Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3835 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Австралия-2015да соврин учун курашамизми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллий терма жамоамиз олдида турган навбатдаги жиддий мусобақа — 2015 йил 11-31 январь кунлари Австралия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги баҳслари. Қитъамизнинг энг нуфузли турнири бошланишига деярли 1 йил қолди. 2014 йилда бош жамоамиз учун расмий ўйин жуда кам. Келаси йил 5 март санасида Осиё кубогига саралашнинг сўнгги учрашувида БАА термасини қабул қиламиз. Учрашув аҳамияти эса деярли ўртоқлик учрашувига тенглиги барчага маълум. Сабаби ҳар иккала терма жамоа Австралия йўлланмаси тақдирини расман ҳал қилиб бўлган. Белгиланган бошқа ФИФА кунларида эса ўртоқлик учрашувларига зўр беришимизга тўғри келади. Аммо ким билан ўйнаймиз? Аниқ эмас. Энг ёмони ҳам мана шунда. Жуда кўп терма жамоалар аллақачон 2014 йил режасини тузиб бўлган. Қачон, ким билан ўйнашини белгилаб, аниқ режа тузиб олган. Бизда эса лоақал 1 тагина бўлса ҳам тайинли ўртоқлик учрашуви ҳали-ҳануз белгиланмади. Жиддий терма жамоалар ўзлари ўтказадиган ўртоқлик ўйинларини анча аввал режалаштириб олиши ҳисобга олсак, ўзини ҳурмат қилган термалар камдан-кам ҳолларда шошилинч ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишади. Ҳозирдан аниқ режа тузиб олмас эканмиз, 2014 йилда ҳам кучли терма жамоалар билан ўйнашдан умид узсак бўлаверади.

Вақт кутиб турмайди. Бу кетишда МТЖ тиғиз фурсат қолганда яна “Локомотив” ёки “ПФЛ термаси” билан ўйнайдими? Наҳотки ЖЧ-2014 саралашидаги аламли натижа бизга сабоқ бўлмаган бўлса? Биз қитъа кубогида совринли ўринлар учун курашмоқчимиз. Лекин савол туғилади: Осиёнинг грандлари Япония, Ж.Корея, Австралия, Эрон термалари келаси йилги мундиалда жаҳоннинг манаман деган термалари билан ўйнаб, бебаҳо тажрибага эга бўлади. Хўш, бу рақибларга ўзаро “оқлар” ва “кўклар”га бўлиниб ўртоқлик ўйини ўтказиб борган жамоамиз қандай бас кела олади?! Ўртоқлик учрашувлари ташкил этишга масъул Терма жамоалар марказини танқид қилмаган журналист ёки мухлис қолмади хисоб. Лекин натижа кўринмаяпти. Акс ҳолда остонада турган бутун бошли 2014 йил учун атиги 1та бўлса ҳам ўртоқлик учрашуви ҳозирдан белгиланган бўларди.

Ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш биз учун нимага борган сари мураккаб масалага айланиб бормоқда? ЎФФ раҳбари томонидан маблағ етарли эканлиги айтилмоқда. Шунингдек, терма жамоамиз ҳам ўзига яраша кучга эга. Ҳар ҳолда Осиёда кучлилардан биримиз. Исталган термага ўртоқлик ўйини таклиф қилишга тортинмаймиз, ўрнимиз бор. УЕФАнинг Грузия, Белорусия, Литва каби термалари олдида ожиз рақиб эмасмиз. Йўлини қилсак бу каби терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бу қадар глобал муаммо бўлмаслиги керак. Нима халақит беряпти бизга?

Менимча “Марказ”га халқаро тажрибага эга ва ўз ишини яхши тушунган профессионал мутахассис жуда зарур. Бундай мутахассис Ўзбекистонда йўқми? Албатта бор, бу — Алишер Никимбаев.

ЎФФдан сўнг ОФКда бир неча йил ишлаб, бу йил БААда бўлиб ўтган Ўсмирлар ўртасидаги жахон чемпионати ташкилий қўмитасида ишлаган А.Никимбаев қитъамизнинг етакчи мутахассисларидан бири ҳисобланади. Нима учун шундай мутахассисдан ЎФФ фойдаланмаяпти? Наҳотки у ТЖМга фойда келтира олмаса? Ёхуд ОЧЛда ўринларни бирин-кетин бой бериб келаётган ПФЛга Никимбаевни нафи тегмайдими? Ахир айнан Никимбаев ОЧЛ квоталари тақсимлаш учун ОФКга аъзо мамалакатларда ўтказилган текширувларда комиссия аъзоларидан бири бўлиб фаолият кўрсатгани ҳаммага маълумку. Ҳар бир соҳанинг энг кучли мутахассисларини ишга жалб этишга одатланган араб давлатлари бекорга уни ишга таклиф қилишмаганди. Никимбаев ОФКдан кетган вақтлар ЎФФга чақиришса албатта ишлашга тайёр эканлигини айтиб ўтган эди. Ўйлайманки, футболимиз раҳбари истаса, Никимбаевни ЎФФга қайтариш муаммо бўлмаса керак. Мираброр Усмоновдан илтимос қилардим, Алишер Никимбаевни ЎФФга қайтаринг. Бундай мутахассис бизга айни вақтда сув ва ҳаводек зарур.

Дилшод Нурматов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:08, 12.12.2013. Ўқилди: 7534 марта. Фикрлар: 39 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.