Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Павел Бугало: «Бунёдкор»даги келажагимга ишонч билан қараяпман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бунгача уч мавсум “Бунёдкор” дарвозасини қўриқлаган тажрибали посбон Павел Бугало “Локомотив”да маълум муддат ўйнаб, яна “қалдирғочлар” оиласига қайтиб келди. Куни кеча дарвозабон мамлакат чемпиони билан шартнома имзолади. Унинг қайтишини клуб матбуот хизмати беэътибор қолдирмай, Бугалодан интервью олди.

- Павел, аввало кириб келаётган янги йил байрами билан муборакбод этмоқчиман. Айтингчи, “Бунёдкор”га қайтишингиз қандай амалга ошди?
- “Бунёдкор” сафида аввал уч мавсум ўйнаб, Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқдим ва чемпион бўлдим. Шунинг учун ҳам яна бу клуб аъзосига айланганимдан хурсандман. Бир пайтлар ҳозирда “Бунёдкор”нинг мураббийлар штабида фаолият юритаётганлар билан майдонда тўп тепганман. Шунинг учун ҳам клубдаги келажагимга ишонч билан қараяпман.

- Сиз – машҳур ва тажрибали дарвозабонсиз. Бироқ анчадан бери қитъа миқиёсидаги турларда иштирок этмадингиз. Осиё Чемпионлар лигасига қайтишингиз ва ушбу мусобақада муваффақиятли ҳаракат қилишингизга қандай қараяпсиз?
- Йиғинлар давомида ҳар ким ўз маҳоратини тўла намойиш қилишга интилади. Мураббийлар штабида танлаш имконияти бор. Албатта мен асосий таркибга лойиқ эканлигимни исботлашга ва клубнинг катта ғалабаларига ўз улушимни қўшишни истайман.

- Футбол – нафақат мухлислар қаршисидаги ўйин, балки майдон ташқарисидаги машғулотлардан ҳам иборат. Айтингчи, шу ёшингизда ҳам юқори спорт формасида туришни қандай уддалаяпсиз?
- Аввало, инсон ўз кун тартибига амал қилиши керак. Ёшинг улғайиб боргач, сен учун охирги имкониятлар берилаётганини ҳис қилиб яшаркансан. Шунинг учун эътиборимни машғулотларга қаратиб, ўз жисмоний ҳолатимни бир маромда сақлашга интиляпман.

- Мухлисларнинг фикрича, йиллар давомида йиғган бой тажрибангиз билан “Бунёдкор”даги фаолиятингиз орқали ўзбек футболига кўп фойда келтирасиз.
- Мухлисларнинг бундай ишончини эшитиш ёқимли. Мен ўзимда бор маҳоратни ишга солган ҳолда “Бунёдкор”нинг учала мусобақада ҳам ғолиб чиқишига ҳаракат қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларни, жамоадошларим ва барча футболчиларни, мутахассис ва устозларимни кириб келаётган янги йил байрами билан қутлайман.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:08, 26.12.2013. Ўқилди: 3895 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик