Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мен — ҳужумчиман (ҳажвия)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва юмор / Ҳажвиялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

— Вей, шу коптокни кўрсам, кўнглим айнийдиган бўлиб қолибди. Тағин нуқул менга қараб келаверади. Бирам хунук, бирам хунук, анави овсар қўшним Эшмаматнинг калласига ўхшайди-ей. Униям сочи йўқ, буниям.

Билсангиз, мен жамоамдаги энг «такой» ўйинчиман. Жамоага қабул қилинаётганимда ҳужумчиликни танлаганман. Жуда зўр экан-да бу чизиқ. Ўтираверасан ҳимоячилар тўп узатишини кути-и-и-иб. Тўп сенга етиб келса, бор кучинг билан бир-икки ҳаракат қилиб, тепиб қўясан. Агар тепганинг гол бўлса, сендан зўри йўқ. Агар ўхшамаса, ничево, омадинг келмади, тамом.

Бугун ҳам ўйин бор. Зўр ўйин. Тағин-чи, мукофоти даҳшат. Борди-ю, ютсак, ҳар биримизга фалон-фалон пул беришаркан. Қойил. Қачон ўйин бошланаркан-а?!

* * *
Шу стадионни ёқтирмайман-да. Бирам кенг, бирам катта-ей. Яна келиб-келиб шу стадионда ўйнашим керак. Лекин бизам бопладик. Шу мураббий Норқовул акаям жа ичидан пишган-да. Ўйиндан олдин стадионни тинимсиз суғоради. Эй, бизнинг қишлоқдаги томорқаям бунча сув ичмаган. Ўт шунақа ўсганки, рақиб тугул бизам зўрға юрамиз.

Ана, мен энг ёмон кўрган одам ҳам чиқиб келди майдонга. Сардорларни чақирди. Ие, шошма, бу сафарги тангаси бошқачароқ-ку. Неччи сўмлик экан-а?! Эллик сумликка ўхшаяпти. Секинроқ от, хумпар, яхшилаб кўриб олай. Ие, шошмай ўл. Кўрмасин деяпсан-да?! Секинроқ чал, секинроқ. Ҳуштагининг овозини шунақанги ёмон кўраманки, бизнинг Холпошам бундан секинроқ бақиради. Мен тезроқ ўз жойимда туриб олишим керак. Ана бўлди.  Энди жўрттага бақириб қўяй:
— Узат, узат менга! Бўлсанг-чи!

Ишқилиб, узатмасин-да. Нуқул кучли тепишади булар, тағин ноаниқ. Тўпни эгаллашим учун югуришим керакмиш. Мана, ҳозир ҳам шунақа бўлади-ёв. Айтдим-ку, қийшиқ тепади, деб. Нима, энди бир камим тўпнинг орқасидан югуриб юришим қолувди. Ҳимоячимисан, керак бўлса, оёғимнинг тагигача етказиб бер-да. Тағин бақиришини-чи?!
— Эй, чириллама, тушундингми? Мен ҳужумчиман, лайчамас. Вазифам менгача етиб келган тўпни дарвозага йўллаш. Нима, сен ҳимояда шунча жон куйдиряпсан?! Менга нима, бу сенинг ишинг! Эй, бор, ишингни қил!

Чиранишиничи бунинг. Ҳимояга қайтсам, ҳужумда ким ўйнайди?! Шошма, орқамдан кимдир бақиряптими? Ие, анави тақирбош нима деркан энди?! Бир адабини берардим-у, мураббийда у!
— Нима дейсиз?! Орқага қайтиб ўйнай?! Сизниям тушунмайманда братан, мен ҳимоячими ёки ҳужумчи? Универсал?! Кечириб қўясиз, унда шунга яраша тўлаб қўйингда мулла жирингдан!

Шу билан пачакилашиб ўтираманми? Ие, ана, бўларкан-у узатса! Рақиб ҳимоячилари нима қиляпти бу ерда?! Қоч йўлимдан! Оббо, яна хиралик қилди булар, энди тепаман девдим-а. Ие, айтгандай, бунақа пайтда нима қилиш керак эди?!
— Вой оёғим, онажон, войдод! Ўлиб қоламан ҳозир, ёрдам беринг!

Секин мўралайчи, ҳакам нима қиляпти экан?! Шунақа думалайки, шунақа чинқирайки! Ишонмай қаергаям борарди?! Ана, анави мешқорин шеригининг олдига чопди. Демак, иш беш. Шошма, яна озроқ қўшиб қўяй:
— Жоним оғрияпти, жоним!

Хайрият, ҳуштагини чалди-я. Бу овоз унчалик ёқимсиз эмас экан. Мана ҳозир, бирам ёқимли эшитилди. Энди секин ўрнимдан туришим керак. А, пенальтини тепаман, ахир! Бошқа вазиятда гол уролмасам. Шошма, сал-пал оқсоқланай, яна ишонмай қолишмасин. Шу ўйинда амал-тақал қилиб гол урвосам, кейинги сафар ҳам, албатта, майдонга тушаман.
— Ўв, галварс, мен тепаман, қоч! Ҳо, тайёрга айёр бўласан-да, чучварани хом санабсан. Оёғим шикастланган, теполмайман?! Бу ёғи менинг ишим. Жўна!

Ҳозир қаҳрамонга айланаман. Эй, бу жирафанинг буқақараш қилишини-чи! Шу кўзингга бармоғимни тиқволайми ҳозир?! Мени қўрқитмоқчи, шекилли! Хўш, ўнг бурчакка тепсаммикин, чап бурчакками?! Ўнгача санай-чи, қайсинисига тўғри келаркин?! Хўш, чап бурчакка тепарканман. Ие, қайтарди-ку ярамас. Бу қанақаси?! Ахир ўнинчи рақам чап бурчакка тўғри келганди-ку! Уфф, тағин омадим чопмади! Жуда кучли тепгандим-а! Анави жингалак соч нима деб чираняпти энди?!
— Нима дединг?! Айб мендамас, ахир аниқ тепдим-ку! Дарвозага тўғри борди.  Агар қайтармаса, аниқ гол бўларди. Ҳа энди қайтариб қолди-да, нима қилишим керак?!

Очиғи, чарчадим. Қачон тугаркан-а биринчи тайм?! Ҳавонинг иссиқлигини қаранг. Шунақа чанқадим, шунақа чанқадим. Ўзиям, ўйинга тўғри чойхонадан келдим. Маза қилдим лекин. Ошниям сайратворишаркан-эй. Гуручлари рақсга тушади-я! Ёғи-чи ёғи, фақат зиғирдан тайёрланган деди ошпаз! Маза қилдик-да! Фақат шу сувсатиши ёмон экан! Майли, яна ана шу жойимда ўн дақиқача у ёқдан бу ёққа югуриб турсам, биринчи тайм ҳам тугайди. Намунча имилламаса бу?! Бе, чалсангчи ҳуштагингни. Уфф, қўшимча вақтга бало борми?! Биззи братан нега бақиряпти?! Қани, таблога қарайчи?! Шу етмай турувди энди! Бизга гол уришипти-ку! Э, менга нима?! Бу дарвозабон билан ҳимоячининг айби, мен ҳужумчи бўлсам! Барибир, менга ҳеч нарса демайди. Пенальтини уролмаганимгаям баҳона тайёр! Оёғимни ўйин тугаган заҳоти боғлаб оламан, тайёр травмага айланади-қолади. Лекин ютқизсак-чи?! У ҳолда жабр бўладида роса?! Шу тепадагилар ҳам янги қарор чиқаришибди. Нима эмиш, қачон ютсак, ўшанда маошимиз ошармиш! Шу қарори чиққандан бери қарзга кириб кетдик. Ойлик қурғурам кундан-кун камайиб боряпти!

Буни қўйинг, яқинда хўппа семиз бошлиғимиз жадвалдаги ўрнимиздан норози бўлаётганини айтиб қолса бўладими?  Эй, ношукр, ўн бешинчи ўрин ёмонми?! А жами клублар ўн еттита бўлса! Иккита жамоадан юқори ўринда турибмиз-ку! Жон десангчи, каллаварам!

Уфф, вақт бунча тез ўтмаса энди?!  Ҳозир иккинчи таймниям бошлайди анави аҳмоқ. Жиғилдоним роса қайнаяпти-да! Ё алмаштиришларини сўрасаммикин?! Нималар деяпман ўзи, маошни қисқартириб юборишмасин яна! Ўзи икки-уч йилдан кейин истеъфога чиқаман. Ҳа, истеъфога! Ёшим ҳам бир чеккага бориб қолди. Бир ҳафтадан кейин қирқ иккига кираман. Бироқ ҳали бироз бўлсаям югура оламан-ку, демак ўйнасам бўлади. Айтгандай, янаги ҳафтада туғилган кунимни нишонлайман! Ўтинглар-а! Қаерга дейсизми?! Албатта, Шоқосим аканинг чойхонасига-да!

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:27, 17.12.2013. Ўқилди: 7481 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик