Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Форс нашри: Остон Ўрунов "Ювентус"ни қизиқтириб қўйди! [34]

Меҳди Таремий: «Ўзбекистон — жуда кучли ва ҳурматга сазовор жамоа, аммо Миср билан ўйнашни истагандик» [17]

Остон Ўрунов Ҳоланд, Месси, Роналду ва Мбаппени ортда қолдирди (фото) [12]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналдунинг дисквалификацияси ҳақида гапирди [11]

"Реал" ўзига кераксиз икки нафар ҳимоячини аниқлаб олди. Улар ёзда текинга жамоадан кетади [11]

"Барса" афсоналари Лапортадан Мессини қайтаришини сўрашди [10]

«Барса» қанот ҳимоясини кучайтириши мумкин бўлган вариантларни тузди [9]

"Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини эълон қилди [7]

Суарес: "Одамлар менинг "Барселона"да фақат битта яхши мавсумим бўлган, деб нотўғри фикрлашмоқда" [5]

Шахмат. Жаҳон кубоги. Нодирбек Ёқуббоев илк ўйинда ғалаба қозонди, Жавоҳир Синдаров дуранг ўйнади [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.11.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3.
      10:40 Армейский рукопашный бой. Кубок Победы в Москве.
      12:00 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:40 "Эволюция спорта".
      17:10 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:50 "Лица страны". Константин Крылов.
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      23:00 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 "Эволюция спорта".
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 2. Вечерняя сессия.
      03:10 "По ступеням пьедестала".
      03:25 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - ЦСКА (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Константин Крылов.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Роя Джонса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1940 - 1945 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Спартак" (Кострома) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 305 в Перте, Австралия. Дрикус Дю Плесcи против Исраэля Адесаньи.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      16:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      17:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      20:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      22:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      00:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      03:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      04:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мануэль Пеллегрини: "Англияда Испаниядан кўра яхшироқ"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Англия премьер-лигаси етакчи клубларидан бири - «Манчес­тер Сити» кўпчиликнинг тахминига терс ўлароқ, «Барселона»га етарлича қаршилик кўрсатолмади - 0:2. Ваҳоланки, ЧЛ доирасидаги ўйиндан аввал «шаҳарликлар» устози Мануэль Пеллегринининг кўп йиллар Испанияда ишлагани, «Барса»ни яхши билишию, уни тўхтатиб қолишга қодир футболчиларга раҳнамолик қилаётгани айтилганди.

- Аввало, Англиядаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Фақат ижобий фикрлар айтишим мумкин. Дарҳақиқат, АПЛга кўчиб ўтганим ва «Манчестер Сити»да иш бошлаганим фаолиятимдаги муҳим қадамдир. Гап жаҳоннинг энг яхши лигаси ҳақида кетяпти: АПЛ жамоалар савияси бўйича ҳам, мавқеи жиҳатидан ҳам, ўйинларнинг томошабоплиги бобида ҳам 1-ўринда! Мухлисларга тўла трибуналар фикримга асос. Қолаверса, клублар харидлар учун маблағ ажратиш бобида ҳам олдиндалар. Буларнинг барчаси кишини ҳар кунлик ишга имкон қадар жиддийроқ ёндашишга ундайди. Албатта, ўзинг учун янги лигада иш бошлаш анча қийин. Зеро, мен премьер-лигани ташқи томондан билардим, холос. Умуман, бу ердаги футбол инфратузилмаси бошқа лигадагилардан анча фарқланади. Нима деяётганимни яхши биламан, чунончи, Англия мен ишлаётган 5-мамлакат ҳисобланади. Ҳозирча ишонч билан айтишим мумкин: кўрганларим кутганимдан зиёда бўляпти.

- АПЛнинг айнан қайси жиҳати сизни кўпроқ ҳайратга соляпти?

- Жамоаларнинг рақобатдошлиги ва охиригача, бутун 90 дақиқа кураш кечиши. Агарда бошқа лигаларда бирор жамоа 2та ёки 3та тезкор гол урса, ўйин тақдири ҳал этилган ҳисобланади. Англияда бундай эмас. Бу ерда ютқазаётган томон токи финал ҳуштаги чалингунча курашдан тўхтамайди. Англияда техник салоҳияти унчалик яхши бўлмаган клублар ҳам бор, лекин улар айнан жисмоний етуклик эвазига ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдиришади. Қисқаси, умумий ҳолат Испаниядагидан яхшироқ.

- Энди айтингчи, лигада ёқмаган томони нима?

- Ишонмаслигингиз мумкин, бироқ бирор жиҳат юзасидан эътироз билдиролмайман. Айтайлик, ҳакамлик савияси жуда юқори, майдонлар идеал ҳолатда... Тўғри, айримларга Рождест­во арафасида кўп ўйин ўтказилиши ёқмайди, бироқ биз Англия анъаналарини ҳурмат қилишимиз керак.

- «Манчестер Сити» 4та фронтда кураш олиб боришда давом этяпти. Бу оғир эмасми?

- Албатта, клуб қийин даврда турибди. Боз устига, айрим етакчиларимиз жароҳатланишган. Фернандиньо, Агуэро, Настасич - булар биз учун ўта муҳим футболчилар.

- Моуриньонинг айтишича, АПЛда айнан «Манчестер Сити» ғолиб чиқиши керак экан, зеро, жамоангиз трансферлар бозорида ҳаммадан кўп сарфлаяпти...

- Жозе миясига келган гапни айтиши мумкин, бироқ барчасига асос ҳам келтириши керак. Асос шуки, мавсум арафасида «Челси» биздан кўра, кўпроқ пул сарфлади. 10 йиллик харажатларга қарасак ҳам, яна худди шундай манзарани кўрамиз. Бундай гаплар фақат битта мақсадда айтилади - ўз жамоасини турли босимлардан қутқариш ва рақибларга ноқулайлик туғдириш учун. Умуман, мен бу каби сўзларга унчалик аҳамият бермайман.

- «Манчестер Сити» янада куча­йиши мумкинми?

- Албатта. Бунинг учун бор билимимни сафарбар этаман. Англияда биринчи мавсумни ўтказяпман, лекин ҳозирдан ҳаммаси ёқяпти. Ўйлашимча, жамоам ҳали кўплаб жиҳатлар бўйича кучаяди. Клубга келган янги мураббий аввало, унинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлашга уринади ва шу асосда ўйинни ўзгартиради. Табиийки, ушбу жараёнга маълум вақт кетади. Айтайлик, жамоа дастлабки ярим йилда янги услубларга мослашади ва 100 фоиз салоҳиятини намойиш этиш йўлларини излайди. Умуман, ишончим комил, мен «Сити»га ўзига хос услубни татбиқ эта оламан. Ишонинг, бу жуда муҳим.

- Сиз назарда тутаётган услуб қандай?

- Баланслашган жамоа тузмоқчиман. Клубимиз ҳақида гап борганида, бизнинг кўп гол уришимизни таъкидлашади. Лекин ҳимояда ҳам тўлақонли иш олиб боряпмиз.

- Навбатдаги мавсумда яна янги футболчиларга эҳтиёж сезасизми?

- Йўқ, бизда ажойиб таркиб юзага келди.

- Клуб спорт директори Чики Бегиристайн билан муносабатларингиз қандай?

- Яхши. Англияга кўчиб ўтишимга айнан Чики сабабчи бўлди. У ва Ферран Сориано. Улар мени, ўйин услубимни яхши билишади ва «Манчестер Сити»га наф бера олишимга ишонишади. Ҳозирда жиддий қўллаб-қувватлаётганларини яққол ҳис қиляпман.

- Доимо битта гапни тез-тез қайтарасиз: «Футбол эстетика, томошабоплик, мухлислар билан чамбарчас боғлиқ».

- Жаҳон чемпионати - ер юзидаги энг машҳур томоша. Ҳа, ЧЛ мавқеи ҳам тобора ошяпти. Ҳомийлар ва телекомпаниялар катта маблағ тикиш­япти. Шундай экан, мухлисларга чинакам шоу кўрсатиб беришимиз шарт. Боз устига, клуб хўжайинлари катта маблағ сарфлаб, ажойиб футболчилар билан таъминлашяпти. Биласизми, мен хаёлпараст ёки романтик эмасман ва агарда «Жамоанг яхши ўйнамайдию, 1:0 ҳисобида ютади», дейишса, бу вариантни ҳам танлашим мумкин. Лекин бу ҳол менинг чиройли ғалабага интилмаслигимни билдирмайди. Шунчаки, натижа ва томошабопликни уй­ғунлаштира олиш зарур.

- Ла-лига кучаймоқдами ёки...?

- Сезиларли даражада орқага кет­япти. Испанияга хорижлик сифатида ташриф буюргандим, лекин 10 йил давомида маҳаллий бўлиб кетдим. Барча салбий жараёнлар қандай бошланганини кўриб турдим. Ҳозирда улар Ла-лигага таъсир ўтказяпти. «Реал» ва «Барса» каби кучга эга бўлган «Севилья», «Валенсия» ва «Депортиво» клублари қани? Мамлакат чемпиони 75-77 очко тўпларди. Ҳозир нима бўлаётганига бир қаранг... «Валенсия» энг яхши футболчиларидан маҳрум бўлди. «Се­вилья», «Бетис» ва «Вильярреал» ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ҳозир кўпчилик «Атлетико» ҳақида гапиряпти, дарҳақиқат, у яхши жамоа. Бироқ охирги 10 йилликнинг нақ 8та мавсумида 2та етакчи яқинига йўламаганлиги ҳам ҳақиқат. Асосий жиҳат, стадионлар тўлмаяпти, 10 йил олдин эса бошқача эди.

- Испания примеросида рақобат пастлиги «Мадрид» ва «Барса»га ҳам ёмон таъсир қилиши мумкинми?

- Албатта, бунга ўтган мавсум гувоҳ бўлдик-ку. «Барса» миллий чемпионатда рақобат нималигини билмади, бироқ евромайдонда «Бава­рия»га тўқнаш келиб, қандай вазиятга тушди? Ёки «Реал»ни олайлик... Ҳа, бу жамоалар энг кучли футболчиларни сотиб олишга қодирлар, бироқ рақобатнинг йўқлиги уларга узоқ муддатли муваффақият келтирмайди.

- Бугунги «Барса» кечагисидан кучлими ёки кучсизроқ?

- Таркиби бинойидек ва ажойиб футбол кўрсатишда давом этяпти. Қисқаси, савияси унчалик ўзгармади. Эҳтимолки, Гвардиола вақтида жамоа ёрқинроқ ўйнарди...

- Клубни айнан Гвардиола ўзгартирдими?

- «Барса» Райкаард вақтида ҳам яхши жамоа эди, бироқ Гвардиола фундаментал ўзгаришларни киритди. Хусусан, ҳимояга жиддийлик олиб кирди. Яна «прессинг» кучайди. Менда «Камп Ноу»да «Барса»га қарши кечган ўйиндан ажойиб хотиралар қолган. Ўшанда «Мадрид»ни бошқарардим. Биз рақибнинг кучли жиҳатларини аниқлаб, уларга қарши тизим ишлаб чиққандик. Бироқ «Барса» барибир, кучлилик қилган ва ғалабага эришган. Ажойиб ўйин. Нима бўлишидан қатъий назар, «Барса» ўйин тақдирини якка ўзи ҳал этишга қодир футболчиларга эга кучли жамоа.

- Улардан бири Месси...

- Шак-шубҳасиз, у жароҳатдан сўнг ҳам одатга кўра, 2-3та омадли ҳаракати билан кўп нарсани ҳал қиляпти.

- Неймар...

- Буюк ўйинчи мана, ёш бўлишига қарамай, буюк жамоанинг бир қисмига айланди. Озгина вақт ўтсин, кўрасизлар, у Каталонияга тўлақонли мослашиб олади. Хуллас, «Барса» бразилияликни харид қилганидан ҳеч қачон афсусланмайди.

- Вальдес...

- Қойилмақом дарвозабон.

- Айтишларича, у «Сити» сафига қўшилиши мумкин экан...

- Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпмиз. Умуман, охирги вақтларда нафақат Вальдес, балки Вилли Кабальеро, Рейна ва Касильясни ҳам жамоамизга «бичишди».

- Касильяснинг ҳолати ҳақида қандай фикрдасиз?

- У ҳали ҳамон кўп нарсага қодир. Лекин Диего Лопес ҳам чакки эмас. Айтайлик, «Вильярреал»ни бошқарганимда, жамоага кўп фойда берганди.

- Касильяс Англия футболига мос келармиди?

- Касильяс - ҳар қандай футболга мос келувчи кипер. Ахир битта клубда 10 йилдан ортиқ ўйнаган, кўплаб совринларни ютган, миллий жамоаси билан мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришган футболчига ишонмаслик мумкинми?

- «Мадрид» билан хайрлашганингиздан сўнг қалбингизда яра қолмадими?

- Йўқ. Албатта, жамоани узоқроқ вақт бошқаришни ўйлагандим, лекин ҳозир бу ҳақда гапиришдан маъно йўқ. Асосийси, ҳеч кимдан хафа эмасман. Ҳарқалай, «Сантьяго Бернабеу»да қандай қўллаб-қувватлашгани ҳамон ёдимда. Қолаверса, битта эшик ёпилса, бошқаси очилади - бу футбол ҳаётининг қонуни.

- Сиз «Мадрид»ни жамоа муҳити яхши бўлмаган даврда бошқаргансиз...

- Бу ҳақда гапиришни истамайман. Чунончи, нима десам, худди ўзимни оқлашга уринаётгандек бўламан. Ўзимни оқлашим эса шарт эмас. Факт шуки, «Мадрид»ни катта иштиёқ ва роҳат билан шуғуллантирганман. Ҳа, барчаси бошқача кечишини истагандим, бироқ сал ўхшамади...

- Агуэро чиндан ҳам, жаҳоннинг энг кучли 5 нафар футболчиси қаторига кирадими?

- Бунга шубҳа йўқ. У тўлиқ шаклланган футболчи. Серхио доимо кучли бўлган, АПЛ эса уни янада тоблади.

 - Серхио бир неча марта Испанияга қайтиш нияти ҳақида сўз очди. Уни «Барса» ва «Мадрид»да кутишяпти...

- Агуэро яна Испанияда? Йўқ, бундай бўлади, деб ўйламайман. У шу ерда, «Сити»да кучли, худди Яя Туре каби. Агар «Кун» Мадридга йўл олса, токи у ерда Криштиану Роналду ўйнар экан, «Реал» ўз жамоасига айланмайди. «Барса» хусусида ҳам шу гап: Месси жамоада қолар экан, у ерда ҳеч ким асосий ролга чиқолмайди. Ўйлашимча, Агуэро биз билан қолса, яқин 1-2 йил ичида «Олтин тўп» учун курашда Испания чемпионати юлдузларига жиддий рақобат тақдим этиш салоҳиятига эга бўлади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:18, 04.03.2014. Ўқилди: 3199 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.