Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6976]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2754]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1834]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1719]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1633]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1566]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1534]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1514]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1508]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1448]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мундиал учун қурьа жилоси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЖЧ-2014 турнири ишчирокчиларини гуруҳларга ажратиш мақсадида ташкил этилган қуръа ташлаш маросими қандай ўтганлигини барчамиз яхши биламиз. Катта харажатлар эвазига уюштирилган тадбир кимлар учундир ҳаддан ташқари, мараккабдек туюлди, бошқа бировлар одатдагидек ундан қандайдир қинғирликларни қидиришди... Шу муносабат билан Spotsbox.ru сайти мундиал қатнашчиларини имкон қадар адолатли тарзда гуруҳларга тақсимлаш ФИФА олдида турган муҳим вазифа эканлигини таъкидлаб, ўтмишда қуръа жараёни қандай ташкил этилганини ёдга олди.

ЖЧ-30. Тез ва оддий

Дарҳақиқат, футбол бўйича ўтказилаётган ЖЧлар ҳозирда ўз кўлами ва нуфузли бўйича Олимпиада ўйинларига тенглашиб қолди, унинг муҳим босқичи ҳисобланган қуръа ташлаш маросими эса сайёрамиздаги қарийб барча мамлакатларга намо­йиш этиладиган дабдабали шоу даражасига чиқди. Ваҳоланки, 4 йилликнинг бош мусобақаси 1930 йили камтарона кўринишда бошланганди. Ўшанда ФИФА таклифига кўра, Уругвайга ташриф буюрган 13та жамоа мундиал иштирокчисига айланганди. Аввалига ташкилотчилар илк ЖЧни олимпия тизимида ўтказишни мўлжалланган эдилар. Бироқ таклиф этилган 16та жамоанинг ҳаммаси ҳам кўп кунлик денгиз сафарига журъат этмади. Оқибатда мундиал қатнашчилари сони тоқ (13) бўлиб қолди. Шу сабабли мутасаддилар чемпионат форматини ўзгартиришди: битта гуруҳда 4та, қолган 3тасида 3тадан жамоа жой олди. Гуруҳ ғолиблари ярим финал ва финалда куч синашадиган бўлишди. Қуръа ташлаш маросими ҳам Монтевидеодаги мўъжазгина офисда жуда тез ва оддийгина ўтказилди. Боз устига, унда матбуот ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишмади.

 

ЖЧ-38. Агарда Гитлер бўлмаганида...

4 йилдан кейин Италияда бўлиб ўтган чемпионатда ФИФА аввал ўйлаб қўйган режасини амалга оширди: 16та жамоа олимпия тизимида куч синашди, қатнашчиларнинг сони мос келганлиги сабаб ортиқча қийинчилик юзага келмади. 1938 йилги Франция мундиалида ҳам формат ўзгаришсиз қолди. Бироқ бу сафар сиёсат ўз таъсирини кўрсатди: чемпионатда қатнашиши лозим бўлган Авс­трия ўша пайт фашистлар Германияси томонидан босиб олингани сабаб мустақил давлат мақомидан маҳрум бўлганди. Унинг ўрнига таклиф этилган Англия рад жавобини берди. Шу тариқа қатнашчилари сони 15тага тушиб қолди. Оқибатда 8та жуфтлик шакллантиришнинг иложи топилмади. 14та жамоа 7 жуфтликка ажралиб, битта терма чорак финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Қуръада омад Швеция терма жамоага кулиб боқди. ФИФАнинг ўша пайтдаги раҳбари Жюль Рименинг набираси шаффоф идиш ичидан айнан шу жамоа номи ёзилган чиптани олиб берди. Франция Ташқи ишлар вазирлиги биносида ўтказилган қуръа ташлаш маросимида асосий ролни митти болакайга топширишганди.

 

ЖЧ-50. Ўжар

ҳиндистонликлар

Урушдан кейинги дастлабки мундиални олимпия тизимида ўтказишнинг иложи бўлмади. Зеро, Бразилияда ташкил этилган мусобақага борадиган Европа жамоалари ФИФАдан гуруҳ бос­қичига қайтишни талаб қилдилар. Дарҳақиқат, бутун бир океанни сузиб ўтиб, дастлабки ўйиндаёқ мағлубиятга учраган тақдирда, ортга қайтишга тўғри келарди-да. Бундай мусобақанинг кимга қизиғи бор? Шунингдек, мўлжалланган 16та иштирокчини жамлаш ҳам муаммога айланди. Айрим жамоалар саралаш босқичидаёқ рад жавобини беришди, бошқалари финал босқичи йўлланмасига эга бўлганларидан кейин мусобақадан воз кечишди. Бунинг сабаблари турлича. Лекин Ҳиндистон термаси антиқа далилни рўкач қилди: жамоа футболчилари ялангоёқ ҳолда тўп суришларини маълум қилишган, ФИФА эса бунга рухсат бермаганди. Охир-оқибат, мусобақа ташкилотчилари турнир форматини қайта кўриб чиқишди. Тож учун даъвогар 13та иштирокчи қуръа ёрдамида 4та гуруҳга бўлинди - 2таси 4тадан учинчиси 3та ва охиргиси 2та жамоадан иборат бўлди. Гуруҳ ғолибларига мусобақани давом эттириш ҳуқуқи берилди. Бироқ ярим финал ва финал кўринишида эмас, балки давра тизимида куч синашишлари белгилаб қўйилди. Шу тариқа ЖЧ-50 футбол тарихида финал беллашувисиз ўтган ягона мундиалга айланди. Кубок соҳиби финал гуруҳининг сўнгги учрашувида маълум бўлди: Уругвай терма жамоаси «Маракана»да 200000 мухлис гувоҳлигида Бразилия устидан ғалаба қозониб, иккинчи марта шоҳсупага кўтарилди. Дарвоқе, ўша тарихий беллашувда мезбонлар дарвозасига ғалаба тўпини йўллаган уругвайлик ҳужумчи Альсидес Гиджа декабрь ойида 87 ёшга тўлди. ЖЧ-2014 қуръа ташлаш маросимига собиқ футболчини фахрий меҳмон сифатида таклиф этишди.

 

ЖЧ-54. Янги қоидалар

Швейцария мезбонлик қилган мундиал арафасида ФИФА президенти ўзгарди - Жюль Риме ўрнини бельгия­лик Рудольф Селдрейерс эгаллади. Шу заҳоти навбатдаги чемпионат форматига ўзгариш киритилди: 16та жамоа 4та гуруҳга ажратилди. Бироқ гуруҳлардаги 2тадан ўринни олдиндан саралаб олинган жамоалар банд этишди. Эътиборли жиҳати шунда эдики, «сараланганлар» гуруҳ босқидида ўзаро баҳслашмасдилар. Яъни гуруҳлардаги ҳар қайси жамоа 3тадан эмас, фақат 2тадан учрашув ўтказди. Ажабланарли томони, ана шу ўйинларда кучлар тенг келса, қўшимча вақт белгиланарди. Бироқ қўшимча бўлимда ҳам ғолиб аниқланмаса, такрорий ўйин ёки пенальтилар сериясига мурожаат қилинмасди.

 ЖЧ-58. Дуранг бўлса, дуранг-да!

Швециядаги ЖЧда «сараланган­лар»ни аниқлашдан воз кечишди. Аммо иштирокчилар сиёсий -географик мезонларга кўра, тақсимланишди: ҳар қайси гуруҳда биттадан Ғарбий Европа, Буюк Британия, Шарқий Европа ва Лотин Америкаси вакиллари жой олишлари шарт эди. Бир хил кўрсаткични қайд этган жамоалар кейинги босқичга чиқиш учун «овер-тайм» эмас, балки такрорий учрашувда беллашадиган бўлишди. Собиқ иттифоқ терма жамоаси Англияни айнан шундай ўйинда 1:0 ҳисобида енгиб, чорак финалга йўл олганди.

 

ЖЧ-74. Ўзгаришларсиз яшаш зерикарли

Маълум муддат ЖЧ формати ўзгаришсиз қолиб, 1962, 1966 ва 1970 йиллардаги мусобақалар бир хил тизимда ўтказилди: 4тадан жамоани ўз ичига олган 4та гуруҳдан дастлабки икки ўринни банд этганлари «плей-офф» баҳсларида куч синашдилар. Қуръа ташлаш маросими олдиндан пухта ўйланган жараён даражасига кўтарилиб, жамоатчилик кўз ўнгида ва телекамералар назорати остида ўтди. Ниҳоят, ислоҳотларсиз, бир маромда кечаётган ҳаёт ФИФАни зериктириб қўйди. Шу сабабли Германияда ташкил этилган мундиалда чорак финал ҳамда ярим финал беллашувлари бекор қилиниб, улар ўрнини иккинчи гуруҳ босқичи мусобақалари эгаллади - 8та жамоа 4тадан 2та гуруҳга ажратилди. Гуруҳ ғолиблари кубок, иккинчи ўрин соҳиблари эса бронза медали учун курашдилар. Янгилик энг аввало, беллашувлар сонини оширишга қаратилганди. Натижада янги форматда мундиал иштирокчиларининг 50 фоизи камида 6тадан ўйин ўтказиш имкония­тига эга бўлди.

 

ЖЧ-82. Технологик

носозлик

Аргентина заминида ўтган ЖЧ-78 турнири ҳам аввалги биринчилик форматида ташкил этилди. Бироқ Испания мезбонлик қилган мундиал улкан ислоҳотларни қарши олди. Иштирокчилар сони 16тадан 24тага оширилди. Натижада мусобақа регламентини қайта кўриб чиқишга тўғри келди: жамоалар 6та тўртликда куч синашишди, кейин дастлабки 2та ўрин соҳиблари қуръа ёрдамида 4та учликка ажратилди. Шу тариқа ярим финал ва ҳал қилувчи беллашув қатнашчилари аниқланди. ФИФАнинг янгиликка чан­қоқ мутахассислари Испанияда илк марта қуръа ташлаш жараёнида техника ютуқларидан фойдаланишга қарор қилишди. Бунинг учун Мадриддаги Конгресслар саройига электроника ёрдамида бошқариладиган лотерея барабанлари ўрнатилди. Шу ўринда мазкур жараённи кўрмаган ёки унутиб улгурган мухлисларга эслатиб ўтиш жоиз: бу қурилма бир пайтлар собиқ иттифоқ ҳудудида машҳур бўлган «Спортлото» лототрони билан бир хил эди. Барабандан учиб чиққан шарлар ичига яширинган жамоалар номларини ФИФА­нинг ўша пайтдаги бош котиби Йозеф Блаттер эълон қилиб турди. Аммо ҳаётдан ортда қолмаслик мақсадида юксак технологиялар ортидан қувиш кутилмаганда, муваффақиятсизлик билан якунланди. Шарларнинг ўта тартибсиз тарзда учиб чиқиши натижасида Бельгия ва Шотландия терма жамоаларининг ўринлари алмашиб қолди, қолаверса, лототронлардан бири ишдан чиқди... Хуллас, шундан кейин халқаро ташкилот қуръа ташлаш жараёнида электроника воситаларидан умуман фойдаланмасликка қарор қилди.

 

ЖЧ-2014. Карнавал -

шунчаки, жило холос

Мундиалнинг «испанча» формати ҳам узоқ умр кўрмади. Мексикадаги ЖЧ-86 мусобақасида иккинчи гуруҳ босқичидан воз кечилди, «плей-офф» қайта тикланди. Қатнашчиларнинг ярмидан кўпи кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга бўлди. Яъни гуруҳлардан дастлабки 2та ўрин соҳибларидан ташқари, 3-поғонадан жой олган жамоалар ичида энг яхши натижани қайд этган 4таси ҳам ғолиблик учун курашни давом эттирди. Ёдингизда бўлса, Бельгия терма жамоа­си шундай жамоалардан бири сифатида нимчорак финалда собиқ иттифоқ термасини мусобақадан чиқариб юборганди. Швециялик ҳакам Фредрикссон томонидан йўл қўйилган қўпол хатолар эвазига Велерий Лобанов­скийнинг ажойиб жамоаси «ўйиндан таш­қари ҳолат»га тушиб қолди. Кўпчилик мутахассислар томонидан ғолибликка асосий даъвогар сифатида эътироф этилган терма жамоа бу фикрнинг нечоғли ўринли эканлигини 2 йилдан кейин Германиядаги Евро-88да яққол исботлади. Шундан бери на мундиал регламенти, на қуръа ташлаш жараёнида сезиларли ўзгариш юз берди. Финал босқичи иштирокчиларининг сони 32тага етказилгани (Франция-98 турниридан бошлаб) бир томондан, ташкилотчиларга анча енгиллик яратди: 8та гуруҳдан 2тадан жамоа «плей-офф» раундига йўл олиши туфайли 3-ўрин соҳиблари натижаларини ҳисоб-китоб қилишга эҳтиёж қолмади.

Қуръа ташлаш маросими эса тобора дабдабалироқ кўриниш олмоқда. Мазкур анъанани 1990 йили италияликлар бошлаб беришди. Ўшанда мундиал мезбонлари қуръа жараёнига Лучано Паваротти, Софи Лорен ва Пеле сингари ёрқин юлдузларни таклиф этишганди. 2013 йилнинг 6 декабрида Бразилиянинг Коста ду Сауипе шаҳарчасида ташкил этилган тадбир ҳам имкон қадар тантанали тарзда олиб борилди. Мамлакатнинг бу сўлим гўшасига ФИФАнинг таниқли арбобларидан ташқари, иштирокчи жамоалар делегациялари, санъат намояндалари билан бир қаторда миллионлар ўйинининг афсоналари - Зайниддин Зидан, Лотар Маттуес, Марио Кемпес, Фабио Каннаваро, Кафу, Фернандо Йерро, Альсидес Гиджа, Жефф­ри, Херст ва бошқалар ташриф буюришди.

Ажабланарли жиҳати шундаки, футбол қироли Пеле саноқли кишиларга насиб этадиган бахтдан юз ўгирди. Ваҳоланки, қуръа ташлаш жараёнида иштирок этишини ундан шахсан мамлакат президенти Дилма Русеф илтимос қилганди. «Мен ўз юртим учун анча ишларни қилдим. Терма жамоа билан 3 марта, «Сантос» билан 2 марта жамоа чемпиони бўлдим. Лекин идиш ичидан шарларни олиб беришга юрагим дов бермайди. Мени бундай шарафли ишга таклиф этгани учун Дилма хонимга ташаккур билдираман, албатта. Аммо бу юмушни зиммамга ололмайман. Кутилмаганда, Бразилия учун ноқулай рақиб шарини олиб қўйишдан қўрқаман», - дея шарҳлади Пеле ўз қарорини. У яна Бразилия терма жамоа ҳужум чизиғидан кўнгли тўлмаётганини билдириб, Луиз Фелипе Сколарига бу масалага жиддий эътибор қаратишини тавсия этди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:14, 13.03.2014. Ўқилди: 4814 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик