Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 41 67 62 170
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1861 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Игорь Шквирин: "Янги ўйингоҳ учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” очиқ акциядорлик жамиятига қарашли қурилиш-таъмирлаш корхона ва ташкилотлари томонидан бунёд этилган “Олмалиқ” футбол клубининг янги стадиони – спорт мажмуасида сўнгги пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. Мазкур мажмуа қурилишида ишлатилган материалларнинг асосий қисми юртимизда ишлаб чиқарилган.

Олмалиқ шаҳри чиройига-чирой қўшган ушбу спорт иншоотига кираверишдаги фаввора, янги ташкил этилган боғдаги гуллар, арча ва бошқа манзарали дарахтлар бу ерга келган кишининг кайфияти ва руҳиятини кўтариб юборади.Ўн икки минг ўринли стадионнинг маъмурий биносида клуб раҳбарияти, мураббийлар, футбол маъмурлари, ҳакамлар ва спортчилар учун барча зарур шароитлар яратилган.Журналистлар ва тиббиёт ходимлари учун алоҳида хоналар мавжуд. Бинонинг биринчи қаватига туташ иккита манежда футзал, волейбол, қўл тўпи, бокс, кураш каби спорт турлари билан шуғулланиш мумкин.

Маъмурий бино ва асосий футбол стадионидан ташқари, учта теннис корти, битта баскетбол, машғулотлар ва назорат ўйинлари ўтказиладиган футбол майдонларини ўз ичига олган мажмуа теннис, баскетбол ва бошқа спорт турларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Стадионда ўйинни сифатли тасвирга олиш учун зарур шароитлар муҳайё этилган. Бу ердаги видео-табло мухлисларга футбол учрашувини ҳар томонлама кўриш имкониятини яратади. Ёритиш ускуналари ФИФА талабларига тўла мос келади. Автомобиллар учун махсус тўхташ жойлари мавжуд.

Асосий футбол майдонининг етмиш фоизи табиий ўт, қолган қисми сунъий қопламадан иборат. Мутахассисларнинг айтишича, бундай стадионда футбол ўйнаш ҳар жиҳатдан қулай, унинг нормал ҳолатини сақлаш кўп меҳнат ва харажат талаб этмайди.

"Янги стадионимизда томошабинлар, футболчи ва мураббийлар учун яратилган шароитлар бугунги кун талаблари даражасида, – дейди “Олмалиқ” футбол клуби бош мураббийи Игорь Шквирин. – Бундай замонавий ва қулай шароит яратиб берган давлатимиз раҳбаридан беҳад миннатдормиз. Мақсадимиз миллий чемпионатимизда тезкор ва чиройли ўйин кўрсатиш, юқори натижаларга эришиш, мухлисларни хурсанд қилиш, қитъа ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш ҳамда ўзбек футболи ривожига муносиб ҳисса қўшишдир".

2008 йилдан буён олий лигада тўп суриб келаётган “Олмалиқ” футбол жамоасининг миллий чемпионатимизда эришаётган натижалари йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. 2011 йили клуб чемпионатимизда ўн биринчи, 2012 йили саккизинчи, ўтган йили эса бешинчи ўринни банд этгани фикримизни тасдиқлайди.

Клуб қошида фаолият олиб бораётган футбол мактабида айни кунда 7-16 ёшли икки юз эллик нафарга яқин бола шуғулланмоқда. Уларга тажрибали, профессионал мураббийлар “миллионлар ўйини” сир-асрорларини ўргатаётир.

Назарий ва амалий машғулотларнинг бошланғич, тайёрлов ва такомиллашув каби босқичларида чиниқаётган, тажриба ва маҳоратини ошириб бораётган ўсмирлар вилоят ва мамлакат миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда фаол иштирок этмоқда. Ўтган йили мактабнинг 1998-2000 йилларда туғилган болалардан таркиб топган жамоалари вилоятда биринчи, республикада учинчи ўринни эгаллади.

"Машғулотларда мураббийларимиз жисмоний, техник ва тактик тайёргарликка алоҳида эътибор бераётгани учун ҳам ана шундай ютуқларга эришмоқдамиз, – дейди ҳимоячи Шароф Убайдуллаев. – Ниятим, келажакда кучли футболчи бўлиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдир".

Мактабда юртимизнинг таниқли спорт усталари иштирокида кўргазмали маҳорат сабоқлари ташкил этилаётгани болаларнинг спортга қизиқишини оширишда муҳим омил бўлаётир. Жумладан, миллий терма жамоамизнинг етакчи вакилларидан бири, 2013 йилнинг энг яхши футболчиси Виталий Денисовнинг маҳорат сабоқлари ёшларда катта таассурот қолдирди.

Қайд этилишича, бу ерда футбол билан шуғулланаётган болаларнинг қирқ беш нафарини қизлар ташкил этади.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 07:32, 31.01.2014. Ўқилди: 6266 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик