Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эдгар Гесс: «Пенальтигача барчаси яхши кетаётганди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Насаф”  –  “Бухоро” баҳсидан сўнг дастлаб меҳмон жамоа бош мураббийи Эдгар Гесс учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

— Бугунги ўйинга шогирдларимни муносиб тайёрлагандим. Учрашув бошида ҳаммаси яхши кетаётган эди. 15–дақиқадаги пенальти футболчиларимизга салбий таъсир этди. Хатоликлар, ўзаро тушунмай ҳаракат қилиш шундан сўнг бошланди. “Бухоро” янги шаклланаётган жамоа. Ўтган йилги асосий таркибдан фақатгина битта футболчи жорий йилда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда.

— Раҳбарият жамоа олдига қандай вазифа қўйган?
— Аввало яхши шаклланган жамоа тузиш, муҳлисларбоп, чиройли ўйин кўрсатиш…

— Ўтган йилги таркиб нега тарқатиб юборилди?
— Мен “Бухоро”га келганимда, жамоа деярли йўқ эди. Кўпчилик футболчиларни ҳаттоки кўрмадим ҳам. Айримлари бошқа жамоаларга ўтиб кетган, бошқалари  илгари бирга ишлаган мураббийлари билан “Бухоро”ни тарк этишган.

— Андрей Акопянцни бугун майдонга туширмадингиз?
— Акопянцнинг енгил жароҳати бор. Кеча ёшлар лигасида синаб кўрдик. Кейинги ойдан жамоага ёрдам беради.

— Бухоро шаҳрида замонавий стадион бўла туриб уй учрашувларини жамоангиз Вобкентда ўтказмоқда?
— Бухородаги стадион апрелнинг ўрталаридан тўла мавсумга тайёр бўлади. Ўзимиз ҳам уй ўйинларимизни марказда ўтказишни хоҳлаяпмиз!

— Ҳакамларга эътирозингиз йўқми?
— Мен ҳакам эмасман, ҳакамлик қилмаганман ҳам. Шунингдек, вазиятларга мендан кўра улар яқинроқ бўлишади. Пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, жарима майдончасида ҳушёрроқ ўйнаш кераклигини, рақибга нисбатан қўпол ўйнаш жамоага қимматга тушишини боғча боласи ҳам билади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 23:28, 29.03.2014. Ўқилди: 2815 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик