Карло Анчелотти: «Криштиану Роналду эртага ўйнайди»
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти эртага бўлиб ўтадиган «Боруссия»га қарши ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди (биринчи ўйин – 3:0).
«Криштиану Роналду ўзини 100 фоиз ўйинга тайёрлигини сезмоқда ва у эртага ўйнайди. Боз устига, биз таваккал қилмаймиз.У ҳамиша ўйнашни истайди ва мен ҳам ҳамиша унинг ўйнашини хоҳлайман. Криштиану Роналду – профессионал ва у қачон ўйнаш мумкин эмаслигини билади.
Левандовскининг майдонга қайтиши ўйинни бутунлай бошқача қилади. У жамоадошларига куч бағишлайди.
Биз ярим финалга чиқишга яқин турибмиз. Бу бизга бериши мумкин бўлган энг катта мотивация. Биз ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги балансни сақлашимиз керак. Шундай бўлса-да, бих ҳужумда кучлироқмиз ва буни намойиш қилишимиз керак», – дейди Анчелотти.
«Боруссия» – «Реал» ўйини эрта, 8 апрель, сешанба куни соат 23:4да бўлиб ўтади.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 23:15, 07.04.2014. Ўқилди: 3589 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар