Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ИЛҲОМлар гол уришди… навбат кимга?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Қарши шаҳрида яна катта футбол. “Насаф” ўз майдонида ён қўшниларимиз Бухоро шаҳрининг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Ушбу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар тарихига назар ташласак ҳар иккала жамоа учун ҳам осон учрашувлар бўлмаган.

Бугун севимли “Насаф” жамоамиз 3-тур учрашувини ўтказади. Ўтган икки турда “НАСАФ”нинг ИЛҲОМЛАРИ гол уришди. Ушбу ўйинчиларни исмларини катта ҳарфлар билан ёзишимга сабаб, уларнинг севимли жамоамиз ютуқларига қўшаётган ҳиссалари таҳсинга сазовордир.

Рўзиқул Бердиевнинг ўйин давомида Илҳом Юнусовга кўплаб кўрсатмалар бериши ҳам унинг жамоа ўйинларини ташкил қилишда катта рол ўйнашига далолатдир. Майдонда тиниб-тинчимас, рақибларни чаққон ҳаракатлари билан анча шошириб қўядиган ва кутилмаган кескин зарбалари билан дарвозабонларни “капалаг”ини учирадиган – Илҳом Юнусовни тўғриси ўйинини кузатсангиз кишига ўзгача завқ-шавқ бағишлайди. Киши ҳузур қилади. Табиатан камтарин ва камсуқум Илҳомга зимдан эътибор қаратсангиз уни бошқалардек “юлдуз”лик “касал”ига юлиқмаганини, мухлислар қанча мақташмасин яна кўпроқ меҳнат қилиб ўз маҳоратини ошириб бораётганини кўрамиз. Унинг бу ҳаракатлари биз мухлисларда унга бўлган чуқур ҳурмат ва эътироф ҳиссини ўйғотади. У бу йилги мавсумда “Насаф”нинг голлар туркумида “бай очиб” бергани баракали бўлишини ният қиламиз.

Иккинч ИЛҲОМимиз ҳақида яхшигина рисола ёзсак ҳам бўлади. Унинг “Насаф” жамоасидаги фаолияти жамоа ютуқларига кетган меҳнатлари бу кичик мақолага албатта сиғмайди. Одатда Илҳом Шомуродовдан мухлислар доимо гол уришини кутишади. Аммо, Илҳом оддий голларни урмайди (ҳазил). Унинг кўпинча муҳим ва жамоа учун ғалаба ёки мағлубиятга учрашга ҳаққи йўқ ўйинларда гол уриши сабабли у ҳеч қачон “Насаф”нинг “катта саҳнаси”ни тарк этмайди, мухлисларнинг эътиборидан четда қолмайди. Гапларим тасдиғига исботлар келтириб ўтирмадим буни мухлислар жуда яхши билишади.

Илҳом Шомуродовни кўплар ҳужумда ўйнашига ўрганиб қолишган. Аммо, Рўзиқул Бердиев унинг яна бир қобилиятини юзага чиқарди, у энди ҳужум ортида ҳам катта ишларни амалга ошира бошлади. Жамоанинг комбинацион ҳужумларига анча мазмун бағишлаяпти. Ўтган турдаги Тошкентда бўлиб ўтган “Локомотив”га қарши учрашувда Илҳом Шомуродов ўзининг урган чиройли голи билан жамоасини нафақат мағлубиятдан қутқариб қолмай балки бир очко ишлаб олишига ҳиссасини қўшди.

Илҳомни ҳам яқиндан билганлар инсонийлик жиҳатдан ҳам чиройли ҳулқи борлигини гувоҳи бўлишади. Уни ҳам ҳеч қачон “ман-ман”лигини кузатмадик. Ундан биз мухлисларни умиди жуда катта. Бундай тажрибали ўйинчи севимли жамоамизнинг ёрқин келажагини барпо қилишида катта хизматларини кўрсатади деган умиддамиз. Бу соҳада унга бемалол ишонсак бўлади. Биз мухлисларнинг доимо эътиборида ва эътирофида бўлган ушбу севимли футболчимиз ҳақида ҳали кўп ва хўп ёзиш режаларимиз бор.

Бу йилги чемпионатда “Насаф” жамоасининг илк голларига ИЛҲОМлар муаллифлик қилишди. Яна умид қиламизки, бошқа ўйинчиларимиз ҳам бундан илҳомланишиб ўз мухлисларига голлар шодасини тақдим этишади.

Яна такрор айтаман бугун Қаршида катта футбол. “Бухоро”га қарши учрашувлар ҳеч қачон зерикарли ёки ҳаяжонсиз бўлмаган. Ана шундай қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. Акс ҳолда армонда қоласиз, бунга ишонаверинг.

Ренат Эрназаров.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:47, 29.03.2014. Ўқилди: 3010 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик