Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Динамо»: Тайёргарлик, янги футболчилар ва режалар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Динамо
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лига жамоалари қаторида Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Равшан Ҳайдаров қўл остидаги жамоа мавсум тайёргарлигини дастлаб Самарқандда бошлаган бўлса, иккинчи босқич йиғини 15-30 январь кунлари Тошкентда ўтказилди. Навбатдаги йиғин олдидан, жамоамиз бош мураббийи тайёргарлик, янги футболчилар ва режалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

ТАЙЁРГАРЛИК
— Равшан Акмалович, якунланган йиғиндан кўзлаган режаларингиз амалга ошдими?
— Тайёргарлигимиз режа асосида давом этмоқда, десам ҳам бўлади. Кўзлаганимиздек, иккинчи йиғин доирасида тўртта назорат учрашувларини белгилагандик ва ушбу баҳсларда жамоанинг янги футболчиларини синовдан ўтказиш билан бирга таркибнинг шаклланишига ҳам жиддий эътибор қаратдик. «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Бухоро» ва «Олмалиқ» клубларига қарши тўп суриб икки дуранг, икки мағлубият қайд этган бўлсакда, энг асосийси жамоанинг тайёргарлигига катта урғу бердик. Чунки, бундай ўйинларда натижа эмас, энг аввало тайёргарлик муҳим ўрин тутади.

— Демак, якунланган йиғиндан кўнглингиз тўлди дейиш мумкин, шундайми?
— Мавсум олди йиғинлар давомида ҳар бир мураббий футболчисининг жароҳат олишидан хавфсирайди. Афсуски, буни биз ҳам четлаб ўтолмадик. Таркибдаги айрим футболчиларимизнинг жароҳат олганликлари сабабли уларни тўлиқ синовдан ўтказа олмадим. Азамат Бобожонов, Абдулла Набиев сингари футболчиларимиз эса жароҳатлари боис Тошкентдаги йиғинимизда иштирок эта олишмади. Жароҳат олган ўйинчиларимизнинг тезроқ сафга қайтишларини кутаяпман. Мана шу жиҳатни айтмаганда йиғиндан кўнглим тўлди.

ҒУЛОМ ЎРУНОВ ҲАҚИДА
— Таркибга янги келган футболчиларнинг тақдири қандай кечади?
— Мавсум олдидан сафимизга қўшилган футболчилардан яримҳимоячилар Алишер Маҳмудов ва Самандар Шодмоновларга жавоб бердик. Қолган футболчилар эса ҳозирча жамоа билан бирга тайёргарлик кўришмоқда.

— «Пахтакор» сафидан келиб қўшилган Ғулом Ўрунов янги мавсумни Самарқандда бошлайдими?
— Fулом Уруновни жуда яхши билганим ва катта ёрдами тегишига умид қилган ҳолда уни ижара асосида таклиф қилдик. Ўрунов борасида «Динамо» «Пахтакор» билан деярли келишувга эришган. Энди футболчининг ўзи билан келишувга эришсак, Ўрунов мавсумни «Динамо»да бошлайди.

ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР БОРАСИДА
— Молдова терма жамоаси ҳужумчиси Анатолий Дорош ҳақида нима дея оласиз? Легионер «Динамо»да қоладими?
— Ушбу футболчи 28 январь куни сафимизга қўшилди. 2-3 кунлик йиғинда ҳам молдовалик ҳужумчининг тажрибали эканлиги яққол кўриниб турди. Унинг Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида ўтган йили терма жамоаси сафида Европанинг кучли термаларига қарши майдонга бежизга тушмаганлиги аниқ. Мингафсуски «Олмалиқ»га қарши сўнгги ўйинимиз олдидан легионер жароҳат олди ва шу боис назорат баҳсида ҳам ўзини кўрсатишга қийналди. Унга ҳозирча жавоб берган бўлсакда, вақт ўтиб жароҳатидан қутилса бундай тоифадаги ҳужумчини сафимизда кўришдан хурсанд бўлардим.

— Мавсум бошланишига тобора кам вақт қолмоқда. Айтингчи, энди таркиб ҳозирги футболчилар билан шакллантириладими ёки ҳали янги ўйинчилар жалб этиладими?
— Мақсадим — биринчи навбатда ўтган йилги таркибни сақлаб қолиб, уларнинг сафига яна 3-4 нафар янги футболчилар ва ёшларимиз билан жамоани имконқадар мукаммалаштириш. Яширмайман, кўз остимга олиб қўйган янги футболчилар бор. Аммо уларнинг сафимизга қўшилиши борасидаги саволга жавоб беришга ҳали вақт бор. Бу борада клуб раҳбарияти қарор қабул қилади.

МУРАББИЙЛАР ШТАБИ
— Ёрдамчингиз Владимир Андреев жамоани тарк этди. Энди мураббийлар штаби қандай кўриниш олади?
— Менга ҳозирда ёрдамчим Игорь Ремнёв ва дарвозабонлар мураббийи Алишер Латиповлар ёрдам беришмоқда. Клуб раҳбариятига мурожаат этиб, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахасис лозимлиги таклифини киритганман. Жамоамиз ёшлар мураббийи бўлиб эса яна бир маҳаллий мутахасис – Камо Газаров фаолият бошлади. Ушбу мураббийлар билан бирга ишлаймиз.

РЕЖАЛАР
— Навбатдаги йиғин қачон бошланади? Жамоанинг кейинги режалари қандай?
— 2 февралдан бошлаб Самарқанддаги қароргоҳимизда учинчи йиғинга киришдик. Бир ҳафта давом этадиган ушбу йиғинда асосий эътибор ташкилий масалаларга қаратилади. Хусусан, бир қатор футболчиларимиз билан шартнома имзолаймиз. Таркиб борасида аниқликлар киритамиз. Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб эса яна Тошкентда йиғин бошлаб, ПФЛ Кубоги ва назорат баҳслари орқали сўнгги тайёргарлик ишларини олиб борамиз. Март ойи бошида, чемпионат бошланишидан бир ҳафта олдин эса Навоий ёки Бухорода маҳаллий жамоалардан бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни ўйлаб турибмиз. Бу дастлабки тур — Қаршидаги «Насаф» билан ўйиндан олдин сўнгги тайёргарлигимиз бўлади.
Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 14:45, 07.02.2014. Ўқилди: 3960 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик