Анчелотти ҳамон Пирлога қизиқади
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттининг собиқ ассистенти Жоржо Часкини ўзининг узоқ йиллик ҳамкасби ҳамон "Ювентус"дан Андреа Пирлони сотиб олишни истаётганини AS нашрига маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
"Пирло - исталган жамоага мос тушувчи ўйинчи. "Милан"ни тарк этганининг ягона сабаби унинг жисмоний ҳолати бўлганди, техник ёки тактик сабаблар эмас.
Анчелотти билан "Челси"да ишлаганимизда ҳам, у "ПСЖ"да фаолият юритган вақтларида ҳам ва ҳозир "Реал"ни бошқараётганида ҳам Пирлога қизиқиб келган. Пирло - универсал ўйинчи. Муаммо шундаки, "Ювентус" уни қўйиб юборишни истамайди", - деди Часкини.
Манба: futbol.as.com
Киритилди: 13:16, 03.01.2014. Ўқилди: 2670 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар