Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мессининг омадсизликлари. ТОП-5

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги пайтларда «Олтин тўп»нинг 4 карра соҳиби Лионел Мессининг омадсиз учрашувлари кўп мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Албатта, ҳар бир футболчининг ҳаётида омадсиз даврлар учраб туради. Бутун футболчилик фаолиятини юқори темпда ўтказиш осон эмас. Лео Мессининг рекордлари, ютуқлари ҳақидаги бир қатор мақолаларни ўқигансиз албатта. Бу сафар эса сизга «ўзга сайёралик» футболчининг 5 та омадсизлиги ҳақидаги мақолани ҳавола қиламиз. Аргентиналик футболчининг ашаддий мухлислари мени «антимессичи»га чиқармайсизлар эдган умиддаман.

1. Терма жамоадаги омадсиз дебют
«Барселона» сафида дебютини нишонлаганидан атиги 2,5 ой ўтгач, 18 ёшли Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги дебютини ҳам ўтказди. 2005 йилнинг августида Венгрияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида 63-дақиқада захирадан майдонга тушган Лео атиги 47 сониядан сўнг (!) ортга қайтди. Яъни ҳакам рақиби – Вилмош Ванчек юзига тарсаки билан зарба берган ёш юлдузни аяб ўтирмайди. Дебют ўйини «қизил»га бурканди. Бироқ, Месси шундан сўнг «синиб» қолмади ва терма жамоада бир қатор ёрқин ўйинларни ҳам ўтказди.

2. Президентнинг қизига берилмаган дастхат
2011 йилнинг октабрида Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаши доирасида кутилмаганда ўз тарихида илк бора Венесуэлага ютқазиб қўйишади. Натижада Месси жамоадошлари майдонни «хира» кайфиятда тарк этишди. Уларнинг ортларидан Венесуэла президенти Уго Чавеснинг қизи Росина ҳам югуриб борди. У Леодан дастхат олишни хоҳлаган эди. Бироқ Месси шошилаётганини баҳона қилиб, қизнинг илтимосини ерда қолдирди. Ўшанда ҳужумчи ҳаттоки, жамоа автобусини ҳам кутмай, аэропортга шахсий автомобилида йўл олганди.

3. Қўл билан урилган гол
2007 йилда Испания примеросининг навбатдаги мавсуми финишига 2 тур қолганида «Барселона» «Каталония дербиси»да «Эспаньол» билан ўйнади. Муайян натижа қайд этилган тақдирда, Месси ва жамоа соврин йўлида курашни давом эттирарди. Биринчи бўлим охирида Лео ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллашда қўлини ишга солди. «Эспаньол» вакилларининг адолат сўраб қилган айюҳаннослари зое кетди: ҳакам голни инобатга олди. Қолган вақт давомида Месси яна бир марта муваффақият қозонди, бироқ «кўк-анорранглилар» охирги дақиқада ғалабани қўлдан чиқаришди, шунинг баробарида чемпионлик пойгасида яхши имкониятни ҳам.

4. Футболчининг белига тупуриш
2008 йилнинг ноябрида «Малага»га қарши учрашувда Мессини андалусияликларнинг энг тажрибали футболчиси Дуда алоҳида таъқиб остига олди. Бироқ барибир ўша ўйинда Лео гол киритишни уддасидан чиққан эди. Ўйиндаги ўзига хос «олишувлар»да футболчилар бир неча марта тўқнашиб кетишди ва ерга тенг йиқилган ҳолатлар ҳам кўп кузатилди. Шундай вазиятларнинг бирида Месси ўрнидан оҳиста турганча рақибининг белига тупуришга жазм этди.

5. Стаматологга боришга мажбур бўлган Майкон
2010 йили «Интер» ва «Барселона» ўртасида кечган Чемпионлар лигаси ярим финалининг илк ўйинида Месси ортиқча ҳаракатга берилиши билан эсда қолди. Иккинчи бўлимда тўп учун курашга киришган «аламзада» Лео ҳимоячи Майконнинг юзига пешонаси билан урилади. Натижада бразилиялик анчагача ўзига кела олмайди ва захира вакили билан алмаштирилади. Майдон четидаёқ Майконнинг олд тишлари камайгани ойдинлашди.

Юсупов Фурқат

Манба: furkat.uz
Киритилди: 00:12, 14.04.2014. Ўқилди: 7969 марта. Фикрлар: 50 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.