Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 22.06.2025 03:00
      • Флуминенсе
      • 4:2
      • Ульсан Хёндэ
      • 22.06.2025 06:00
      • Ривер Плейт
      • 0:0
      • Монтеррей
      • 22.06.2025 21:00
      • Ювентус
      • 4:1
      • Видад
      • 22.06.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Пачука
      • 23.06.2025 03:00
      • Зальцбург
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 23.06.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ал-Айн
  • Суперлига
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • 2:1
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 13 24
4 Навбаҳор 13 23
5 Нефтчи 12 23
6 Пахтакор 13 22
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 13 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф
13-тур Навбаҳор 3-0 ОКМК
13-тур Пахтакор 2-0 Қўқон-1912
13-тур Шўртан 2-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.06.2025

      06:25 Новости футбола.
      06:30 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Майнц 05".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хольштайн Киль".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "РБ Лейпциг".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Боруссия Дортмунд".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Вольфсбург".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Хоффенхайм".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Майнц 05".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хольштайн Киль".
      00:40 Новости футбола.
      00:45 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "РБ Лейпциг".
      02:45 Новости футбола.
      02:50 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Боруссия Дортмунд".
      04:50 Новости футбола.
      04:55 Чемпионат Германии. Обзор сезона.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.06.2025

      05:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
      10:10 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция.
      12:20 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      14:05 "Непобедимый".
      14:35 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв".
      16:55 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      18:40 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      20:25 "Лучшие из лучших".
      20:55 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
      23:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 4.
      00:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      01:05 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      02:45 "Непобедимый".
      03:15 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Д/с "Фабрика грёз: Бенфика".
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Екатерина Макарова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC 169 в Бангкоке, Таиланд. Анатолий Малыхин против Умара Кейна.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Футбол на все времена".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. Финал. "Газпром-Югра" (Югорск) - "Ухта". Прямая трансляция.
      20:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 4. Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:20 Смешанные единоборства. UFC 300 в Лас-Вегасе, США. Алекс Перейра против Джамала Хилла.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Д/ф "Вячеслав Платонов. Тренер победы".
      03:35 "Что по спорту?". Челябинск.
      04:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.06.2025

      05:00 Велоспорт. Женщины. Тур Швейцарии. Этап 4.
      06:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 8.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Женщины. Болдеринг. Финал.
      08:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 8.
      10:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 3 в Ванкувере, Канада. Женщины, мужчины.
      11:30 Пауэрлифтинг. Чемпионат мира по классическому троеборью в Хемнице, Германия. Женщины. Свыше 84 кг; Мужчины. Свыше 120 кг.
      14:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 6 в Сен-Тропе, Франция.
      16:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 8.
      16:30 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 1.
      17:50 LIVE Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 6 в Сен-Тропе, Франция.
      22:15 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      00:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Женщины. Болдеринг. Финал.
      00:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      01:30 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 5 в Солт-Лейк-Сити, США. Женщины. Болдеринг. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахмат ҳангомалари

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мамажон Муҳиддинов Ўзбекистонда шахмат ривожланишига улкан ҳисса қўшган фидойи инсон, бу ажиб ўйиннинг толмас тарғиботчиси эди. Унинг китоблари ҳамон  шахматсевар мухлислар қўлидан тушмай келмоқда. Юртимизда ҳеч ким шахмат ҳақида Мамажон акачалик кўп ўйламаган, қайғурмаган, ўқимаган, ёзмаган бўлса керак. Унинг қаламига мансуб беш мингдан зиёд мақола, ўттиздан ортиқ китобнинг барчаси шахмат билан боғлиқ. Жумладан 2007 йили чоп этилган “Шахмат” китоби қадимий ўйин ихлосмандлари учун муносиб қўлланмадир.

Шахмат – ажойиб ўйин. У билан боғлиқ ҳангомалар ҳам ғаройиб. “Шахмат” китобида кўҳна спорт турининг илк алифбоси, ўйинни ташкил қилиш билан боғлиқ жиҳатлар қатори машҳур ва машҳур бўлмаган шахматчилар ҳаётидан қизиқарли маълумотлар, жумладан ажиб воқеалар ҳам келтирилган. Таъкидлаш жоизки, бу ҳам шахмат тарғиботининг бир қиррасидир.

Улардан айримларини сизга илиндик. Шахматга муҳаббатингиз янада ортишига тилакдошмиз.
 
Қайси доналар меники?
Мусобақаларнинг бирида ўйналган бир партияда шундай чигал позиция вужудга келадики, ундаги икир-чикирларни аниқроқ ҳисоблаб чиқаман, деб ҳар икки рақиб ҳам цейтнотга тушади.
Шунда юриш навбати келиб, шошиб қолган уларнинг бири ўрнидан дик туриб: “Судья, мен қанақа доналар билан ўйнаяпман?”, – деб қолса бўладими.
 
Адашиш
Мусобақа давом этарди. Столларнинг бирида паришонхотирлиги билан машҳур бир шахматчи ўйнарди. У икки пиёда ютиб олади-да, ўрнидан туриб, залда у ёқдан бу ёққа юра бошлайди. Юриб, ўз фикри билан банд бўлган шу шахматчи соат кнопкаси босилганини эшитади-ю, дарҳол бориб ўтиради ва навбатдаги юриш ҳақида ўйга толади. Бироқ тез орада у уф тортишга тушади: “Мен икки пиёда ортда қолдим десам, ҳамма нарса тенг-ку”. Шунда атрофдагилар кулиб юборишади. Паришонхотир шахматчи ўз ўрни қолиб бошқа стулга ўтириб олган экан.
 
Истак
“Сиз учун нима ўйнайлик (чалайлик?)” – сўради бир куни Бернард Шоудан ресторандаги оркестрнинг дирижёри. Шу пайт дўсти билан адабиёт ҳақида гурунглашиб ўтирган машҳур ёзувчи тинчликни хоҳлар эди. Шоу камтарона истак билдирди: “Менга қолса, – деди дирижёрга у, – ҳозир шахмат ўйнаганларинг маъқул”.
 
Ғалати мукофот
Москва вилоятидаги темирйул станцияларидан бирида илгарилари ғалати бир одат бўлган. Темир йўл хизмати билан банд кишилар қўнадиган хонага иккита каравот қўйилган бўлиб, бирига тўшак ёзилган, иккинчисида эса ҳеч нарса йўқ. Бирданига икки киши келиб қолса, улар бир партия шахмат ўйнаши лозим бўлган. Ютган кишига мукофот тариқасида тўшакли каравот тақдим этилган. Ютқазган кишига эса, бундай қийин аҳволда қолишига сабабчи бўлган ноқулай юришлари, хатти-ҳаракатларини эслашдан бошқа чора қолмаган.
 
Ёшлик қиласиз!
1914 йили Петербургда ўтказилган йирик халқаро турнирга ўша пайтнинг энг зўрлари – Ласкер, Капабланка, Алёхин ва бошқалардан ташқари икки англиялик шахмат фахрийси – Блэкберн ва Гунсберг ҳам таклиф этилади. Фахрийлар яхши натижа кўрсата олмадилар-у, аммо ўзаро учрашувда “бир-бирларининг гўштларини ейдилар”. “Сиз ҳали мен билан ўйнашга ёшлик қиласиз”, дейди Гунсбергни ютган Блэкберн.
Ўшанда Блэкберн 72 ёшда бўлиб, рақиби эса “эндигина” 60га кирган эди.
 
Юришлар вақт билан чегараланмаганда...
1851 йили Лондонда ўтказилган биринчи халқаро турнирда махсус шахмат соатлари йўқлиги сабабли, ғалати воқеалар юз берган. Чунончи, ҳар бир партияга биттадан махсус котиба тайинланиб, у юришларни ёзиб боришдан ташқари, ўйин пайтида содир бўлган барча икир-чикирларни ҳам ҳисобга олиб борган. Бир столда “ўйлайвериб рақибимни жонидан тўйғизаман”, деган ниятдаги икки шахматчи учрашиб қолади. Ўйин бошланганига ўн соатдан ошса-да, охири кўринмасди. Бироқ бу ўйин қўққисдан “тугади”. 12 соат бўлай деганда, котиба протоколга охирги марта: “Иккала шахматчи ҳам ухлаб қолди”, деб ёзди ва имзо чекди.
 
Калит излаб...
Бир уста шахматчи ўзи ўйнаган бир партияда назарий жиҳатдан жуда яхши таҳлил қилинган системани қўлласа-да, яна ҳадеб ўйлайверди. Ўйин тугагач, рақиби ундан сўради:
– Нимага жуда кўп ўйладингиз? Ахир, сиз қилган юришлар дарсликларда бор-ку!
– Э, дўстим, гап бошқа жойда эди, – деб жавоб берди у. – Уйимнинг калитини йўқотиб қўйдим. Уни қаерга қўйганимни эсламоқчи бўлгандим.
 
Сийлов
Алёхин кафеда ўтирар ва ёнидаги столда ўйналаётган ҳаваскорлар партиясини томоша қиларди. Ҳаваскорлардан бири у билан ўйнашини илтимос қилади. Жаҳон чемпиони рози бўлади ва олдиндан бир рухни бериб ўйнаяжагини айтади.
– Бу қанақаси? – ҳайрон бўлади рақиб. – Сиз мени мутлақо танимайсиз-ку”.
– Ана шунинг учун ҳамда, – оҳиста жавоб беради Алёхин.
 
Отини йўқотсанг бас!
Унча кучли бўлмаган икки шахматчи турнир пешқадами билан ўйнаб, тузукроқ натижага эришиш мақсадида “ҳам назарий, ҳам психологик” жиҳатдан тайёргарлик кўришга аҳд қилишди.
– Қандай бўлмасин тезроқ унинг отларини йўқотишга ҳаракат қил, бўлмаса ютқазасан, қурғур отларини жуда яхши ўйнатади.
– Сен қанақа қилиб ютиб олган эдинг?
– Осонгина: унинг ҳар бир отига биттадан рухимни берган эдим, у ўзини йўқотди-қўйди!..
 
Бўлмаганга бўлишма
Франция қироли Людовик ХVI ўша даврнинг энг кучли шахматчиси Филидорни ҳузурига чақиртиради ва ундан шахмат ўйнашни ўргатишни илтимос қилади. Бир неча ой ўтгандан сўнг тождор шогирд ўз ўйини ҳақида мастернинг фикрини билгиси келади. “Ҳазрати олийлари, – жавоб берди Филидор, – барча шахматчиларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: билмайдиганлар, ёмон ўйнайдиганлар ва яхши ўйнайдиганлар. Менга қоладиган бўлса, жаноби олийлари, сизни иккинчи гуруҳга қўшардим”.
 
Ўйлаганига арзимасмиш
Бир мусобақада икки машҳур шахматчи ўйнарди. Улардан бири бир юришни қилиш учун 70 дақиқа ўйлади ва фарзинини ёндаги катакка сурди. Шунда ўйинни кузатаётган бир аёл: “Шунча узоқ ўйлаб, қилган калта юришини қаранг!”, деб хитоб қилади.
 
Шарқ афсонаси
Машҳур гроссмейстер, ўткир ёзувчи Савелий Тартаковер шахматчиларни ҳазиломуз тўрт гуруҳга бўлган. Буни Шарқ афсоналаридагидек таърифлайди: “Шарқ афсоналарида бундай дейилади: “Шахматчилар борки, бўш ўйнайдилар-у, аммо буни ўзлари тан олмайдилар – улардан қоч! Шахматчилар борки, бўш ўйнайдилар ва буни ўзлари биладилар – булар ақлли кишилар, уларга кўмаклаш! Шахматчилар борки, яхши ўйнайдилар-у, аммо буни ўзлари билмайдилар, камтар одамлар булар, уларни ҳурмат қил! Шахматчилар борки, жуда яхши ўйнайдилар ва буни ўзлари биладилар – булар шахмат донишмандлари, улардан ўрган!”.

Ҳусан Нишонов тайёрлади.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 12:12, 22.01.2014. Ўқилди: 7032 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Навбаҳор Педро 7
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.