Бугун 30 май, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Мақсадга қанчалик эришганимизни яқин ўйинлар кўрсатиб беради»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Локомотив» клуби Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқичларидан озод этилгани боис жамоа роса 17 кун ўйин амалиётисиз қолди. Юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида темирйўлчилар Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида қисқа муддатли йиғин ташкил этишди. Биз ушбу йиғиндан кўзланган мақсад ва жамоанинг келгуси режалари ҳақида билиш мақсадида бош мураббий Вадим Абрамовга мурожаат қилдик.

— Вадим Карленович, Дукент йиғини қандай ўтди ва унда асосан қайси жиҳатларга эътибор қаратилди?
— Дукентдаги йиғин анча самарали ўтди. Ҳар ҳолда кўзлаган режаларимизни имкон қадар амалга оширдик. Табиийки, Дукентдаги йиғинда асосий эътибор футболчиларнинг функционал тайёргарлигини оширишга қаратилди. Бунга қай даражада эришганимизни эса яқин орадаги ўйинлар кўрсатиб беради.

— Мавсум эндигина бошланди. Наҳотки шу пайтдаёқ жамоанинг жисмоний тайёргарлиги маросимида бўлмаса?
— Жамоанинг ҳозирги жисмоний ҳолати биз истаган даражада эмас. Шу боис юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Дукентда йиғин ташкил қилдик.

— Ушбу йиғин доирасида жамоа «Локомотив-БФК»га қарши назорат-синов учрашувида майдонга тушиб, йирик 6-1 ҳисобида ғалабага эришди. Буни рақибнинг кучсизлиги билан изоҳлаш мумкинми?
— Эҳтимол биз кўчайгандирмиз. Мен «Локомотив-БФК»ни у қадар кучсиз жамоа демаган бўлардим. Ҳар ҳолда мавсумнинг бу пайтида жамоаларнинг кучлари деярли тенг бўлади.

— «Локомотив-БФК»га қарши ўйинда хет-трек қайд этган Фарҳод Тожиев спорт формасига кириб улгурдими?
— Фарҳод ўз устида тинимсиз ишламоқда ва бу бизни қувонтиради.

— Жамоа «Андижон» клубига қарши кечадиган расмий ўйинга қадар яна биронта ўртоқлик учрашуви ўтказадими ёки…
— Албатта. 21 апрел куни 1-лига вакили «НБУ-Осиё» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Бу ўйин ТТЙМИ стадионида ўтказилади. Шундан кейин бевосита «Андижон» билан бўладиган учрашувга тайёргарликни бошлаб юборамиз.

Отабек Эшмаматов суҳбатлашди

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:01, 21.04.2014. Ўқилди: 3351 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик