Бугун 30 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • «A» Серия
      • 29.10.2025 00:45
      • Аталанта
      • 1:1
      • Милан
      • 29.10.2025 22:30
      • Комо
      • 3:1
      • Верона
      • 29.10.2025 22:30
      • Ювентус
      • 3:1
      • Удинезе
      • 29.10.2025 22:30
      • Рома
      • 2:1
      • Парма
      • 30.10.2025 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Фиорентина
      • 30.10.2025 00:45
      • Болонья
      • -:-
      • Торино
      • 30.10.2025 00:45
      • Женоа
      • -:-
      • Кремонезе
      • 30.10.2025 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.10.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лацио
  • Ўзбекистон кубоги
      • 29.10.2025 18:30
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Бухоро
  • Суперлига
      • 30.10.2025 18:30
      • Динамо
      • -:-
      • Хоразм
      • 30.10.2025 18:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Насаф
      • 31.10.2025 18:30
      • Шўртан
      • -:-
      • ОКМК

Ўзбекистон кубоги. «Пахтакор» финалда «Бухоро»ни кичик ҳисобда мағлуб этди [180]

Ўзбекистон кубоги. Финал. «Пахтакор» - «Бухоро». Таркиблар маълум бўлди [80]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи «Пахтакор» ва «Бухоро» учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди [74]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси: «Пахтакор» футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди [61]

Камолиддин Тожиев: «Ҳозир энг бахтли одамман. Мен бу жуда катта ютуқ» [34]

Саудия Қирол кубоги. «Ал-Иттиҳод» камчиликда «Ан-Наср»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [24]

Винисиус «эл-класико»даги хатти-ҳаракатлари учун узр сўради [23]

Роналду "Ал-Наср"нинг Саудия Арабистони Кубогидан чиқиб кетишига муносабат билдирди [20]

Роналду «Ан-Наср» сафида дебют қилганидан бери 13 та турнирни қўлдан бой берди [18]

Месси: «Ҳозир кўп футболчилар шахсий рекордларга ўзини уришмоқда» [16]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Наполи 9 21
2 Рома 9 21
3 Милан 9 18
4 Интер 9 16
5 Комо 9 16
6 Болонья 9 15
7 Ювентус 9 15
8 Кремонезе 9 14
9 Аталанта 9 13
10 Удинезе 9 12
11 Торино 9 12
12 Лацио 8 11
13 Сассуоло 8 10
14 Кальяри 8 9
15 Парма 9 7
16 Лечче 9 6
17 Фиорентина 9 5
18 Верона 9 5
19 Пиза 8 4
20 Женоа 9 3

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Лечче 0-1 Наполи
9-тур Аталанта 1-1 Милан
9-тур Комо 3-1 Верона
9-тур Ювентус 3-1 Удинезе
9-тур Рома 2-1 Парма

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

30/10 00:45 Интер - Фиорентина
30/10 00:45 Болонья - Торино
30/10 00:45 Женоа - Кремонезе
30/10 22:30 Кальяри - Сассуоло
31/10 00:45 Пиза - Лацио

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7950 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Полонинг Олимпиада ўйинлари дастурига киритилишига Заҳириддин Муҳаммад Бобур сабабчи бўлган

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Қишки олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Алишер Навоий бобомиз чавгон ўйинидан илҳомланиб ижод қилган бўлса, Мирзо Бобур Ҳиндистонда бу ўйиннинг юксак даражада ривожланишига сабабчи бўлди. Натижада спортнинг бу тури у ердан Буюк Британияга кўчди, кейинчалик эса Европа ва Америка қитъаларидаги мамлакатларга тарқалди, ҳаттоки олимпиада ўйинлари дастурига ҳам киритилди.

Афсуски, айни пайтда дунёнинг ҳеч бир туркийзабон мамлакатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия) да чавгон ўйини ўйналмайди.

Маълумки, чавгон номи билан аталувчи ўйин жуда қадимий ҳисобланиб, ўз қоидалари ва кўриниши жиҳатидан кўпкари ва хоккейга ўхшаб кетади. Ўйинчилар – махсус суворилар отга миниб, миллий чавандозлик кийимларида майдонга тушганлар. Улар икки гуруҳдан иборат бўлиб, ўртада чавгон тўпи талаш бўлган. Ҳар икки томондан 5-6 нафардан ўйинчи қатнашиб, рақиб дарвозасига ким қанча кўп тўп киритса, ўйин сўнгида ўша томон ғолиб топилган.

«Чавгон қўлда тутиладиган учи эгри таёқдан иборат бўлиб, ҳозирги хоккей дастасини эслатади, – деб ёзади олим Маҳмуд Саттор. – Шу асбобда ўртадаги тўп рақиб дарвозаси томон олиб бориб, улоқтирилган. Бир соат давом этадиган ушбу ўйинда икки марта танаффус қилинган. Ўйинни отлиқ бир ҳакам майдон ичида, пиёда икки нафар ёрдамчи ҳакамлар эса икки четда кузатиб, тартибга солиб боришган. Кимки қоидани бузса, ўйиндан чиқариб юборилган. Қоида дарвозага яқин жойда бузилганда, рақиб дарвозасига 6 қадамдан жарима тўпи белгиланган. Зарурат туғилса, ҳар икки томон ҳам тўрт марта бир дақиқадан танаффус олиш ҳуқуқига эга бўлган.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ёзишича, чавгон ўйини Шарқ мамлакатлари қатори Марказий Осиё халқлари ўртасида ҳам оммалашган бўлиб, хусусан юртимиз ҳудудида ХI асрдан буён мавжуд. Бу ҳақда Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида кўп қимматли маълумотлар бор. Жумладан, Сиёвуш билан Афросиёб ўрталарида чавгон ўйини ўтказилгани ҳикоя қилинади.

Ўз даврининг кўзга кўринган олими Маҳмуд Қошғарийнинг машҳур «Девону луғотит турк» асарида ҳам чавгон ўйини тўғрисида ажойиб маълумотларни ўқиймиз. Шунингдек, Рудакий, Хусрав Деҳлавий, Жомий ва Навоий асарларида ҳам чавгон хусусида илмий ва бадиий тафсилотлар баён қилинган. Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» рисоласида эса Наврўз байрамининг қизиқарли ўйинларидан бири чавгон экани таъкидланади. Унинг замондош дўсти, маслакдоши, қомусий олим, буюк табиб Ибн Сино йигит-қизларнинг жисмоний тарбиясида чавгон ўйини муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этган. Кайковус «Қобуснома»сининг алоҳида бир боби ушбу ўйин ҳақидадир: «Эй фарзанд, (йилда) бир-икки чавгон ўйнасанг раводир. Аммо кўп отлиқлар билан чиқмагил, саккиз отлиқдан кўп бўлмасин. Сен майдоннинг бир бошида тургил, яна бир киши охирида турсин. Олти киши майдонда тўпни урсин. Ҳар вақт сенинг тарафингга келса, тўпни ургил ва майдоннинг охирига сургил, аммо оломон ичига отмагил, чавгон ўйинининг йўли шудир. Шу билан бирга, маррага етказишга муваффақ бўл. Аммо уруш майдонига кирсанг, сусткашлик қилмагил».

Айниқса, буюк бобокалонимиз, шоҳ ва шоир Бобур ўзининг «Бобурнома» асарида чавгон ўйинига жуда гўзал таъриф берган. Ўзи ҳам севиб ўйнаган. Таниқли адиб Пиримқул Қодиров «Авлодлар довони» номли тарихий романида Ҳумоюншоҳнинг Ҳамида бону билан танишувини гўзал манзараларда тасвирлайди. Бобурнинг опаси Хонзода бегим раҳбарлигида Наврўз кунлари Ҳиндистонда чавгон ўйини кенг тарқалган. Қизиғи шундаки, шоҳнинг кўчма тахти олдидаги майдонда қизлар от миниб, чавгон ўйнайдилар. Бу эр йигитлар ўйинида гўзал Ҳамида бону ўзини кўрсатиб, Ҳумоюншоҳ назарига тушади ва оқибатда унинг муҳаббатига сазовор бўлади.

Тарихий манбаларда ёзилишича,  1850 йилда Ҳиндистонда хизмат қилаётган инглиз отлиқ аскарлари чавгон ўйинига қизиқиб қолишган ва дастлабки мусобақаларни ўтказишган. 1871 йилда Буюк Британияда чавгон (поло) мусобақаси ташкил қилинган. Шу тариқа чавгон олдин Европа, кейин Америка давлатларига тарқалган.

Чавгон 1900, 1904, 1920, 1924 вa 1936 йилларда бўлган олимпиада ўйинлари дастуридан ҳам жой олган. Замонавий чавгон ўйини (ҳозирда кўплаб давлатларда поло деб аталади) майдонининг ўлчами 274×182 м, ёғочдан тайёрланадиган тўпининг диаметри 8 см, оғирлиги 120—135 грамм, икки ёндаги дарвозаларининг эни  8 м дан, ўйин вақти 56 дақиқа (7 дақиқадан 8 бўлим). Мусобақалашаётган икки жамоада 4 тадан отлиқ ўйинчи қўлларидаги учи эгри таёқ (клюшка) ёрдамида тўпни рақиб дарвозасига киритишга ҳаракат қилади. Ўйинчиларга учрашув давомида отларини ўзгартиришларига рухсат этилади. Ҳозирги кунда чавгон ўйини Франция, Аргентина, АҚШ, Мексика, Буюк Британия, Италия давлатларида ривожланган.

Манба: www.12news.uz
Киритилди: 10:26, 07.02.2014. Ўқилди: 4705 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Болонья Риккардо Орсолини 5
2 Наполи Андре-Франк Замбо-Ангисса 4
3 Милан Кристиан Пулишич 4
4 Комо Нико Пас 4
5 Кремонезе Федерико Бонаццоли 4
6 Наполи Кевин де Брюйне 4
7 Лацио Маттео Канчельери 3
8 Интер Анж-Йоан Бонни 3
9 Рома Матиас Соуле 3
10 Интер Маркус Тюрам 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.