша ҳеч ким эшитмайдиган мухлислар номидан гапирмоқчиман…

Андрей Аршавин нима учун терма жамоада ўйнамаяпти деб ўйлайсиз? Яхши ўйнолмаяпти дейсизми? Йўқ адашасиз. У ҳамон бинойигина етакчи бўла олади. Аммо футболдаги энг муҳим омил бўлган МУХЛИСЛАР сабаб у терма жамоада ўйнай олмайди. Европа чемпионатидан кейин унинг нима дегани эсигнизда: “Мулислар хафа бўлишса ўзларига…”. Бундан ғазабга тушган мухлислар ёппасига бош кўтариб бунақа киборларнинг бизга керак эмас деб топишди. Ғарб футболининг энг катта ютуқларидан бири бу мухлсилар фикрининг дур-у гавҳарга тенг эканлигидадир. Биздачи? Биз – мухлисларни ким эшитади? Ҳеч ким. Ҳеч ким. Яна бир маротаба ҳеч ким!!! Бизда футболимиз раҳнамолари стадионларни тўлдириш учун “ёниб-куйишади”, лекин стадионлар нима учун бўш деб ўйлаб кўришмайди. 2000 йилларда эслайман стадионлар мухлислар билан тўлиб тошарди. Терма жамоа ўйинлари байрам каби қаршиланарди. Ахир бугунгача мухлислар қай даражада кўпайганини билиш учун математикадан 1-синф билимига эга бўлиш кифояку. Нега унда стадионларимиз тўлмайди? Сабаб оддий. Мухлисларнинг футболдан кўнгли қолди. Улар чарчашди. Эшитилмасликдан чарчашди. Уларнинг фикри ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигидан чарчашди. Қани айтингчи, орамизда Иордания билан ўйинлардан кейин терма жамоани сўккан, лекин уйига бориб ҳеч кимга кўрсатмай йиғлаганлар йўқми? Бор, минглаб, ҳаттоки миллионлар топилади бундай мухлислар. Мухлис куйганидан гапиради, аламидан сўкинади. Эрон билан ЖАРдаги ўйинни эслайсиза? Ўша кунларда ҳаво жуда ҳам иссиқ, чидаб бўлмас даражада эди. Худди ҳозиргидай эсимда бир отахон (Хоразм шевасида сўзлаганди) чипта кута-кута қуёшда қайнаб кетганди. Охири отахон бўлмаган чиптага навбатдан чиқиб “Э ўлсин футболи ҳам” деганди. Қулоғим остида шу сўз ҳамон жаранглайди. Ёши катта, иссиқ ҳавода соя-салқинда ётиши керак бўлган отахон қуёшда кабоб бўлсаю, ёш, қирчиллама чиптачи йигитлар салқинда кола ичиб ўтирса, бу қайси меъёрга тўғри келади? Бунинг устига чипта муаммоси. Бу ҳақда роса гапирилди, чайнашнинг ҳожати йўқ. Шу ўринда Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўғри” ҳикоясига қандай усталик билан эпиграф танлаганига қойил қоласан киши. Гапни жуда узоқдан олиб келдим. Мақсадим бизнинг мухлислар футболимиз учун жонини беришга тайёр эканига сизни ишонтирмоқчиман. Бутун дунё ҳавас қилса, арзигулик мухлисларимиз бор эканини эслатиб қўймоқчиман. Сайтдаги хабарларга қолдирилган изоҳларни ўқиб, аҳволимизга ачиниб кетдим. Келинг улардан баъзиларини айнан келтирсам: “Футболга кизикмаган инсонларга хавасим келади. Узимга эса ачинаман. Шу хабарни укиб футболимизга ачинаман. Денгизга чукиб кетган кемага ухшийди футболимиз. Афсус”. (Latsio), “Komada yotgan o'zbek futbolini bugun joni uzilibdi”. ALVIDO O'ZBEK FUTBOLI (Fanat Madrid), “2018- yilgachon MTJ ga BAYKOT Elon qilaman !!!!!!!!!” (Husanboy), “Sizlarga bir taklif bildirmoqchiman. Kelinglar MTJ o'yiniga tushmelik. Shu orqali Futbolimizda bo'layotgan bugungi kun seriallariga javob bergan bulamiz!!!” (Nasimentu). Энг дахшатлиси, мухлисларнинг кўпчилиги футболимиз ўлганини таъкидлашмоқда. Йўқ, ўзбек футболи ўлмайди. Шунчаки уни ўлдирмоқчи бўлишади. Мухлислар фикри инобатга олинмас экан истеъфо сўраган мураббийлар ўз ўрнида қолаверади, мажлис бошида ҳамма билан хайрлашганлар ҳам ҳеч қаерга кетмайди. Мен кимнингдир қаерга кетиши билан муаммо ҳал бўлади демоқчи эмасман, фақат мухлислардан ҳам “нима дейсан” деб сўралса ёмон бўлмасди.

Мухлислар, елкадошлар сизлага қарата қуйидагиларни айтмоқчиман. Ўзбек футболининг умрбод эканига ишонинг. Ўзбек футболи бу ғалабадан кейин ҳаммани машинасида “катайси” қилдирган, мағлубиятда эса отасидан қолган тошойнани қидирган – МУХЛИСЛАР. Ўзбек футболи бу – биз бир-иккита расминигина кўрган, ўша машҳур оёғида қизил қайиши бор Геннадий Красницки, ўзбек футболи бу – бурчак тўплари худди пенальти каби хавфли бўлган Беродар Абдураимов, ўзбек футболи бу – жарима зарбаси дарвозабонларнинг оёғини қалтиратган футболчи Миржалол, ўзбек футболи бу юзини бутсага тутиб берган Бахтиёр Ашурматов, ўзбек футболи бу “Газовик”да ўртаҳол футболчи бўлса ҳам терма жамаода ғойибона куч билан шеърга айланадиган Санжар Турсунов, ўзбек футболи Хитойга гол уриб бутун стадионни югуриб айланган Ширшов, ўзбек футболи бу “Насаф”нинг бутун Ўзбекистонга танилган барабанчиси ёки бўлмаса Самарқанддаги бозорда арава тортадиган, Фарҳод Тожиевдан олган формасини ҳеч ҳам ечмайдиган “Динамо” мухлиси. Дўстлар, футбол сиз учун, сиз мухлислар учун ўйналади. Илтимос футболчиларимизни ёлғизлатиб қўймайлик. Бир бир жамоамиз. Дунёдаги энг зўр жамоа – ЎЗБЕК ФУТБОЛИ МУХЛИСЛАРИ жамоаси!

Журналист эмас, мухлис Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:52, 10.12.2013. Ўқилди: 10485 марта. Фикрлар: 87 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик