Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 0:1
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • 0:1
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 27 31
16 Алавес 28 28
17 Эльче 27 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тоҳир Малик: "Ўзимизнинг футбол" (Ҳажвия)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Футбол ва Юмор
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳаҳ! Сен бола «устоз эканман», деб ўзингдан кетавурма. Ўзимам у-бу нарсани эплайтурғон бўлуб қолдум, аковси жонидан! Ашула бозоридан рипортаж айтгонимдин сўнг футболнинг идорасидан бир амалдор келуб, «бизларни ҳам бир махтаб ёзсангиз-чи», деб ялинди. «Нимангни махтайман, бачаларинг футбол ўйнашни билмаса, тўпни тўхтатиб тепиш ўрнига «устимдан ўтиб кета қолсин», деб шарт ётиб олса. Дарвозабонинг «Эй Худо маним дарвозамни тўпларга тўлдириб юбор», деб тўқсон дақиқа нола қилиб турса...» деган эрдим, йиғлаб юбориб «ақлингиздан айланай акахон, унда бизга бир янгилик ясаб беринг, қандай қилсак дунёнинг чимпиони бўламиз?» деди.

Янгилик ясаш осон эмас, лекин мен ясадим. Энсанг қотмасин, эшит.

Дунёнинг чимпиони бўлиш учун дунё ўйнаётгандан бошқачароқ футбол ўйнаш керак. Инглисинг ўйлаб топган бу ўйини ўзига буюрсин, бизларга сираям тўғри келмайдур. Америкада бошқачами? Эшитганман, «Америкача футбол» дейилар эркон. Хитойликлар бокс деган муштлашувни ҳам ўзича ўзгартириб олибдурлар. Қўли етмаган жойга оёқ билан ҳам тушириб қоларкан, азамат. Хўш, ҳамманики ўзича экан, биз «Ўзбекча футбол»ни ясасак нима бўлибди? Шошилма, қанақалигини тушунтириб бераман. Ўйинчиларнинг бошига дўппи кийғозиб, белига белбоғ боғлаганинг бирлан «ўзбекча футбол» бўлиб қолмайдур. Ҳозирги тўптепарларингнинг белида белбоғ турмайтурғон бўп қоғон. Мен бу ўйиннинг қанақа бўларини ипидан игнасигача ўйлаб, топдим. Ҳозир тренир деган хўжайинлари «Жума куни ўйин, соат ўн бирда стадионда бўлларинг», деса ҳаммаси ўн иккига қолмай етиб келадими? Янгича футболда бунақаси бўлмайди. Шунинг учун бунақасини «ғалатфутбол» деб атасак-да ярашур. Тренир ўйиндан икки кун олдин тўптепар бачаларига тилпон қилиб чиқадур. Масалан, бунақа дейди:

— Аковси бўйидан, футбол фитрасияси мандан бемаслаҳат бир иш қилиб қўйибди. «Тўртешар» қўмондаси бирлан ўйин жума куни бўлар эрмиш. Вахтингиз бўлармикин?

Янгича футболчи пешонасини тириштириб, кейин бош чайқайди:
— Жума куними? Йўқ, братан, пайшанбанинг эртасига тўп тепишга ҳолим бўлмайди.

Гапи тўғри-да! Қайси эркак пайшанбанинг эртасига ҳакиллаб югуради? Эркак ҳам одам, дам олишга ҳақи бор. Тренир ақлли одам-да, бачаларининг аҳволини билиб, фитрасияга илтимос қилиб, ўйинни шанба кунига кўчиради. Яна тилпон қилади. Гал дарвозабонга келганда яна ишкал чиқади. «Куёв чақирди»га бормаса бўлмас экан. Якшанбада ҳимоячининг тоғаси хатна тўй қилаётган эркон, душанбада ярим ҳимоячининг хотини туғиб қолиши эҳтимоли бор эркон. Сешанбада чап қанот ҳужумчининг қайнонаси «гап» бераркан. Чоршанбада ўнг қанот ҳужумчининг холаси учинчи эридин ажрашиб, тўртинчисига никоҳланаркан. Ўйин пайшанбага белгиланганини эшитиб, марказий ҳужумчининг чапақай жаҳли чиқиб кетди. «Акахон тўқсон минут итдай югуриб, чарчаб уйга бораманми? Хотинимнинг кўзига қандай қарайман?» Шунақа қилиб, ўйин ўн кундан кейинга белгиланади. Ҳой, Абдумалик аканинг ўғли, гапимни эшитяпсанми, намунча анқаясан?! Ана энди тасаввур қил: бир томонда «Тўртешар»нинг қорин қўйғон азамат йигитлари. Иккинчи томонда ўзимизнинг «Юмалабтепар» қўмондаси. Ҳакамбойвачча уларнинг жўрабошиларини чақириб «Агар руҳсат берсангиз, хуштакни чалсам-у ўйинни бошлаб юбора қолсак», деб илтимос қилади. «Воҳ!-дейди «Юмалабтепар»нинг жўрабошиси.-Бетоқат хотинга ўхшаб намунча шошасан? Бир йилдан бери бу оғайним билан энди учрашиб турибмиз. Ўйиндан кейинги ош-пошнинг маслаҳатини қилиб олайлик». Ҳакам сал таранглиқ қилади-ю паловхонтўрадан ўзига ҳам насиба тегишини билгач, сал нари кетади. Жўрабошилар бир чекимдан нос отиб олишгач, «Пачоқтўп» чойхонасида ошхўрлик қилиб олишга келишиб олишади. «Юмалабтепар» ўйинда ютқизиб беришга, «Тўртешар» эса ошнинг ҳаражатини кўтаришга келишадилар. Ҳомийлар томонидин «Юмалабтепар»нинг ҳар бир ўйинчисига майдақавиқ чопон, иккита ароқ, иккита конъяк, йигирмата «Кока-кола», икки кило сон гўшти, уч кило биқин гўшти, бир килодан жигар тайёрлаб қўйилгани эслатилгач, 4 : 1 ҳисобида тўхталишди. «Юмалабтепар» бачаларининг кайфиятлари сал пачоқроқ бўлиб тургани учун улар уришлари лозим бўлган тўпни ҳам «Тўртешар» ҳимоячиси ўз дарвозасига киритадурғон бўладир.

Ҳа, айтмоқчи, «ғалатфутбол»нинг асосий талабини айтмабман-ку? Талабга кўра, ҳар бир футболчи бачада алоҳида-алоҳида қўл телпони бўлиши шарт. Чунки ўйин пайтида тўпни кимга оширсам экан, деб бош қотириб ўтирмайди. Масалан, дарвозабон тўпни қўлига олиб, майдонга кўз ташлайди. Қараса, чап қанотдаги ярим ҳимоячи бўшроқ турибди. «Йўқ, унга оширмайман, кечаги ошда менинг олдимдаги устихонни уриб кетган эди», деб ўйлайди. Ўнг томондаги ярим ҳимоячига қараса, бечоранинг аҳволи ночорроқ кўринадур. Чунки кеча қовуннинг устидан «Фанта» отлиқ сариқ ширин сув ичгон эрди, ҳар нечук, нафсининг бу ўюни энди қорин ичинда самара бераётгандур? Шундай тўхтамга келмиш дарвозабон ўзидан ҳийла узоқроқда бўлмиш марказий ҳужумчига телпон қилади:

«Акахон, қалайсиз, чарчамадингизми? Тўпни сизга оширсам қабул қилиб оласизми?»-деб сўрайдир.

«Мендан бошқа ўйинчи қуриб кетибдими? Ана, тренирнинг жиянига узат, доим тайёр ошга баковул бўлиб туради. Умуман, менга бошқа тилпон қилма. Менга ҳозир хотиним телпон қилиши керак», деб жавоб берадир ҳужумчи. Дарвозабон чап қанот ҳужумчига телпон қиладир. Телпон тушмагурдан бир жононнинг «Абонент ҳозир одамгарчилик доирасидан ташқарида», деган жувобни эшитгач, аччиғи чиқиб, тўпни шарт ерга қўядир ва устига ўлтуриб оладир. Тилининг тагига нос ташлаб, бебурд ошналарини сўкадир.

«Нос қаёқдан келди?» дейсанми? «Ғалатфутбол»нинг талабидан иккинчиси шу-да. Дарвозанинг ортида бир халта нос турмаса, ҳисобмас. Ҳакамнинг башарасига нос тупуриб юбормаслик учун тўп тепаётганида нос отмаса бас, бошқа пайт оғзини тўлдириб олса ҳам, биров бирнима демайди.

Дарвозабон тўпнинг устига ўтириб олгач, ҳакам «бояқишлар чарчабди, майли бир дам олволишсин», деб «Юмалабтепар»нинг жўрабошисидан икки чеким нос олиб, отволади. Шу пайт жўрабошининг телпони жиринглаб қолади. Қулоғига тутиб «алё», деса ўзининг ошнаси - «Тўртешар»нинг жўрабошиси.

«Нимага ғўддайиб турибсан? Дарвозабонингга айт, тўпни тепсин. Беш минутдан кейин ўйин тугайди, биз ҳали сенларга яна иккита уришимиз керак», -дейди жиғибийрон бўлиб.

«Ҳовлиқма, ҳакам акамиздан илтимос қиламиз, ўн минут қўшиб берадилар», дейди буниси.

«Эсинг жойидами? Вақтни чўзсанг, у ёқда ош ланж бўлиб кетади. Икки минутда иккитани урайлиг-у аканг ҳуштагини чалиб, ўйинни тугатаверсин», дейди униси.

Шунга келишадилар-да, буниси дарвозабонига телпон қилади:

«Вей, ҳеббим, тухум босмай, тур ўрнингдан, яна иккита ўтказиб юборишинг керак. Анқайма!»
Жўрабоши ҳакамга ҳам телпон қилиб қўйғонида, ҳакам ҳуштак чалиб, дарвозабонни огоҳлантирмоқчи бўладир. Локигин, оғзидаги нос ҳуштак тешигини беркитиб қўйиб, қўли билан ишора қилиб қўя қоладир.

«Ғалатфутбол» ўйинидин сўнг қандай воқеалар содир бўлғонин сен сўрама, мен айтмайин. Сен бир нарсани билиб олсанг етарли: «Ғалатфутбол» мавсумида «Юмалабтепар» қўмондаси ҳозирги қўмондаларға ўхшаб овора бўлуб, дайдуб, ҳасратлар чекуб, ўттиз ўюн ўйнамайдурлар. Уларға уч ёинким тўрт ўюн кифоя эрур.

Сен бу гапларимни қоғозга тушуруб, газнитга элтма. Буни қўлланма қилиб ёзасан. Футбол фетрасиясидаги амалдорлар маним бу кашфиётимни эшитиб, йиғлаб юбордилар. «Бизарнинг ҳам кўкрагимизга офтоб тегатурғон кун келаркан-ку!» деб шодланмишлар. Сен қўлланмани ёз, мен тасдиқлаб бераман. Тушундингму?



Муаллиф: ТОҲИР МАЛИК

Манба: esdalik.uz
Киритилди: 14:44, 09.04.2014. Ўқилди: 8945 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.