Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахмат. Баҳора Абдусатторова ЖЧнинг кумуш медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ёш шахматчимиз Баҳора Абдусатторова 2-ўринни эгаллади.

14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз мусобақа давомида жами 9 очко тўплади. Грециялик Ставроула Цолакидоу ҳам Баҳора билан бир хил очко тўплади ва чемпионатда қўшҳокимлик юзага келди.

Швейцарча тизимда ўтказиладиган спорт мусобақаларида икки ёки ундан ортиқ спортчининг очколари сони тенг келиб қолса, Бухгольц коэффиценти асосида ғолиб аниқланади. Ушбу коэффицент бўйича очколари тенг келган шахматчилардан қайси бири рейтинги баландроқ шахматчилар билан куч синашган бўлса, ўша ғолиб дея эътироф этилади. Сўнги тур олдидан мазкур коэффицент бўйича Баҳора Абдусатторовада кўрсаткич яхшироқ эди. Аммо, минг афсус, якунда Баҳора Абдусатторова иккинчи, Греция вакиласи эса биринчи ўринни қайд этгани маълум қилинди.


11-тур натижалари ва якуний турнир жадвали

Демак, хулоса ўрнида шуни айтишим мумкинки, 14 ёшли шахматчимиз турнирда муваффақиятли ҳамда муносиб иштирок этди. У ҳеч кимдан ортда қолгани ҳам йўқ. Ғолибликни қўлга киритган шахматчи билан бир хилда очко тўплади. Бироқ шахматнинг қўшимча кўрсаткични ҳисоблайдиган қандайдир формулалари натижасига кўрагина Баҳорага кумуш медаль насиб қилди. Таъкидлаш жоизки, турнир давомида ҳамюртимиз Грециялик спортчи билан тўқнаш келмаган ва унга қарши дона сурмаган. Ушбу ёш тоифасида иштирок этган Гулруҳбегим Тоҳиржоновага эса 5-ўрин насиб этди. У мусобақада 8 очко жамғарди.

Майли, нима ҳам дердик, бу спорт. Спортда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси Баҳора Абдусатторовадек иқтидорли спортчиларимиз сафи янада ортаверсин.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси битта кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида 12-ўринни қайд этди.


Медаллар бўйича терма жамоалар рейтинги | worldyouth2013.com

Эслатиб ўтаман, эртага тезкор шахмат бўйича сунги раунд баҳслари ўтказилади. Бунда икки нафар ёш шахматчиларимиз – Баҳора Абдусатторова ва Нодирбек Абдусатторов ғолиблик учун катта имкониятга эга. Улар ўтказилган 5 турдан кейин 100 фоизлик натижа кўрсатиб, пешқадамлар орасида боришмоқда. Уларга сўнги раундда омадлар тилаб қоламиз!

Манба: www.stadion.uz, www.xushnudbek.uz
Киритилди: 08:10, 29.12.2013. Ўқилди: 3865 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик