Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испания кубоги, финал. «Барселона» – «Реал Мадрид». Превью

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун "Барселона" ва "Реал Мадрид" ушбу мавсумда учинчи марта ўзаро тўқнаш келадилар. Ушбу ўйинда ўртага совриндан ҳам улканроқ нарса тикилган. Бугун ғалаба қозонган жамоа мавсумни совринсиз якунлаш хавфидан қутулиб қолади. Мағлуб бўлган жамоа эса мавсумни совринларсиз якунлаши ҳам мумкин. Бугун кубокни боши узра баланд кўтарган жамоа мавсумнинг қолган қисмида руҳий жиҳатдан устунликка эга бўлади. Боз устига, "Атлетико" ҳар иккала грандни чемпионликдан мосуво қилиши мумкин.

"Барса" ва "Реал" Ла-Лига доирасида ушбу мавсумда 2 марта тўқнаш келдилар ва ҳар иккала ўйин Херардо Мартино шогирдларининг ғалабаси билан якунланди (2:1, 4:3). "Сантьяго Бернабеу"даги сўнгги баҳсда мухлислар еттита гол, 3та пенальти ва битта қизил карточка кўришди. Шу боис "Месталья"даги ўйин Анчелотти ва унинг жамоаси учун ўзига хос қасос жангига айланади.

"Барселона" Испания чемпионатининг 33-туридан кейин 78 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. "Реал" каталонияликлардан 1 очко олдинда бўлса, "Атлетико" 4 очкога илгарилаб кетди. Мартино шогирдлари Чемпионлар лигасидан ҳам чиқиб кетганини инобатга олсак, "Барса" учун мавсумни нисбатан муваффақиятли якунлаш учун бу сўнгги имконият.

"Барселона"нинг сўнгги 5та ўйиндаги натижалари:
29.03.2014. Ла-лига. "Эспаньол" - "Барселона" - 0:1
01.04.2014. ЕЧЛ. "Барселона" - "Атлетико" - 1:1
05.04.2014. Ла-лига. "Барселона" - "Бетис" - 3:1
09.04.2014. ЕЧЛ. "Атлетико" - "Барселона" - 1:0
12.04.2014. Ла-лига. "Гранада" - "Барселона" - 1:0

"Барса" "Атлетико"га ютқазиб, ЕЧЛ чорак финалидан чиқиб кетганидан кейин, кутилмаганда, Ла лига доирасида "Гранада"га ҳам имкониятни бой бериб қўйди. Натижада чемпионлик учун имкониятларини кескин пасайтириб юборди. Шу боис, Херардо Мартино ўз ўрнини сақлаб қолиш учун Кубокда ғалаба қозониши шарт. Унинг Каталониядаги кейинги фаолияти бугунги ўйинга ҳар томонлама боғлиқ.

Барселоналиклар ушбу ўйинга жуда ёмон формада етиб келишмоқда. Мағлубият билан тугаган иккита ўйинда Месси жуда ёмон ҳаракат қилди. Испан нашрлари "Барселона"га жипслик ва мотивация етишмаётгани ҳақида кўп ёзишди. Мартино шогирдлари "Мадрид"га қарши ўйнаётганликларини ҳис қилиб, мотивация борасида муаммога дуч келмасликлари лозим.

Ушбу омиллар "Барса" муваффақиятсизликларининг ягона сабаби эмас. Шунингдек, жамоанинг асосий дарвозабони Виктор Вальдес жиддий жароҳат олиб, мавсумни эрта якунлади. Барча масъулият 38 ёшли Пинто зиммасига тушмоқда. Аввалги анъанага кўра, финалда ҳам дарвоза Пинтога ишониб топширилиши мумкин эди. Аммо сўнгги ўйинларда ушбу посбон кўп хатоларга йўл қўймоқда. Айниқса, оёқ билан ўйнашда у мухлисларни хавотирга солмоқда.

"Барселона" таркибидаги муаммолар
Вальдес, Дос Сантос ва Куэнка бугунги ўйинда иштирок этмаслиги аниқ. Жамоанинг мудофаа чизиғи ҳам энг муаммоли ҳудудлардан бири бўлиб қолмоқда. Пике ва Пуйолнинг жароҳатлари "блауграна" натижаларига таъсир кўрсатиб келмоқда. Бартранинг сафдан чиқиши эса "Барса"ни бор-йўғи бир нафар марказий ҳимоячи билан қолдирди. Бугун Пике майдонга тушмаслиги ҳақида маълумотлар тарқатилди. Пуйоль ва Бартранинг ҳолати эса сўроқ остида турибди.

"Барселона"нинг тахминий таркиби (4-3-3):


"Реал Мадрид" Примеро 33-туридан кейин 79 очко билан жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди. Улар ҳамшаҳарлари "Атлетико"дан 3 очкога ортда қолишмоқда. "Мадрид" учун муҳим ва масъулиятли палла бошланмоқда. Анчелотти шогирдлари ЕЧЛ қуръасига кўра "Бавария"га тўқнаш келган бўлса, шунингдек, Испания чемпионлиги учун курашни давом эттиришмоқда.

"Реал"нинг сўнгги 5та ўйиндаги натижалари:
29.03.2014. Ла-лига. "Реал" - "Райо Вальекано" - 5:0
02.04.2014. ЕЧЛ. "Реал" - "Боруссия Д" - 3:0
05.04.2014. Ла-лига. "Реал Сосьедад" - "Реал" - 0:4
08.04.2014. ЕЧЛ. "Боруссия Д" - "Реал" - 2:0
11.04.2014. Ла-лига. "Реал" - Альмерия" - 4:0

"Барселона"дан фарқли равишда "Реал" ЕЧЛ ярим финалига чиқа олди. "Боруссия" билан бўлган жавоб ўйинидан кейин (0:2), уйда "Альмерия" йирик ҳисобда мағлуб этилди. Жамоанинг кайфияти аълоа даражада.

"Реал" таркибидаги муаммолар
Анчелотти яна Серхио Рамосга ишонч билдириши мумкин. Хесе, Марсело ва Криштиану Роналду хизматларидан эса фойдалана олмайди. Мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган Сами Хедира душанба куни машғулотларга қайтди. Лекин у ҳали ўйинларга тайёр эмас.

Букмекерлар тахминлари
Ушбу ўйинда букмекерлар кичик устунликни "Барселона"га беришмоқда. Бунга сабаб Анчелотти жамоаси аввалги 2та тўқнашувда Мартино жамоасига имкониятни бой берганидир. Шунингдек, Роналдунинг майдонга туша олмаслиги "қаймоқранглилар" учун катта йўқотишдир.

Аммо италиялик мутахассис зиммасида аввалги 2та мағлубият учун қасос олиш вазифаси турибди. Анчелоттининг бахтига португалиялик форвард йўқлигида Иско жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. У "Реал Сосьедад" ва "Альмерия"га қарши ўйинларда ўз вазифасини яхши уддалади.

"Реал"нинг тахминий таркиби (4-3-3):


Факт ва рақамлар:

- "Реал" Испания кубоги доирасидаги сўнгги 8та баҳсда ўз дарвозасидан гол олиб чиқмади.
- "Реал" Испания кубогининг сўнгги 7та баҳсида танаффусгача ҳисобда олдинда бораётганди.
- "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги сўнгги 14та ўйиндан 13тасида мухлислар камида 3тадан гол кўришмоқда.
- "Реал" Испания кубогининг сўнгги 7тасида ғалаба қозонган.
- "Реал Мадрид"нинг Испания кубоги доирасидаги сўнгги 9та баҳсидан 8тасида 2тадан ортиқ гол ура олмаган.
- "Реал" "Барселона"га қарши бўлиб ўтган сўнгги 10та ўйиндан 8тасида рақиб дарвозасини камида 2 марта ишғол қилган.
- "Барселона" "Копа дел Рей"нинг сўнгги 8та ўйинида мағлубиятга учрамаяпти.

"Барселона" ва "Реал"нинг ўзаро тўқнашувлари (сўнгги 7та ўйин)
29.08.12. Суперкубок. "Реал Мадрид" - "Барселона" - 2:1
07.10.12. Ла-лига. "Барселона" - "Реал Мадрид" - 2:2
30.01.13. Кубок.  "Реал Мадрид" - "Барселона" - 1:1
26.02.13. Кубок. "Барселона" - "Реал Мадрид" - 1:3
02.03.13. Ла-лига. "Реал Мадрид" - "Барселона" - 2:1
26.10.13. Ла-лига. "Барселона" - "Реал Мадрид" - 2:1
23.03.14. Ла-лига. "Реал Мадрид" - "Барселона" - 3:4

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:22, 16.04.2014. Ўқилди: 9897 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик