Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қирол кубоги «Қироллик клуби»га насиб этди!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Сўнгги ўйинларда "Барселона" ўйинида кўзга ташланаётган инқироз бежиз эмаслиги яна бир марта кўзга ташланди. Мартино шогирдлари бу галги "Эл-классико"да нурсиз ўйин кўрсатишди. "Реал" эса Роналдусиз ҳам яхши ўйин намойиш эта олишини, ҳозирда яхши формада эканини исботлади.

Қарши ҳужумда дунёнинг энг хавфли жамоаси ҳисобланган "Реал" ўзининг ана шу "қуроли" орқали тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Алвес қанотида тўп йўқотилди ва майдон марказининг чап қанотида пайдо бўлган Бензема орқали тўп Ди Мария томон узатилди. Аргентиналик футболчи эса жарима майдончасига кириб келиб, Бартранинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, дарвоза томон зарба берди. Хосе Пинто тўпга қўлини чўзишда кеч қолди ва дарвоза ишғол этилди.

Жамоалар очиқчасига эҳтиёткор ўйин қилишди. "Реал" — тушунарли, аввало гол уриб олган бўлса, иккинчидан, унинг ўйин услуби шундай. Шу боис бўлса керак, биринчи бўлимда дарвозалар томон деярли бошқа хавфли вазиятлар яратилмади. "Мадрид"нинг қарши ҳужуми пайтида Бэйл узатган тўпни Иско жарима майдончаси ичида тўхтатмасдан  тепди, аммо вазиятни аввалдан ўқиган Маскерано унинг оёғи тагига ташланди ва дарвозасини хавфдан бартараф этди.

Анчелотти шогирдлари икки қават мудофаани юзага келтиришди. Марказдан ёриб киришнинг иложи йўқлиги боис каталонияликлар асосан қанотлардан ҳужум ташкил қилишди. Бир вазиятда тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Мессига келиб тушганди, бироқ Лионель аниқ зарба бера олмади.

Биринчи бўлим анча зерикарли ўтди. Жамоаларнинг формаларини инобатга олмаганда, дастлабки бўлим асло "классико"га ўхшамади. Иккинчи бўлимда тезлик бироз ошди, хавфли вазиятлар бироз кўпайди.

Иккинчи бўлим бошида уюштирилган қарши ҳужумда Бэйл ўнг қанотда икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирар-кирмас дарвоза томон зарба берди, лекин зарбага бироз аниқлик етишмади. Орадан кўп ўтмасдан, Гарет яна бир марта зарба йўллаш имкониятига эга бўлди, бу сафар эса тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

Орадан Бенземанинг бош билан, Бартранинг олис масофадан йўллаган зарбаларни дарвозабонлар бартараф этишди. Карим кейинги вазиятда эса ҳисобни ошириши мумкин эди. Франциялик ҳужумчи Ди Мариядан тўпни қабул қилиб олиб, жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Пинтонинг қўлига оз-моз тегиб, дарвоза устунидан майдонни тарк этди.

Позицион ҳужумда умуман омади юришмаётган "Барса"га бурчак тўпи ва Бартра ёрдамга келди. Хави томонидан етказилган тўпни марказий ҳимоячи бош билан зарба беришига Пепе халал бера олмади.

Урилган гол "Барса"нинг ўзига бўлган ишончини оширди, Мессининг ҳам ўйини чиқа бошлади. Лео ҳимоячиларни чалғитган ҳолда, ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келган Педрони тўп билан таъминлади. Унинг дарвозабон майдончаси бўйлаб етказган тўпи барчадан ўтиб кетди ва Пепе тўпни қайтариб юборди. 81-дақиқада эса Модрич 25 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди ва тўп дарвоза устунга тегиб майдонни тарк этди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида эса "Мадрид" ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Бу голни тўлалигича Бэйл активига ёзиб қўйса бўлади. У майдон марказининг чап қанотида тўпни эгаллади, тўпни олдинга тепдию, катта тезликда Бартрадан ўтиб кетиб, жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни Пинтунинг ёнидан ўтказиб, дарвозани ишғол қилди!

"Классико" "классико"га ўхшагандек бўлди ўйиннинг сўнгги дақиқаларида. "Барса" энг сўнгги дақиқада Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба берди. Аммо "Мадрид"ни голдан дарвоза устуни қайтарди! Ушбу вазиятда Касильяс устунни силаб, унга миннатдорчилик билдириб қўйди. Бу каталонияликларнинг бутун ўйин давомидаги энг хавфли вазияти эди. Компенсация вақтида Мартино шогирдларида яна бир имконият юзага келганди. Тўпни Пепе майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Карло Анчелотти "Реал" билан ўзининг илк совринини қўлга киритмоқда. У ҳали ЕЧЛ ва Ла-Лигада ғолиблик учун юришини давом эттиради. "Барселона" эса ушбу мавсумни ҳеч қандай совринсиз якунлаш хавфи остида қолмоқда.

Испания кубоги, финал
"Барселона" – "Реал Мадрид" 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 11 Ди Мария, 1:1 – 68 Бартра, 1:2 – 85 Бэйл.
"Барселона": Хосе Пинто, Альба (Адриано, 46), Бартра (Санчес, 86), Маскерано, Дани Алвес, Хави, Фабрегас (Педро, 60), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси.
"Реал Мадрид": Касильяс, Рамос, Карвахаль, Пепе, Коэнтрау, Иско (Каземиро, 89), Бэйл, Ди Мария (Ильярраменди, 86), Алонсо, Модрич, Бензема (Варан, 90).
Огоҳлантиришлар: Иско (3), Неймар (17), Пепе (17), Маскерано (53), Алонсо (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:21, 17.04.2014. Ўқилди: 11213 марта. Фикрлар: 184 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик