Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 18 40
2 Арсенал 17 39
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Footbalist»: Жeпаров, Масуда ва Бэ Чон Сокнинг кeйинги тақдирлари кўпчиликка қизиқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Жанубий Кореянинг «Footbalist» интернет нашри кей-лига биринчи туридан кейиноқ чемпионатдаги фаолиятларида "қизил чироқ"қа дуч келган футболчилар ҳақида таҳлилий мақола эълон қилди.

Аввал хабар берганимиздек, "Сеонгнам"да тўп сурадиган ҳамюртимиз Сервер Жепаров бош мураббий Парк Жонг Хваннинг аччиқ киноялари нишонига айланган эди. Ушбу мақолада ҳамюртимиз ва яна икки нафар футболчиларнинг ўхшаш тақдирлари ҳақида фикр юритилган. Нашр шундай ёзади:

"Сеонгнам” бош мураббийи Парк Жонг Хван 15 март куни “”Сеул билан ўйиндан олдин жамоа сардори дарвозабон Чон Санг Вук ва Сервер Жепаровларни ўйин қайдномасига ҳам киритмади. Буни бош мураббий: "1-тур ўйинида дарвозабонимиз ишончимни оқлай олмади. Шунинг учун уни таркибдан чиқариб ташладим. Сервер Жепаровни эса футболчи дея олмайман. У жамоавий ўйинни билмайди", деди.

Сервер Жепаровнинг ҳолатига ўхшашликлар "Ульсан Хёндэ"нинг япониялик ярим ҳимоячиси Чикаши Масуданинг ҳам бошига тушди. "Ульсан"нинг 12 март куни ОЧЛ доирасида Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клубига қарши кечган ўйиннинг 37-дақиқасидаёқ бош мураббий Чо Мин Гук жаҳл билан Масудани алмаштирди. Буни ўйиндан кейин бош мураббий: "Ҳужум ва тўп оширишлари менга ёқмади", дея қисқа изоҳлаган бўлди. Шундан сўнг Масуда 16 март куни "Улсан"нинг кей-лигадаги "Кёнгнам" ва 19 март куни ОЧЛдаги Хитойнинг "Гуичжоу" клубларига қарши ўйинларида кўриниш бермади.

Жепаров ва Масудадан ташқари мураббий ғазабига учраган кейинги футболчи "Поханг Стилерс" хужумчиси кореялик Бэ Чон Сок бўлди. Футболчи 11март куни ОЧЛ доирасидаги "Поханг Стилерс"нинг "Бурирам"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга туширилдию, бор-йўғи 13 дақиқа ҳаракат қилар-қилмас алмаштирилди. Буни похангликлар мураббийи Хванг Сон Хонг шундай изоҳлади: "Унда ўйнаш хоҳишини кўрмадим. Чин дилдан югуриш керак эди".

Нашр футболга алоқадор бир қанча мураббийларнинг фикрларини келтириб ўтади.  Жумладан, ёзилишича: "Сеонгнам”нинг собиқ мураббийи Шин Те Йонг футболчиларни "осмондан тушириб қўйиш"да анча тажрибали мураббийлардан. Ўз вақтида сеонгнамликларнинг алмаштириб бўлмас футболчилари ҳисобланган кореялик Хонг Чеол ва Болқондан келган Радончичларни майдонга туширмаслик орқали "тарбиялаш"га уринган эди. Шин Те Йонг шундай дейди: "Бирорта футболчини шахсий хусуматим туфайли синдиришга ҳаракат қилмаганман. Шунчаки клубдаги муҳитни яхшилаш ва бошқа футболчиларга намуна сифатида кўрсатиш учун шундай қилардим. Хонг Чеол доимо қайдномага киритлмаса ёки ўйинда тез алмаштирилса, ўйиндан кейин олдимга келиб сабабини сўрарди. Мен эса унинг камчиликларини тушунтириб берардим".

«Footbalist» нашри давом этиб шундай ёзади: "Аммо хорижлик футболчи масаласида бундай тарбиялаш усули қалтис натижалар келтириши ҳам мумкин. Исми сир қолиши шарти билан нашрга сўзлаган футбол мутахассиси: "Корейс ва чет эллик футболчига бу усул турлича таъсир қилади. Сен футболчи эмассан, дейиш орқали футболчига маънавий жароҳат етказиш мумкин. Бизнинг дунёқарашларимиз фарқ қилади. Корейс футболчини яккама-якка суҳбат орқали ўзига келтириш мумкин. Аммо хорижлик футболчи - бу нозик масала. Чет эллик футболчи "Менга нима, Кореяда дам олиб ўтириб, катта пул олиб кетаман", деган бефарқликка берилиб кетса, клубнинг ўзига зиён бўлади. Шунинг учун қандайдир усуллар билан футболчини ўйнатиш керак", деди.

Кўпчилик футбол намоёндалари Жепаров ва Масудаларга нисбатан қўлланилган "тарбиялаш ишлари" тескари натижа бериши мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар. Чунки иккала чет эллик футболчи ҳам ўтган мавсумда ўз жамоаларининг деярли юлдузларига айланишган эди. Энди улар мураббийларининг бундай муносабатини ҳазм қила олмасликлари мумкин. Бир вақтлар Хитойнинг "Цингдао" клубида мураббийлик қилган кореялик Жанг Ве Рёнг эса футболчиларга бундай муносабатни оқламаслигини билдирган: "Менинг футбол фалсафамда бундай нарса йўқ. Клубга олиндими - демак, у профессионал футболчи. Уни қандай ўйната олиш эса мураббийнинг иши".

Хуллас, кей-лига стартидаги бу уч футболчининг ҳолати ва кейинги тақдири, мураббийларининг қандай йўл тутишлари кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:36, 20.03.2014. Ўқилди: 9165 марта. Фикрлар: 39 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Манчестер Сити Филип Фоден 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.