Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11878 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлис — аввало инсон!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзи тўқиган ёлғонни айтиш, бошқа оғиздан эшитилиб такрорланган ҳақиқатни айтишдан кўра яхшироқ. Биринчисида сен оддий инсонсан, иккинчисида эса тўтидан фарқинг йўқ. Сен кимсан?..

Буюк адибларнинг шу каби мулоҳазаларини олдиндан ён дафтаримга қайд этиб боришни одат қилган бўлсамда, илк мақолаларим интернет нашрлари ва газеталар юзини кўра бошлаган пайтларда бу фикрларни ҳозирги каби тўлиқ идрок қила олмаган эканман. Балки ҳозир ҳам бу фикрни тўлиқ таҳлил қила олишга “тишим ўтмас”, аммо очиғини айтаман, машҳур рус ёзувчиси Достоевскийнинг ушбу фикри орадаги мухлисларча ижодиётдаги катта танаффусга чек қўйиб, қўлимга қалам олишимга сабаб бўлди. Чунки мен ҳам сиз каби декабрь ойини интиқ кутганим айни ҳақиқат. Бизнинг мўлжал ҳам сизники каби катта ўзгаришларни қарсак чалиб кутиб олиш эди. Аммо якунда бундай бўлиб чиқмади.

Ўзбек мухлиси қанчалар содда-а? Қанчалар кўп алдашса шунча ишонувчан. Тўғри мундиалга чиқишимиз фақатгина раҳбарларимиз қўлида эмасди, аммо бекор қилинган ўртоқлик учрашувлари, бартараф қилиниши ваъда қилинган ва амалда ҳеч қандай чора кўрилмаган чиптасотарлар муаммоси-ю, ҳар интервиюсида терма жамоада кетишини хоҳлаётганини маълум қилган Миржалолнинг оҳ-воҳларининг инобатга олинмаслиги каби ўнлаб муаммоларимиз кўндаланг турган пайтда, ЎФФ раҳбариятида кутилган ва амалга ошмаган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотни кимдир талаб қилмади, балки унинг ўзи журналистлар билан учрашувда буни оммага маълум қилганди. Нега ўзгаришлар рўй бермади? Хўш, кимдир мардонавор туриб буларнинг ҳисобини бера оладими? Бундан кейин ҳаммаси яхши бўлишига ким кафолат беради? Ўша ҳисобот конференцияда Мираброр Усмоновни ўз вазифасида қолсин дегувчилар қандай меъзонларга асосланишди? Қайсидир вилоят футбол федерацияси бу борада ўз мухлислари билан сўровнома ўтказдими? Ёки қайсидир футболга ихтисослашган сайт бу борада сўровнома ташкил қилдими? Хўш, шундай экан, сўзга чиққан ва Мираброр Зуфаровичга овоз берган вилоят федерацияси раҳбарлари нимага асосланиб овоз беришди? Абдурахмон Фозиловнинг бутун ўзбек мухлислари номидан минбарда сўз олишга қандай ҳуқуқи бор? Мухлислик ҳуқуқими? Бундай ҳуқуқ калтак еса ҳам стадионга тушиб терма жамоани қўллаб-қувватлаганларда, чиптани ўз баҳосида эмас, икки-уч баравар қиммат нархда олиб тарихий воқеликдан умид қилганларда, “сен кимсан-у, у ким” дея таҳқирланганларда йўқ эдими? Борингки, футбол сайтларида ҳисобот конференциясидан кейинги қабул қилинган қарорларни ҳазм қилолмай фикр билдираёганларда-чи? Бор! Чунки футбол яралибдики унга қўшилиб энг катта мантиқ ва ҳақиқат ҳам яратилган. ФУТБОЛ — МУХЛИСЛАР УЧУН!

Шундай экан, ҳар бир мухлис бу борада ўз мухлислик ваколатидан фойдаланиб фикр билдириши ва бу албатта инобатга олиниши шарт. Тўғри, охирги саккиз йилда ўзбек футболида катта ўсиш рўй бергандир, аммо дунё футболи ҳам бир жойда қотиб қолмагани ҳаммамизга кундек равшанку. Ҳар қанча ҳаракат қилмайлик Япония, Австралия, Жанубий Корея, Эроннинг мундиал йўлланмасига эга чиқиши ва Иорданиянинг плей-оффда биздан кўра яхшироқ натижага эришгани сўзимизга яққол тасдиқдир. Бугун ўзбек футболи янги мавқега эга бўлиши учун қанчалар меҳнат ва ғамхўрликка муҳтожлигини кўз олдингизга келтиряпсизми? Бугун сайланган раҳбарларнинг бу борадаги имкониятларига ишонч билдира оласизми? Шахсан мен оддий мухлис сифатида бунга ишонч билдира олмайман. Чунки, бу раҳбарларнинг бор имкониятларини ва маҳоратини охирги саккиз йил кўрсатиб берди. Бутун бошли футболга қизиқувчи халқнинг ягона истаги Жахон чемпионатига чиқишдек орзу-истагини амалга ошириш учун бу муддат етарли эди. Афсуски, биз интиқиб кутган нарса мундиал йўлланмаси эмас, ёшларни кашф этишга ва уларга тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат бўлиб чиқди холос. Хуллас, яна қўлимиздаги ютуқсиз чиптага термулганимизча қолавердик. Охир-оқибат терма жамоамиз атрофида пайдо бўлган носоғлом руҳий шароитнинг юзага келиши... Бундай ҳолатдан фақат футболимизнинг юқори бўғинида юз бериши мумкун бўлган ўзгариш қутқариши мумкин эди. Бир пайтлар “Машъал” жамоасида молиявий муаммолар юзага келганида клуб раҳбарлари ўз шахсий автомабилини сотиб футболчиларга ойлик сифатида тарқатишган экан. Мен ҳам сиз каби миллат футболи ана шундай фидойи инсонлар қўлида бўлишини истагандим. Ўзбек футболига шу каби қахрамонликлар қила оладиган раҳбар келиши янги мақсад йўлидаги ташланган илк қадам сифатида қабул қилинарди. МТЖмиз бош мураббийлигига ҳам мажбуран эмас янги натижалар, янги тарих яратиш учун харакат қиладиган мутахассиснинг иш бошлаши мухлис кўнглини кўпдан бери тарк этган таскинни қайтариб берарди. Аммо ҳозирча футболимиз тақдирини белгилаш бугун янгидан иш бошлаган эски раҳбариятга боғлиқ экан, минбарда ҳам фақат уларнинг сафидаги одамларнинг фикри тингланади ва инобатга олинаверади. Абдураҳмон Фозиловга ўхшаган футбол фидойилари эса бошқа оғиздан эшитилиб такрорланадиган ҳақиқатни айтиш билан овора бўлиб қолаверади. Энг ачинарлиси, бундан фақат ўзбек футболи — БИЗНИНГ ФУТБОЛ ютқазиши мумкун.

Тўғри янги раҳбарият иш бошлаган тақдирда ҳам ҳамма ишларнинг “беш” бўлишига ҳеч ким кафолат беролмайди. Аммо шу йўл орқали бизда ҳам энг олий ҳақиқат – футбол мухлислар учун деган ҳақиқатга таянилишини, мухлисларнинг футболимизга бўлган ишончини, умидини, меҳру-муҳаббатини қайтариш мумкун эди. Шу йўл билан ўзбек футболининг истиқболига бошқача назар ташлаш имкониятига эга бўлардик. Балки фақат шу йўл билан шу кунгача бизни қийнаб келган миллий термаларимиз ва клубларимиздаги муаммолар ечимини топишнинг бошқача йўллари кашф қилинарди.

Ёзганларимни ҳар қанча “юқори нотада” якунлашга ҳаракат қилмай бунинг уддасидан чиқолмаяпман. Мухлис ҳар қандай жойда, стадионда ҳам, матбуотда ҳам, раҳбарият олдида ҳам авволо инсон сифатида қабул қилиниши шарт. У баҳра оладиган қандайдир лаҳзаларини тортиб олиш, ундан қандайдир манфаат йўлида фойдаланиш инсонийликнинг хеч бир тамойилига тўғри келмайди. Мақола аввалида рус адиби Достоевскийнинг бир фикрини келтиргандим. Бу қандай образ тилидан айтилганини менимча тушуниб улгурдингиз. Мухлис аввало ИНСОН экан, уни алдаш, ваъда бериб бажармаслик ҳам гуноҳдир. Зеро, алданган кўнгилда ўлган ишончни тирилтиришнинг иложи йўқ... Саломат бўлинг!

Дилшодбек Жуманиёзов
VIQOR никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:57, 11.12.2013. Ўқилди: 6458 марта. Фикрлар: 58 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик