Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» «Олмалиқ» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Олмалиқ" ўз тарихида илк маротаба "Бунёдкор" билан Тошкентдаги ўйиндаги очко билан қайтадиган бўлишди.

Игорь Шквирин ушбу мавсумда амбицияли жамоани шакллантираётгани ўйин бошиданоқ маълум бўлди. Жамоа аниқ бир услубда — "ерда" футбол ўйнади. Бунга эса "Жар" майдонининг майсаси ҳам имкон берди. Биринчи бўлимда олмалиқликлар ҳимояга ётиб олмасдан, комбинацион ва ҳужумкор ўйин орқали мезбонлар анча шошириб қўйишди. Ўйиннинг ҳал қилувчи вазиятлар эса иккинчи бўлимда содир бўлди.

Ўйиннинг 54-дақиқасида қантдан етказилган тўпни кўкраги билан қайтариб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятда зарба беришга чоғланаётган Зафар Полвоновни "Бунёдкор" сардори Хайрулла Каримов қўли билан тортиб қийитди. Учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин пенальти белгилашга белгилади, аммо у Каримовга сариқ карточка бермади. Ушбу вазиятдан бир дақиқа аввал Хайрулла дастлабки огоҳлантиришини олганди ("Олмалиқ"нинг тезкор ҳужумини тўхтатгани учун).

Пенальтини Зафар Полвоновнинг ўзи бажарди. Аммо тўп аввал Акбар Тўраевнинг қўлига, кейин дарвоза устунига тегиб қайтди. Тўпга барчадан аввал етиб келган Александр Алимпиевич бош билан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди.

Ўйиннинг 68-дақиқасида Воҳид Шодиев 99 фоизли имкониятдан фойдалана олмади. Сардор Рашидов чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди ва тўп ҳимоячининг оғидан рекошет ҳолатида Шодиевга келиб тушди. Воҳид эса дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни аниқ йўллай олмади.

Ўйиннинг 78-дақиқасида мезбонлар бурчак тўпидан сўнг ҳисобни тенглаштиришганди, бироқ қанот ҳаками Воҳид Шодиев тўп қўлининг қўлидан дарвозага кириб кетганини кўра олди ва ўз вақтида байроғини кўтарди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, "қалдирғочлар" барибир ҳисобни тенглаштиришди. Чап қанотдан етказиб берилган узатмадан кейин тўп Зотеевга келиб тушди. Олег тўпни тўхтатмасдан зарба йўллаш ҳақидаги қарорга келиб, тўғри йўл тутди. Шомуродов дарвоза бурчагига кираётган тўпни қайтара олмади.

Ўйин тугаши арафасида Рашидов томонидан чап қанотдан узатилган тўпни Шодиев дарвоза томон бурди. Туркманистонлик дарвозабон эса  тўпни муштлари билан майдон ташқарисиги чиқариб юборди.

"Олмалиқ" иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлди. Дилявер Абибуллаев 16 метрлардан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди. Аммо қанот ҳаками офсайдни қайд этди.

Учинчи турдан кейин ҳар иккала мағлубиятсиз ўйинларини давом эттирадиган бўлишди. Энди улар ҳисобида 7тадан очко мавжуд.

Бунёдкор – Олмалиқ - 1:1 (0:0)
Голлар:
Олег Зотеев (82) — Александр Алимпиевич (55)
Ноаниқ пенальти:
Зафар Полвонов (55, дарвоза устуни)
Огоҳлантиришлар:
Олег Зотеев (24), Хайрулла Каримов (53), Воҳид Шодиев (70)Санжар Шоаҳмедов (39), Зуаги Шакир (52), Зоҳир Пиримов (87)
"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов (Дилшод Жўраев 46), Анвар Бердиев, Воҳид Шодиев, Ислом Иномов, Баҳодир Пардаев, Сардор Собирхўжаев (Александр Пишур 75), Олег Зотеев
"Олмалиқ": Мақсатмурод Шомуродов, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азамат Исроилов (Зохир Пиримов 77), Зуаги Шакир, Зафар Полвонов (Шерзод Ҳакимов 86), Санжар Шоаҳмедов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Александр Алимпиевич, Диёржон Туропов (Дилявер Абибуллаев 80)
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:54, 27.03.2014. Ўқилди: 4367 марта. Фикрлар: 33 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик