Бугун Тошкентда иккинчи тайёргарлик босқичини олиб бораётган ғузорликлар жамоаси режадаги учинчи синов-назорат учрашувини ўтказишди. Бу сафар “Оқ бўрилар” жамоасига қарши майдонга пойтахт “темирйўлчилари” тушишди. Мазкур баҳс Ҳаким Фузайлов шогирдлари учун 8 февраль куни бўлиб ўтадиган ОЧЛ саралаш баҳси олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.
Мухтор Қурбонов эса “Шўртан” таркибини шакллантириш йўлида яна бир фойдали ўйин ўтказиб олди.
Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган "Дўстлик" стадионида ўтган баҳсда асосан "Локомотив" футболчилари ташаббусга эга бўлишди ва якунда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Локомотив" - "Шўртан" - 4:0
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Галеев, Акбар Пўлатов.
Голлар: В.Карпенко (7), В.Шевченко (20-пенальти, 30), А.Шадрин (53).
"Локомотив": Темур Ғаниев, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Евгений Гоголь, Анвар Ғофуров, Андрей Кожокарь, Жасур Ҳасанов (катта), Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов, Лутфулла Тўраев, Вячеслав Шевченко.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Элдор Исабоев, Шерзод Шарипов, Бобур Йўлдошев, Иброҳим Раҳимов, Жасур Ҳасанов (кичик), Акмал Холматов, Иван Нагаев, Александр Шадрин, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев.
“Шўртан”: Роман Абдулов (Элдор Тожибоев, 46), Зоҳид Раупов, Ҳусниддин Ғофуров (Равшан Абдувоҳидов, 61), Асрор Алиқулов (Умар Эшмуродов, 46), Жамол Отақулов (Висол Магерамов, 49), Ботир Қодирқулов (Мақсуд Маҳмудов, 46), Ислом Каримов (Элёр Интизомов, 49), Ғуломҳайдар Ғуломов (Аравик Бабаев, 58), Александр Востриков (Жамшид Ҳошимов, 46), Абдулатиф Абдуқодиров (Шахзод Хурсанов, 59), Тўлқин Мирзаев (Ғулом Раҳмонов, 69).
“Шўртан” жамоаси навбатдаги учрашувни энди 5 февраль куни соат 11:30да пойтахтдаги “Обод” сунъий қопламали стадионда “Металлург” (Бекобод) клубига қарши ўтказади.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).