Жон Оби Микел "Интер" нигоҳида
Миланнинг "Интер" клуьби АПЛдан яна бир ўйинчини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport‘да янгилик бор.
Газетада келтирилишича, миланликлар яримҳимоя чизиғини "Челси" вакили Жон Оби Микел ҳисобига кучайтиришни мақсад қилишган. Нигерия терма жамоасининг 26 ёшли аъзоси трансфери бўйича музокаралар мартнинг ўрталарида бошланиши кутилмоқда.
Микелнинг ўзи ҳам "Челси"дан кетишга қарши эмас, сабаби унга Лондонда ўйин амалиёти етишмаяпти.
Аввалроқ "Интер"нинг Неманья Видич ("МЮ") ва Бакари Санья ("Арсенал") ва Эрик Ламела ("Тоттенҳэм") каби ўйинчиларга қизиқаётгани борасида хабар берилганди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 12:05, 25.02.2014. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар