Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нафиса Мўминова: “Москвага чемпионлик учун боргандим”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мамлакатимиздаги ягона аёл гроссмейстер Нафиса Мўминова кеча Россия пойтахти Москва шаҳрида якунланган талаба-гроссмейстерлар ўртасидаги Moscow Open-2014 халқаро шахмат фестивалининг кумуш медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳамюртимиз ўтказилган 9та партияда 6,5 очко тўплади. Сўнгги турдаги ғалабаси эвазига грузиялик Мери Арабидзе 7 очко билан турнир ғолиби бўлди. Мусобақанинг бронза медали украиналик Лиза Соловьевага насиб этди. Лиза 9 имкониятдан 5,5 очко жамғарди. Olamsport интернет-нашри Moscow Open-2014 халқаро шахмат фестивалидан сўнг Нафиса билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқди.

 

Нафиса Мўминова: “Москвага чемпионлик учун боргандим”

- Нафиса, сиз кўплаб нуфузли мусобақаларда иштирок этгансиз. Айтингчи, Москвадаги турнир аввалгиларидан нимаси билан ажралиб турди?
- Moscow Open-2014 халқаро шахмат фестивалида илк бор иштирок этдим. Бу мусобақадаги муҳит умуман бошқача. Тақдирлаш маросимида ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов ҳам қатнашди. Таассуротларим бир олам.

- Бу турнир гроссмейстер-талабалар ўртасида ўтказилди. Рақибаларингиз билан аввал ҳам турнирларда тўқнаш келганмидингиз?
- Уларнинг икки нафари – Даулите ва Ванг Жуе билан олдин ҳам бошқа турнирлар доирасида ўйнаганман. Қолганлари билан эса илк бор учрашув ўтказдим.

- Иккинчи ўрин ҳам яхши натижа. Лекин сизда ғолиблик учун ҳам яхшигина имконият бор эди...
- Жуда тўғри айтдингиз. Очиғи, Москвага мусобақада бош мукофотни қўлга киритиш учун келгандим. 8-тургача биринчи ўринни ҳеч кимга бермай келдим. Афсуски, айнан мана шу турдаги кутилмаган мағлубият ва 9-турдаги дурангдан кейин асосий таъқибчим грузиялик Мери Арабидзе мендан ярим очкога ўтиб кетди.

Нафиса Мўминова: “Москвага чемпионлик учун боргандим”


- Ўша ягона, қайсидир маънода сизни чемпионликдан маҳрум қилган мағлубият ҳақида нима дея оласиз? Рақибангиз сиздан устунликка эришдими ёки ўз хатонгиз эвазига бир очкони бой бердингизми?
- Дебьютдан кейин ёмонроқ позиция олдим. Кейин тахтадаги ҳолат деярли тенглашган эди, лекин вазиятга нотўғри баҳо беришим туфайли рақибамга имкониятни бой бериб қўйдим. Кераксиз вазиятда мағлубиятга учрадим. Ўша ўйинда бемалол ва ҳотиржам дуранг учун ўйнасам ҳам бўларди.

- Эндиги режалар қандай? Сизга қайси мусобақаларда мухлислик қиламиз?
- Апрель ойида Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида ўтказиладиган Гран-При турнирининг навбатдаги босқичида иштирок этаман. Ёдингизда бўлса, ўтган йили Тошкентда ҳам ушбу Гран-При мусобақаси юқори савияда ўтказилганди. Олдимда турган энг катта турнир айнан Ханти-Мансийскдаги Гран-При ҳисобланади. Унда сайёрамизнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этади.

- Пойтахтимиздаги Гран-Придан кейин рақибаларингиз ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиб олдингизми? Масъулиятли мусобақага тайёргарлик қаерда ўтказилади?
- Ҳозирча Тошкентда тайёргарлик кўраман. Ҳa, рақибаларим ҳақида етарлича маълумотлар бор. Тайёргарлик жараёнида уларни янада кўпроқ ўрганишга ҳаракат қиламан.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 16:36, 10.02.2014. Ўқилди: 4016 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик