Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3835 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзгаришлар вақти

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу воқеа 1972 йили Мюнхенда бўлган эди. Унча машҳур бўлмаган сузувчи старт берилишини кутиб, бассейн четида турарди. Бу спортчининг ҳаётидаги олипия ўйинларидаги  илк иштироки эди. Ҳуштак чалингач, у бассейнга ўзини ташлаб, бор кучи билан сузиб кетди. Бир неча дақиқадан сўнг сузувчи олтин медал соҳибига айланди. Янги дунё рекордини ўрнатди. Эртасига у яна бошқа масофаларда яна баҳсларга киришди. Яна олтин медаллар ва янгиланган дунё рекордлари... Бу спортчи Мюнхенда  етти йўналиш бўйича мусобақаларда иштирок этиб, етти маротаба шоҳсупанинг ғолиб спортчига аталган қисмидан жой олди. Еттита олтин медал, ва энг қизиғи, еттита дунё рекорди!

Бу воқеа олимпия тарихидаги энг шов-шувли воқеалардан бирига айланди. Қисқа вақт ичида дунё янги спортчининг номини кўкларга кўтарди. Бундай оламшумил ғалаба замирида ўз танлаган йўлига фидойилик, машқларда қилинган катта меҳнат ётарди. Соатма-соат, кунма-кун, йилма-йил спортчи олимпия ўйинларига тайёргарлик кўрган. Унинг муваффақияти шунчаки омад ёки тасодиф эмас, балки спортга бағишлаб умр бўйи қилинган меҳнатнинг ширин меваси эди. Кўксида чемпионнинг юраги уруб турарди,  у нималар хоҳлашини ва нималар қилишини яхши билган.  Хуллас , МАҚСАД аниқ бўлган. Тўғри, жамоавий спорт турлари, хусусан, футбол сузишдан кескин фарқ қилса-да, бу спортчининг ғолиб чиққандан кейинги фикрлари ҳар бир спортчи учун ибратли ва ўта ҳаққоний бўлган: “Ғолиб бўлиш ҳаммага ёқади, аммо меҳнат қилишни ҳамма ҳам яхши кўрадими?”, - деган эди олипия ўйинлари ғолиби Марк Спиц.

Сўзим аввалида спортда юз бериб турадиган бундай ҳолат билан бошлаганим бежиз эмас. Чунки, спорт ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат спортчининг кун кечириши учун молиявий восита бўлиб қолиши керак эмас. Спорт орқали бутун миллат дунёга танилса, спортчи учун машхурлик кафолатланади, энг асосийси, ҳар қандай спорт тури аввало МУХЛИСЛАР учун хизмат қилади. Мен кўпроқ мухлислар ичидан чиққаним сабабми, мухлис ичидаги дардини ёзишга одатланганман. Қўлимга қалам олишим билан ўзбек футболининг ашаддий мухлислари ила ғойибона фикр алмашаман, уларнинг қарашларини таҳлил қилишга уринаман. Футбол фидойиларининг ёзганларини ўқиб хулоса чиқараман. “Қачонгача Хиросима-1994даги ғолиблик билан фахрланиб юрамиз, қачонгача Доха-2011даги мувафақият (агар шундай деб аташ мумкун бўлса) билан ўзимизни овутамиз, қачонгача ўша Жаҳон чемпионати йўлида эришганимиз 14 очко билан ўзимизни алдаймиз, қачонгача ўлик услубдаги ўйинимиз билан ўйнашда давом этамиз?!” қабилидаги саволларга жавоб ахтараман... Ўзбек футболидаги охирги натижалар шуни яққол исботладики, бизга ўзгаришлар зарур. Бугун кўпроқ футболчиларимизда етишмаётган ва тобора ётлашиб бораётган айрим муҳим жиҳатлар ҳақида сўз юритмоқчиман.

Тактика ёҳуд “ўлик услублар”
Бугун терма жамоаларимиздаги энг катта нуқсонлардан бири ўйиннинг боришига қараб ўзгариб, шаклланиб борувчи услубларнинг етишмасалигидир. Хоҳлаган термамизни олиб қаранг, ўйин бошида қандай услуб қўлланса, шу услубда ўйинни ниҳоялашади. Ранг-баранглик, ўйинга қараб мослашиш, рақиб кутмаган ҳолатда ўйиннинг боришига жиддий ўзгартириш киритиш каби хислатлар бизга эмасдек. Дейлик, рақиб имкониятлардан келиб чиқиб, қанотлардан хужум қилиш тактикаси қўлланилса (очиғи термаларимизда  бундан бошқа тактиканинг ўзини топиш амримаҳол!) ўйин охиригача шу йўсинда давом эттирилади. На дарвозага узоқроқ масофадан зарба берилади, на марказдан ёриб кириб вазиятлар яратишга уринилади. Ўйинда кўплаб юзага келувчи стандартлар самараси устида ишланмайди. Мусобақаларда бир хил услуб, бир хил таркиб билан иштирок этиш фақат биз учун ўйлаб топилгандек гўё. Футболни ҳар доим спектаклга қиёсласак, унинг режессиёри бу - мураббийлардир. Мураббий аввало ўйин қандай кечиши борасида ҳаммадан ҳам кўпроқ маълумотга эга бўлиши шарт. Шунга қараб ўйинчиларни тайёрлаши, шунга қараб ўз сценарийсини ишлаб чиқиши керак. Агар ижро кўнгилдагидек  чиқмаса, захирадаги ўйинчилардан фойдаланиш талаб қилинади. Афсуски, бизда захирадан тушган ўйинчилар кўп ҳолларда ўйинни кучайтириш тугул, ўйинга қўшилиб кетиши ҳам кўп ҳолларда муаммога айланади. Ёки... ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмай мураббийнинг юқорида тилга олиб ўтганим иш бермайдиган “ўлик тактика”ларнинг қурбонига айланиб вақт ўтказади.

Балки барча айбни мураббийларга тўнкаб адолатсизлик қилаётгандирмиз, футболчиларимизнинг имкониятлари шундай услубда ўйнашни талаб қилар, нима дедингиз? Очиғи бунга ишонмайман. Эсингиздами, Доҳа-2011 мусобақаларида чемпионатимизнинг ўртамиёна ҳужумчиси Олим Навкаров бир неча маротаба майдонга тушиб тажрибали рақиблар олдида оёқлари қалтирамаган. Украинадек Европа жамоасига қарши илк бор терма либосини кийган Шадрин ўзини йўқотиб қўймаган. Йўқ, мен яна Абрамов - яхши, Қосимов - ёмон, демоқчимасман. Ким мураббий бўлишидан қатъи назар “А” режа иш бермаса, “Б” режадан фойдалансин. У ҳам иш бермаса захирада “С” режаси бўлсин демоқчиман, холос. Мураббийларимиз футболчиларимизни ўз имкониятидан юқори даражада ҳар бир ўйинга тайёрлай олиши лозим.

Жамоавий спорт тури бўлмиш хоккейда Скотти Боумен яратувчи мураббий сифатида донг таратган. 1997 йилда у бошчилигидаги жамоалар ютуқлари сони 1000 ошган. Агар Скотти жамоаси бўш ўйнай бошласа, у дарҳол ўзгартиришлар киритган. Оқибатда ҳар бир ўйинчининг ўз ўрни, вазифаси бўлган, белгиланган қолип бузилган. Рақиб жамоанинг ўйинчилари олдиндан билиб ҳаракат қилишолмаган. Скотти ғалаба қозониш йўлида ҳар қандай ноанъанавий усулни қўллашдан чўчимаган. Бугун бизнинг футбол мураббийлардан ана шундай ижодкорликни талаб қилмоқда. Футбол ўз номи билан спорт, аммо у санъат даражасига кўтарилиб улгурган спорт тури. Шундай экан, бизга ижодкорлар керак. Футболчиларимизни имкониятларидан  даражасидан ҳам яхшироқ натижага ундайдиган моҳир режессиёрга муҳтожмиз.

Ишонч, интизом ва бирдамлик
Эсингиздами, ЖЧ саралашида Эронга қарши муҳим бахс олдидан жамоамиз етакчиси Одил Аҳмедов жароҳатига қарамай йиғинга етиб келган эди. Қозоғистон кубоги финалига чиққан Улуғбек Бақоев ҳам кубок финалини эмас, айнан жиддий рақиб билан ўйин учун етиб келган. Ўша пайтлари Украина “Днепр”и аъзоси Виталий Денисов ҳам тур ўйинини кутиб ўтирмасдан  жамоамиз базасига анча вақтли келиб қўшилган. Хўш, футболчиларимзнинг бундай қарор қабул қилишига нима ундаганди? Демак, ўша пайтда Қосимов жамоада ишончни шакллантира олган, интизомни йўлга қўйишга эришган, футболчиларимиз орасида бирдамликни мустаҳкамлай билган. Шу сабабли ҳам Қосимовни ҳеч ким танқид қилмаган. Бутун миллат ундан ижобий натижа кутганди. Мухлис учун энг муҳими ижобий натижа эди. Бош жамоамиз юқоридаги сифатларни ҳозирги кунда намоён қила оладими? Бу саволга сизу мен тугул мутахасисларимиз ҳам ишонч билан жавоб бера олмаса керак... Келаси йилги Осиё кубоги баҳсларига миллий термамизни жаноб Қосимов бошлаб борар экан, ҳозирданоқ бу борада ҳам ишлаш кераклигин ҳис қилиб турибди, деб умид қиламиз.Таркибда кимни ўйнатишидан қатъий назар мураббий аввало футболчилар олдида ўзига нисбатан ишончни уйғота олсин. Футболчилар бир пайтлар Абрамов талаби билан муҳим ўйинлар олдидан ҳатто интернетга киришни тақиқлаганида сўзсиз бажаришгани каби интизом кўзга ташлансин. Гейнрих каби футболчиларимиз муҳим пайтларда жамоани ҳар ёққа “тортқиламай”, жамоа бирдамлиги йўлида бош қўшсин. Футболчиларимиз рақибларимиз ким бўлишидан қатъи назар, Осиё чемпионатининг илк ўйинидаёқ бўлғуси чемпионларга хос ўйин намойиш қилсин. Шундагина ўзбек мухлиси хавотирсиз футбол томоша қила олади. Шундагина ўзбек мухлиси Денисовни, Жепаровни, Турсуновни, Аҳмедовни... майдонда қайта кашф этади. Шундагина футбол тўгарагига эндигина қадам қўйган ёш авлод эртага мундиал муқаррар деган ишонч билан тўп тепади. Шундагина футболимиз ҳақида фикр билдирувчилар “футболчиларимизга ишонинг, ИШОНЧ СИЗНИ БУЮК ҒАЛАБАЛАР САРИ ЭЛТАДИ”, – дея баралла айта олади!

Дилшодбек Жуманиёзов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:49, 22.02.2014. Ўқилди: 7224 марта. Фикрлар: 55 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.