Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эдгар Гесс: «Ўзгартиришлар ўз самарасини берди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Бухоро” - “Металлург” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Эдгар Гесс журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Учрашувни кўрдингизлар, анча оғир кечди. Айниқса, биринчи бўлим жуда оғир тарзда кечди. Биз кетма-кет икки маротаба мағлубиятга учрадик ва шу сабабли футболчиларда мағлуб бўлиш қўрқинчи бор эди. Улар асосан яккакурашларда рақиб ўйинини бузиш билан дастлабки бўлимни ўтказишди. Биринчи навбатда ҳимояни ўйлашди. Биз шу сабабли дарҳол иккита ўзгаришни амалга оширдик.

Акопянц бугун ўз имконияти даражасидан паст ўйин намойиш этди. Биз деярли ўн киши бўлиб ўйнаётган эдик ва шу сабабли унинг ўрнига ёш, бухоролик Равшан Аслановни майдонга тушурдим. Иккинчи бўлим бошидан Ваҳобовни майдонга тушурдим ва бу тезда ўйин услубимиз тубдан ўзгаришига олиб келди. Менимча Ваҳобов-Асланов тандеми анча муваффақиятли чиқди, Жумабоев-Акопянц тандемига нисбатдан. Иккала голимиз ҳам ажойиб комбинациялардан сўнг киритилди. Биринчисида айнан захирадан тушганлар эвазига бўлди. Асланов биринчи пасидан сўнг Ваҳобов ҳисобни очиши мумкин эди, лекин иккинчи уринишда яна Асланов чиройли тарзда Ваҳобовни тўп билан таъминлади ва биз ҳисобни очдик. Фирдавс Асадовнинг фантастик голига таъриф бериб ўтириш шарт эмас, у ҳаммасини ажойиб тарзда бажарди.

Икки голдан сўнг футболчиларимизда яна ўша қўрқув, гол ўтказиб юбориш қўрқуви, аниқроқ қилиб айтганда, улар очиқ футбол намоиш эта бошлашди ва қарши ҳужумни ўтказиб юборишдан қўрқишди ва ортга чекинишди. Натижада биз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Пенальтида эса бизга очиқчасига омад кулиб боқди. Умумий қилиб айтганда, иккинчи бўлимда биз ажойиб ўйнадик ва ҳақли ғалабага эришдик.

— Мухлисларда “Нефтчи”га қарши учрашувдан сўнг анча илиқ таъсурот қолдирган ҳимоячимиз Шерзод Шарипов соғлиги борасида кўплар саволлар бўлмоқда?
— “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйинга қадар сафга қайтишига умид қиляпмиз. Ҳозирги ҳолатини уч баҳога баҳолаган бўлар эдим.

— “Бухоро” яқин кунларда кубок баҳсларига киришади. Рақибимиз ҳақида нима дея оласиз?
— Дастлабки рақибимиз биринчи лига вакили саналади. Лекин мен бу жамоани ҳозирдан кузатув остига олганман. Жамоа ёмон эмас экан. Таркибини кўплаб олий лигада қатнашган футболчилар эвазига кучайтирганини яхши биламан.

— Асосан, кўпчилик олий лига жамоалари Ўзбекистон кубогининг дастлабки баҳсларни ўзининг ёшлар таркиби билан ўтказадилар ва кўпинча дастлабки тўсиқдан қийинчиликсиз ўтиб олишяпти?
— Йўқ, асло! Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз, барча рақибларга жиддий ёндашамиз. Ёшлар борасида гапирадиган бўлсак, жамоамизнинг асосий қисми айнан ёшлардан ташкил топган. Асосий таркибимизда Асланов, Асадов сингари ёшлар бор. Биз бу ўйинга жанговор таркиб билан ташриф буюрамиз.

Кубок баҳсларини кераксиз деб ҳисобламайман, имкон қадар узоқроқга боришга ҳаракат қиламиз. Чемпионатимиз жуда қисқа, футболчиларга ўйин амалиёти керак. Кубок баҳсларига жиддий қарасак, бу биз учун қўшимча учрашувларни тақдим этади. Бу биз учун жуда муҳим, 2-3 ой олдин шакллантирилган жамоа учун жуда муҳим.

— Мухлисларимиз ҳақида нима дея оласиз?
— Мухлисларимиздан сабр-тоқатли бўлишларини илтимос қилар эдим. Баъзи бир мухлисларнинг турли хил нафсониятга тегадиган гаплари, трибуналардан футболчи ва мураббийларга қарата жуда қўпол ҳайқириқлари, очиғи Бухородек шариф шаҳар халқига ярашмайди. Тўғри, биз демократик мамлакатда яшаяпмиз, барчада сўз эркинлиги ҳуқуқи бор, лекин ҳақиқий мухлис жамоа ҳолатини тушуниши керак. Биз ишлаяпмиз, ҳаракат қиляпмиз, мухлис кўриши керак, жамоа ютқазганда футболчилар бор кучларини бериб ўйнашдими-йўқми? Ғалаба қозондими ёки мағлуб бўлдими, жамоа аввало шу нарсага эътибор қаратиш керак, футболчи бор кучини бериб ҳаракат қиляптими ёки йўқми? Биласизми, шунақа пайтда бир ҳодиса эсимга келади, менимча, 1981 йилда мен ҳали “Спартак” Москвада ўйнаган пайтларим, биз Лондонда “Арсенал”га қарши ўйнаган эдик. Ўшанда “Спартак” 2:5 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўйиндан кейин бутун стадион тик турган ҳолда роппа-росса 5-дақиқа тинмай қарсаклар билан жамоага миннатдорчилик билдирди. Энг қизиғи бизга эмас, мағлуб бўлган ўз жамоасига! Сабаби улар бор кучларини бериб ўйнашди, ҳаракат қилишди. Бизда-чи? Биринчи бўлим якунланиб, футболчилар ечиниш хонасига бораётганларида футболчиларни ҳақоратлайдилар, ўйинимиз чиқмай қолса, нафсониятга тегиб, футболчиларни хафа қилиб қўйишяпти. Бу мухлисларимизга ярашмайди.

Биз ўйнаяпмиз, ҳаракат қиляпмиз, бор кучимизни бериб майдонда ҳаракат қиляпмиз, биз Бухоро учун ўйнаяпмиз, биз ҳаракат қиляпмиз. Бухоро шахри футбол ортидан ҳам дунёга танилсин. Мухлислар ва футболчилар бир бутун жамоа. Биз доимо бирга бўлишимиз керак. Лекин мухлисларнинг футболчиларни хафа қилиши охир-оқибат ёмон оқибатларга олиб келади. Футболчи ким учун ўйнаётганини унутиб қуяди. Ваҳоланки, футболчи доимо тушуниб туриши керак, бу унинг мухлислари ва у улар учун ўйнайди.

Мағлубиятни кечириш мумкин, лекин футболчининг лоқайдлиги, унинг борини бериб ўйнамаслиги кечирилмаслиги керак. Футболчи ёмон ёки яхши ўйнаши мумкин, лекин у ҳар доим борини бериб ўйнаши шарт.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 08:59, 07.04.2014. Ўқилди: 2625 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.