Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба.

      • 14.05.2025 00:30
      • Севилья
      • 1:0
      • Лас-Пальмас
      • 14.05.2025 22:00
      • Алавес
      • 1:0
      • Валенсия
      • 14.05.2025 22:00
      • Вильярреал
      • 3:0
      • Леганес
      • 15.05.2025 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Мальорка
      • 15.05.2025 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Бетис
      • 15.05.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетико
      • 16.05.2025 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 16.05.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Барселона
  • Ўзбекистон кубоги
      • 14.05.2025 17:00
      • Машъал
      • 2:1
      • Олимпик
      • 14.05.2025 17:00
      • Шўртан
      • 6:0
      • Иштихон
      • 14.05.2025 19:15
      • Навбаҳор
      • 3:1
      • ФарДУ
      • 14.05.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 4:0
      • Оқ-тепа
      • 16.05.2025 23:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 35 82
2 Реал Мадрид 36 78
3 Атлетико 35 70
4 Атлетик Бильбао 35 64
5 Вильярреал 36 64
6 Бетис 35 58
7 Сельта 36 52
8 Райо Вальекано 35 47
9 Мальорка 36 47
10 Осасуна 35 45
11 Валенсия 36 45
12 Реал Сосьедад 36 43
13 Севилья 36 41
14 Жирона 36 41
15 Хетафе 35 39
16 Эспаньол 35 39
17 Алавес 36 38
18 Леганес 36 34
19 Лас-Пальмас 36 32
20 Вальядолид 36 16

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Вальядолид 0-1 Жирона
36-тур Реал Сосьедад 0-1 Сельта
36-тур Севилья 1-0 Лас-Пальмас
36-тур Алавес 1-0 Валенсия
36-тур Вильярреал 3-0 Леганес
36-тур Реал Мадрид 2-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

15/05 22:00 Райо Вальекано - Бетис
15/05 22:00 Осасуна - Атлетико
16/05 00:30 Хетафе - Атлетик Бильбао
16/05 00:30 Эспаньол - Барселона

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 15.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Кёльн".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Санкт-Паули".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Дортмунд".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:15 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кайзерслаутерн" - "Дармштадт 98".
      17:15 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Хоффенхайм".
      19:15 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
      21:20 "Голевая неделя".
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Райо Вальекано" - "Реал Бетис". Прямая трансляция.
      23:55 Новости футбола.
      00:00 "Третий тайм". Петр Косаревский.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Хетафе" - "Атлетик". Прямая трансляция.
      02:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:35 "Третий тайм". Максим Лайкин.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Ульм 1846".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 15.05.2025

      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Казахстан Барысы в Астане. День 3.
      09:40 Д/ф "София и Софья - две медали".
      10:45 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      12:40 "География спорта". Саранск.
      13:10 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство.
      15:25 "Непобедимый".
      15:55 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
      18:40 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Женщины.
      20:00 "Лучшие из лучших".
      20:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Мужчины.
      21:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:10 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      00:05 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. HS 102.
      01:35 "География спорта". Саранск.
      02:00 "Непобедимый".
      02:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство.
      04:40 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 15.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. США - Норвегия.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Латвия - Швеция.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 "Непобедимый".
      17:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      18:00 Новости.
      18:05 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь регионов. Финал. "Спартак" (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Эспаньол" - "Барселона". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      04:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 15.05.2025

      06:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      07:00 Автоспорт. Формула E. Этап 3 на трассе Джидда Корниш, Саудовская Аравия. Обзор.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      10:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      11:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      13:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      14:15 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь. Прямая трансляция.
      20:45 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Мирьям Николь.
      21:25 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Бали, Индонезия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      00:00 Велоспорт. Тур Венгрии. Этап 2. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь.
      03:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Александр Зверев (Германия) - Карлос Алькарас (Испания).
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рустам Умаров: «Мақсад — медаллардан бирини қўлга киритиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жанаозен шаҳрининг "ОзенМунайГаз" футзал клубига янги келиб қўшилган ўзбекистонлик мини-футболчи Рустам Умаров қозоқ журналистлари билан суҳбатда бўлиб, фаолиятидаги ёрқин дамлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, суҳбат давомида дарвозабон қозоқ футзали ва янги жамоаси ҳақидаги дастлабки фикрларини ҳам билдириб ўтган.

— Рустам, шу йилдан бошлаб Қозоғистон чемпионатида "ОзенМунайГаз" клуби таркибида ўйнайсиз. Айтинг-чи, шу вақтгача Тошкентнинг "Ардус" жамоасидан ташқари яна қаерда тўп сургансиз?
— Охирги уч йилда Ўзбекистонда ўйнадим. 2010/2011 йиллар мавсумида Россиядан Тошкентга - "Ардус"га қайтгач, 2011/2012 йилларни "Бунёдкор"да ўтказдим. 2012/2013 йиллар мавсумида эса "Локомотив" таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Булардан ташқари, 2008/2009 йиллар мавсумида Уфанинг "Динамо" (Тималь) жамоасида, шунингдек, 2009/2010 йилги мавсумда Москванинг ЦСКА клубида ўйнагандим.

— Россия Суперлигаси - жаҳоннинг энг кучли лигаларидан...
— Ҳа, албатта! У ерда катта тажриба орттирдим. "Динамо" сафида бутун йил давомида ўйнадим. У ерда кўп ишлашга тўғри келади. Жаҳоннинг элит  клубларига қарши ўйнаш - тажриба орттириш демак.

— Уфанинг "Динамо" клубига қандай бориб қолдингиз? Улар қайсидир мусобақадан кейин сизни кўрикка чақиришдими?
— Терма жамоамизда бош мураббий Александр Евгеньевич Бабкин эди. "Динамо"га ҳам мени Осиё кубогидан сўнг у таклиф қилган. Тималда асосий дарвозабон эдим. ЦСКАда эса Олег Толстихин биринчи рақамли бўлган. У Россия Суперлигасининг энг тажрибали ва энг яхши дарвозабонларидан бири эди.

— Кейинроқ ЦСКАга ўтган экансиз. Аммо иккинчи дарвозабон бўлиб. Ўйин амалиёти нуқтайи назаридан қараганда, бу нотўғри қарор бўлмаганми?
— ЦСКА - тажрибали ўйинчиларга эга бўлган етакчи клуб. Машғулотлар жараёни, бошқалар каби, юқори савияда ўтказиларди. Албатта, мен ҳам майдонга тушганман, ўйнаганман, аммо қачонки ҳисобда олдинда бўлсак. Улар билан машғулотлар ўтказишнинг ўзиёқ, айтиш мумкинки, катта тажриба беради.  Буларнинг бари менинг терма жамоадаги фаолиятимда қўл келган.

— "Динамо" ва ЦСКА таркибидаги ўйинларингиздан қайси бири энг эсда қоларли бўлган?
— Тималда Москванинг "Динамо"сини қабул қилгандик. Ўйин дуранг билан тугаган - 3:3. Ўйлашимча, ўша ўйинда яхши ҳаракат қилганман. ЦСКА таркибида эса "Тюмен"га қарши ўйинимизни эслайман. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак ҳам. Мени захирага олишган ва шундан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетган: жамоамиз 5та гол урган. Аммо барибир охирида ютқазганмиз.

— Россиядаги фаолиятингиз давомида қайси мутахассислар билан ишлашга муваффақ бўлдингиз?
— Тималда устозимиз Игорь Бугаев эди. ЦСКАда эса "Виз-Синар"нинг ҳозирги бош мураббийи Вадим Яшин билан ишлаганман.

— Ўтган йили Тошкентнинг "Ардус" клуби Осиё чемпионатининг финалига чиққан экан. Бизнингча, бу - жуда яхши натижа. Фаолиятингизнинг ушбу даври ҳақида нима дея оласиз?
— Ўшанда терма жамоамиз бош мураббийи жаҳоннинг энг яхши мутахассисларидан бири “Пулпис” бўлганди. Клубда эса "ОзенМунайГаз"нинг ҳозирги устози Александр Петров бош мураббий эди. Петров деярли клуб ташкил этилганидан буён "Ардус"да бўлиб келган. Унинг қўл остида жуда кўплаб футзалчилар тарбияланишган.

Жамоамизни айнан Петров Осиё чемпионатига тайёрлаган. Пулпис ҳам клубда бўлган ва Петров билан бирга ишлашган. Жамоага Испаниядан тажрибали мураббий ҳам келганди - Жони.

Кувайтдаги ўйинлардан олдин мураббийлар йўл-йўриқ кўрсатишарди. Жамоамизнинг ҳар бир аъзоси юқори кайфиятда бўлган. Петров ҳар бир ўйинчини яхши билар ва энг кўп ўйновчи тўртлик билан умумий таркибни ҳам у аниқларди. Пулпис эса рақиб жамоа тактикасини ўрганишда ёрдам берган. Бу бизга жуда қўл келган.

— Ўша чемпионатдаги қайси ўйиндан алоҳида хотиралар қолган ва нима учун?
— Кувайтдаги турнирдан гуруҳда биринчи ўйинимизни эслаб қолганман. Япониянинг "Нагоя Оушенз" жамоасига қарши ўйнагандик. Улар, айтиш мумкинки, рақибларига етарли баҳо бермай майдонга чиқишган. Ахир улар бу мусобақанинг ўтган йилги чемпионлари эди-да. Биз эса ажойиб кайфият билан майдонга тушиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.

Бу мусобақанинг ярим финалида Қатарнинг "Ар-Райян" жамоасини мағлуб этганмиз - 3:1. Финалда эса Эроннинг "Санае Гити Пасанд" клубига 1:2 ҳисоби билан енгилгандик.

— Айтинг-чи, бу икки ўйинда қандай ҳиссиётларни бошдан кечиргансиз?
— Албатта, финал чиққандан кейин, тушунарли бўлса керак, қандай ҳиссиётлар бўлиши мумкин! Бир йил олдин ҳатто гуруҳдан чиқа олмагандик. У ерда эса финалда ўйнадик!

Охирги учрашувимизда ҳам муносиб ўйин кўрсатганмиз деб ҳисоблайман. "Гити Пасанд", ҳа, кучли клуб, аммо биз ҳам ютишни истаганмиз. Сўзсиз, қаердадир ниманидир бажара олмагандирмиз, аммо фарқ катта эмасди.

Биз совринли ўринни эгаллаб, олдимиздаги вазифани бажарганмиз. Мусобақанинг кумуш медалини олиш ёмон натижа бўлмаган. Тошкентга учиб борганимизда бизни жуда яхши кутиб олишганди!

— Бу финалдан ташқари, сизнинг ҳисобингизда Осиё кубогининг 2006 ва 2010 йиллардаги мағлубиятли финаллар ҳам бор...
— Биринчи сафаргисида иккинчисидан камроқ хафа бўлганман. Аламдан ҳатто йиғлаганман ҳам! Ушбу босқичга етиб келиб, ғолиб чиқишга ҳаракат қилдик. Эрон билан ўйинда ҳаттоки ҳисобда олдинда бораётгандик. Ютқазиш аламли бўлган...

— Эрон ўшанда ҳаққоний равишда чемпион бўлганмиди?
— Ҳа, Эрон  жуда кучли жамоа. Мен ҳамиша Эрон футзалидан, уларнинг мактабидан ҳайратланаман.

— Ушбу мавсумдан бошлаб Қозоғистон чемпионатида ўйнаяпсиз. Жанаозен шаҳри жамоаси варианти қандай пайдо бўлди?
— Бизнинг мураббий Петров ушбу жамоада иш бошлади. У мени таклиф қилди. Бу жамоада 3 нафар ўзбекистонлик — Шуҳрат Тожиоев, Нодир Элибоев ва мен ўйнаяпмиз.

— Адашмасам, бошқа ватандошларингиз — Фарҳод Абдумавлонов ва Дилшод Ирсалиев "СКА-Юг"да ўйнашмоқда (бу жамоада Жамолиддин Шарипов ҳам бор — Stadion.uz).
— Ҳа, улар у ерда ўйнашмоқда. Фақат Дилшод жароҳат олди ва даволаниш учун уйга жўнаб кетди.

— Унинг жароҳати қай даражада жиддий?
— Тиззасидан жароҳат олган. Ҳаттоки унинг Осиё чемпионатида иштирок этиш сўроқ остида турибди.

— Ушбу мавсумда жамоангиз олдида қандай вазифа қўйилган?
— Мақсад — медаллар! Шахсан ўзим эса муносиб ўйин кўрсатиб, яна Қозоғистонда бир неча йил қолмоқчиман. Легионерларга эса талаб бутунлай бошқача, биласизку.

— Жамоангизда яхши савиядаги яна бир дарвозабон Григорий Шамро ҳам бор. У билан муносабатингиз қандай?
— У жуда яхши дарвозабон. Биргаликда ишлаймиз, маслаҳатлашамиз, ўйинларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Хатоларни биргаликда таҳлил қиламиз.

— Ким кўпроқ ўйнайди?
— Бу мураббийга боғлиқ. Навбат билан ўйнатишга ҳаракат қилади. Ёки қайси биримизнинг ўйинимиз чиқмаса, дарвозага иккинчи посбонни қўяди. Кейинги ўйинга эса дам олган дарвозабонни туширади.

— Демак, навбат билан ўйнайсизлар?
— Ҳа, шундай бўлиб чиқяпти. Гриша жуда тажрибали ва яхши дарвозабон. У бежиз Қозоғистон терма жамоасининг дарвозабони эмас.

— Рустам, «ОзенМунайГаз» ҳақида гапириб берсангиз. Бу жамоа ўзининг садоқатли мухлислари билан ажралиб турган.
— Қозоғистон кубогининг гуруҳ баҳслари бизнинг шаҳарда ўтказилганда, Таразнинг "СКА-Юг" жамоасига қарши ҳал қилувчи ўйинда зал тўлиб-тошиб кетди. Мухлисларимиз футзални ва жамоани яхши кўришади. Уй ўйинларимиз пайтида зал ҳамиша тўлади. Қўллаб-қувватлаётганлари учун уларга раҳмат! Жамоага тўхталадиган бўлсам, йигитлар бизни яхши қабул қилишди. Барча бир-бирига хайрихоҳ, маҳаллий йигитлар машғулотдан кейин уйларига таклиф қилишади. Миллий бешбармоқ — жуда мазали!

— Ўтган йили жамоа мураббийи сифатида Гуслим Мусейнов ишлаганди. У ҳозир ишламаяпти, шекилли?
— Ҳозир йўқ.

— Нима деб ўйлайсиз, ушбу мавсумда ким чемпион бўлади — "Тулпар" ёки "Қайрат"?
— Бирор нарса дейиш қийин.

— Ушбу жамоалар ўйинини УЕФАнинг элит раундида кўрдингиз.
— Элит раунд — бу бутунлай бошқа мусобақа. Қозоғистон чемпионати эса бошқа мусобақа. Фикримча, "Қайрат" ва "Тулпар" — иккаласи ҳам жуда кучли жамоа. Уларга қарши ўйнаш қийин, аммо улар билан ўйинда руҳан чоғланиш бошқача бўлади. Шунчаки уларга очко бериб қўймаймиз. Улардан кам эмаслигимизни исботлашга ҳаракат қиламиз.

— Дарвозабон сифатида "Қайрат"нинг қайси ўйинчисига қарши ўйнаш қийин?
— Жоанни ажратиб кўрсатган бўлардим. Шунингдек, йигитлар ҳам унга қарши ўйнаш қийинлигини айтишганди. Гўёки, ёши катта ўйинчи, аммо тезлик ва техника юқори даражада. Унинг зарбалари... Унга бас келиш қийин — кутилмаганда зарба беради ва уни ўқиш қийин.

— Қозоғистонда бир нечта ўйинларда иштирок этдингиз. Қайси ўйин сизда ёрқин таассурот қолдирди?
— "Қайрат"га қарши ўйин менга жуда ёқди. Жаҳон даражасидаги юлдузлар билан ўйнаш — бу орзу. Шунингдек, Қозоғистон кубогининг 3-ўрни учун "Аят"га қарши ўйин ҳам ёдда қолди. Бу баҳсда хавфли вазиятлар ҳар иккала жамоа дарвозаси олдида кўплаб содир этилди.

— Сиз Осиё чемпионатларида, Россия ва Ўзбекистон чемпионатида ўйнагансиз. Қозоғистон футзалининг ўзига хос томони нимада?
— Қозоғистонда футзал савияси ўсиб бормоқда. Олдинга силжиш бор. Бу ерда кўплаб болалар мактаблари ташкил этилган. Болалар футзал алифбосини бошидан ўрганишади. Шунингдек, чемпионатда хорижликлар ҳам ўйнашмоқда. Уларнинг ўйинига қараб, хулоса чиқарасан, маҳоратингни оширасан.

— Умуман олганда, қозоғистонликлар ушбу спорт турини яхши кўришадими?
— Олма-оталик мухлислар ёқди. Улар Элит раунд баҳсларида зални тўлдиришди. Мухлислар жамоани яхши қўллаб-қувватлашди. Шунингдек, Қарағандада ўтган Қозоғистон кубогида ҳам зал ишқибозлар билан тўлди. Айниқса, мезбон жамоа гол урганида мухлисларнинг қувончи чексиз бўлди.

— Баҳорда Осиё кубоги мусобақаси бўлади. Қайси жамоа билан бир гуруҳда ўйнашни истамасдингиз?
— Мен Эрон ҳақида гапириб ўтдим. Бу жамоа билан бир гуруҳда ўйнаш орқали гуруҳда 1-ўринни эгаллаш қийин, лекин... Бошқа жамоалар билан эса гуруҳ босқичида ўйнаш осон бўлади, деб ўйлайман.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 15:53, 20.12.2013. Ўқилди: 3227 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 28
2 Барселона Роберт Левандовски 25
3 Осасуна Анте Будимир 19
4 Вильярреал Айосе Перес 18
5 Барселона Рафинья 18
6 Атлетико Александр Серлот 17
7 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
8 Атлетико Хулиан Альварес 15
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.