Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қимматбаҳо «галактикослар» ТОП-7

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Флорентина Перез «Реал» президентлигига келгач, Мадридга астрономик суммалар эвазига бир қатор жаҳон юлдузларини жалб этди. Furkat.uz сайти сизга ана шундай қимматбаҳо «галактикослар» ТОП-7 талигини ҳавола қилади.

7. Девид Бекхем - 37,5 млн.евро («Манчестер Юнайтед») ярим ҳимоячи, 2003-йил
Доимо юксак эътиборда турадиган Бекхемнинг «МЮ»дан «Реал»га кўчиб ўтиши тарихи анча узун ва чалкаш. Ҳаммаси 2003 йили «қизил иблислар» «Арсенал»га ютқазиб қўйишгач, Алекс Фергюссоннинг Девидга бутса улоқтиртишидан бошланган. Бу воқеа бош мураббий ва етакчи футболчи орасидаги муносабатлар тузатиб бўлмас даражада бузилганидан далолат эди. Мадрид клуби бундан дарҳол фойдаланиб қолиш истагида ҳаракат бошлади. Бироқ, аввалига клуб раҳбариятига Англия термаси вакили билан келишиб олиш насиб этмади. 1 июнь куни «Барселона»нинг янги президенти Жоан Лапорта ярим ҳимоячи билан шартнома тузиш борасида келишиб олгани ҳусусида баёнет берди. бироқ Девид Барселонага кўчиб ўтишга унчалик хайрихоҳ эмасди. Шу боис, «МЮ» режаларини қайта кўриб чиқди. Натижада Бекхем 4 йиллик шартнома асосида «Қироллик клуби»да пайдо бўлди. Spaysboy «Галактикос» сафида 4 йил давомида 155 учрашувда майдонга тушиб 20 та голга муаллифлик қилди ва жамоа билан биргаликда 2 та совринни қўлга киритади.

6. Роналдо - 45,0 млн.евро («Интер») ҳужумчи, 2002-йил
Ҳар қандай футболчи «Реал» сафида ўйнашни орзу қилади. Бразилиялик Роналдо ҳам бундан мустасно эмас. «Феномен» Италияда жароҳатлардан боши чиқмагач, ЖЧ-2002дан сўнг «Қироллик клуби» қизиқишидан хабар топгач, дарҳол Миландан кетишни хоҳлашини баён қилади. Айтиш жоиз, Роналдо Испанияга кўчиб ўтиб, маошини анча кўтариб олди. «Сўйлоқ» Мадридликлар сафида 5 мавсум мобайнида 177 ўйин ўтказиб, 104 гол киритишга муваффақ бўлади. Шунингдек жамоа билан 5 та совринга эга чиқади.

5. Луиш Фиго - 60,0 млн.евро («Барселона») ярим ҳимоячи. 2000-йил.
Луишнинг «Реал»га ўтишини «Барса» мухлислари қандай қабул қилишгани хусусида кўп ва хўп гапирилган, ёзилган. «Ноу Камп»га «Реал» аъзоси сифатидаги биринчи ташрифи футболчи учун ҳақиқий даҳшат бўлганлиги ҳам кўпчиликга сир эмас. Шундай бўлсада, Фигу ўзини йўқотиб қўймади ва 5 йил давомида «Қироллик клуби»га садоқат билан хизмат қилди. Шу давр ичида Луиш 239 ўйинда 57 тўп киритиб, 7 совринни қўлга киритади.

4. Кака - 65,0 млн.евро («Милан») ярим ҳимоячи. 2009-йил.
«Бланкос»нинг йирик трансферлари орасида энг омадсизи Кака ҳисобланмоқда. Бразилиялик ярим ҳимоячи «Олтин тўп»ни қўлга киритганидан сўнг, «Реал»га йўл олади. Ўша пайти «Милан» Какани 65 млн.еврога пуллайди. Футболчи «Реал» таркибида 4 мавсум тўп суриб, 120 учрашувда 29 гол киритишга муваффақ бўлади. Мадридликлар таркибида 3 та соврин соҳибига айлангач, Миланга сув текинга қайтади.

3. Зайниддин Зидан - 73,5 млн.евро («Ювентус») ярим ҳимоячи. 2001-йил
8 йил мобайнида дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланиб турган Зидан 2001-йилда Туринни Мадридга алмаштиради. Бунинг учун «Реал» италянларга 73,5 млн.евро тўлайди. Зизу бу пулларни ортиғи билан оқлайди. Зайниддин ҳам Роналдо ва Фигу сингари «Галактикос» таркибида ёрқин 5 та мавсум ўтказади. Бу давр ичида 225 ўйинда 49 гол киритиб, 8 та мусобақада ғолиблик нашидасини суради. 2006-йилда эса айнан «Реал» таркибида фаолиятининг чўққисда якун ясайди.

2. Гарет Бейл - 91,0 млн.евро («Тоттенхем») ярим ҳимоячи. 2013-йил
Бейлнинг тарнсфери кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Унинг Мадридга кўчиб ўтиши қиймати турли нашрларда турлича эълон қилинди. Бироқ, кўпчилик манбаларда уелслик футболчининг нархи 91 млн.евро қийматида кўрсатилган. Гарет ўзи учун сарфланган пулларни оқлашни бошлаб юборди. Яқиндагина Испания кубогида у ўзининг дастлабки қаҳрамонлигини кўрсатди. Ярим ҳимоячи «Реал» сафида ушбу мавсумнинг ўзида 39 ўйинда 20 та гол урди ва яна 16 та голга ассистентлик вазифасини бажариб берди. Бейл яқин йиллар ичида ўз кўрсаткичларини янада яхшилаб олса ажаб эмас.

1. Криштиану Роналду - 94,0 млн.евро («Манчестер Юнайтед») ҳужумчи. 2009-йил
Нафақат «Галактикос» тарихидаги, балки жаҳон тарихида ҳам энг қимматбаҳо футболчи бу Роналдудир. Криштиану Манчестерда ўзи иштирок этган барча мусобақаларда зафар қучди, «Олтин тўп» ва «Олтин бутса» совринларини ҳам қўлга киритди. У энди бундай совринларга ўз орзусидаги жамоа «Реал» билан эришишни ҳам хоҳлади. 2009-йилда эса унинг орзулари рўёбга чиқди. «МЮ» 94,0 млн.евро эвазига футболчини «Реал»га қўйиб юборади. Роналду ҳам ўзи учун сарфланган пулларни ортиғи билан оқлади. Криш 5 йил ичида ҳозирча 240 учрашувда 246 та голга муаллифлик қилди ва 4 та совринга эга чиқди. «Галактикос» сафида ҳам, «Олтин бутса» ва «Олтин тўп»ни ютиб олишга муваффақ бўлди.

Фурқат Юсупов

Манба: Furkat.uz
Киритилди: 11:31, 20.04.2014. Ўқилди: 7278 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.