Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кейинги бекат «Бунёдкор» ёхуд ОЧЛдаги омадсизликлар

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ОФК ушбу йилги Осиё Чемпионлар Лигаси учун Ўзбекистондан иштирок этадиган жамоаларни 1+2 кўринишида белгилади. Яъни, амалдаги мамлакат чемпиони Бунёдкор клуби ўз ўйинларини гуруҳда бошласа, вице-чемпион "Локомотив" ва бронза медал соҳиби "Насаф" плей-офф учрашувларидан ўта олса, гуруҳга йўл олиши лозим эди.

Аммо якунда фақат "қалдирғочлар" Осиёда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди. ОФКнинг бу ишини айрим ҳамкасбларимиз танқид қилишди.

“ОФК бизни аутсайдер жамоалар иштирок этадиган плей-оффга ўтказганлиги адолатдан эмас, беллашувлар уй-сафар тизимида бўлиб ўтиши керак” деган фикрлар билдирилди.

Бироқ, битта ўйиннинг ўзидаёқ мағлубиятга учраган жамоаларимизни қандай қилиб кучлилар сафига киритиш мумкин?! Ҳа, майли, "Насаф"ни тўғри тушунса бўлади. Чунки улар ҳозир унчалик яхши натижа кўрсата олишмаяпти. Лекин, “Локомотив”да Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ярим таркиби бўла туриб ўз уйида доғда қолишини қандай тушуниш мумкин? Бу нимаси ахир?.. Ўйинлар бундан икки ҳафта муқаддам бўлиб ўтган бўлса-да, аммо ОЧЛда ҳақиқий кураш энди бошланмоқда. Бу йўлда биз фақат “Бунёдкор”га омад тилашимиз мумкин.

Агар “темирйўлчи”лар ўз вақтида керакли вазифаларни амалга оширишганда эди, бугунга келиб биз уларнинг ёрқин ғалабали ўйинларига гувоҳ бўлган бўлармидик. Афсуски, футболда доим мағлуб бўлишга ўрганиб қоляпмиз. Анча йиллардан буён финишга етай-етай деганимизда қоқилиб қолиб кетаверяпмиз. Терма жамоаларимизни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Ов-ҳаво, ҳакамлар ва яна алланималарни баҳона қиламиз...

Баъзилар “Локомотив” мағлуб бўлганида қишдаги тайёргарлик ва ОФКнинг ноўрин тизимини баҳона қилган бўлсада, аслида барчасига жамоа айбдор! Биринчидан, маблағи етарли жамоа нега 28 ёшдан ошган ўйинчиларни жамоага олиб келди. Иккинчидан, бош мураббий Ҳаким Фузайловнинг ўрнига нега ўз вақтида Вадим Абрамов клубга олиб келинмади? Бундан ташқари “Локомотив” футбол жамоасининг бир йилга ишлаб чиқилган лойиҳаси қани? Жамоа молиявий томонлама кучайган экан, ёшларга эътибор қани? Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамизга ана шундай жамоалардан футболчи етишиб чиқмаса, бошқа қаердан оламиз? Нимага айнан ёши катта ўйинчиларнинг имкониятидан фойдаланиш керак? Ёшларга қачон имкон берилади?  Ҳа, саволлар кўп. Жавоб эса йўқ.

Биз бир вақтлар “МҲСК”, “Дўстлик” каби жамоаларни кўрдик. Ўзбекистонда чемпион бўлса-да, четда ҳеч бир каромат кўрсата олмади. Балки “Локомотив” ҳам Ўзбекистон чемпиони бўлиш билан кифояланар? Аммо бугунги кунда бизга мамлакат миқёсида энг зўр бўлиш етарли эмас. Буни ОЧЛда кўрдик.

Кўпчилик спорти Ўзбекистондан анча ортда қолган Кувайт жамоасидан футболчиларимиз қандай қилиб мағлуб бўлишганига ажабланар. Бу оддий. Улар ғалаба қозониш учун, миллат шаънини ҳимоя қилиш учун майдонга тушишди ва зафар қучишди...

Бизда эса... 
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Уммон давлатида кўрсатган ўйинлари ҳам бунга мисол бўла олади. “Насаф” жамоаси кичик ҳисобда мағлубиятга учраса ҳам бўларди. Лекин улар ҳам халқимизнинг футболга қанчалик қизиқишини била  туриб, Ўзбекистонга қайтганда мухлисларга нима дейишни ўйлагани йўқ. Уларнинг бори шу экан...

Аммо “Локомотив”нинг мақсади улканлигини билиб олиш қийин эмас. Улар Вадим Абрамовни жамоага олиб келдими демак, албатта чемпион бўлиш учун (албатта, Ўзбекистонда) тинимсиз харакат қилади. Мана Абрамов келиб аста-секин жамоани қайтадан тузмоқда. Масалан, Анвар Ғофуров ва яна бошқа уч-тўрт футболчининг жамоага керак эмаслигини билади у. Бироқ барибир ярим терма жамоа кучи билан бир оддий клубни мағлуб эта олишмагани алам қилади. Хуллас, бизда футболда ўсиш бор, лекин бу фақат ЎФФнинг саъй-ҳаракатлари эвазига. Жамоаларимиз эса футболни, қўпол қилиб айтганда, ўйинчоқ қилиб олган. Футболчини олади, сотади, яна олади, яна сотади. Битта футболчи икки жамоада 10 йил давомида ижарада у ёқдан-буёққа юраверади.

Биласиз, танқид ҳеч кимга ёқмайди. Лекин кўп ҳолларда танқиддан кейин ҳам ўзгариш бўлмайди. Аксинча “нега танқид қилдинг?” деган гаплар болалайди. Бироқ асослар етарли бўлганидан кейин керакли гапни айтиш лозим. Очиғини айтганда, истаган бошқа спорт тури вакилидан сўранг, футболчиларга ҳаваси келади. Чунки уларнинг кўпи моддий томонлама барча шарт-шароитга эга. Футболчилар ҳам нима қиларди. Пул бўлганидан кейин ёшликда ният қилган орзусига эришиш учун меҳнат қилиш ёқмай қолади. Буёғига энди бизнес қилсам ҳам бўлади деган фикрга келади, дейиш мумкин. 

Мураббий ва жамоа мутасаддилари ғалаба ҳақида ўйлашадими, демак футболчиларимиз ҳам жамоа учун ёрдам берсин. Улар эса машғулотларга зўрға келиб, футбол ўйнаш кераклиги учунгина ўйнамоқда. Юракда меҳр билан майдонга тушаётганини кўрмаяпмиз.

Футболга ҳукуматимиз катта эътибор беряпти. Шундай экан клублар буни ёдда тутган ҳолда майдондаги “юлдуз” футболчиларни тўғри йўлга бошлаши керак. Халқ уларга кўз тикиб турганини футболчилар ҳис қилиши керак. Балки ана шунда биз ҳам мақсадга эришармиз.

ОЧЛда эса албатта “Бунёдкор” қўллаб-қувватлаймиз. Балки, улар ўзбек футболининг ўз мавқеи ва обрўси борлигини исботлаб берар.
Жамшид Ҳожиакбаров

Манба: www.pressnews.uz
Киритилди: 15:33, 24.02.2014. Ўқилди: 4489 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик