Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Румменигге: «ПСЖ»нинг муваффақиятлари Носир Ал-Хелайфийнинг сабри ва меҳнати самарасидир» [0]

Компани Кейннинг камчилик эътибор берадиган жиҳатлари ҳақида гапирди [0]

Хвича машғулотлардаги асосий қуроли ҳақида гапирди [0]

Кварацхелия: «Биз «Бавария»ни мағлуб эта олишимизни исботлаганмиз» [0]

Кэррик эффекти: «Манчестер Юнайтед» Аморим даврига қараганда икки баравар тезроқ очко жамғармоқда [0]

Родригонинг жароҳатдан кейинги кундалиги: «Азоб, кучли оғриқ ва кўнгил айниши...» [0]

Ямал, Левандовски ва Шесни иштирокидаги хайрия акциясида 59 млн евродан ортиқ маблағ йиғилди [0]

Шешко «Манчестер Юнайтед»нинг жорий мавсум АПЛдаги энг яхши тўпурарига айланди [0]

«Манчестер Юнайтед» мухлислари: Яна бир йил қол! [0]

Абелардо: «Луис Энрике «ПСЖ» билан 4-5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Сеонгнам» бош мураббийи истеъфога чиқди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Ж.Корея "Кей" Лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун «Сеонгнам» бош мураббийи Парк Жонг Хван икки нафар футболчини савалаши билан боғлиқ воқеа матбуотда кескин танқидларга учраши ортидан ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди.

Бош мураббий 16 апрель куни «Сеонгнам» Сонгюнгван университети жамоаси билан ўртоқлик учрашуви давом этаётган бир паллада ярим ҳимоячи Ким Сонг Жун ва янги футболчи Ким Нам Гонларни дўппослаган. Ушбу хабар матбуотга ёйилиши билан бош мураббий танқидлар остида қолди. Бу воқеага «Сеонгнам» расмий сайти: "Бош мураббий Парк Жонг Хван ва футболчилар ўртасида бўлган воқеани тасдиқлаймиз ва тез кунларда масалага ойдинлик киритамиз", деб хабар қолдириш билан чекланди.

Бу воқеадан уч кун ўтиб, «Сеонгнам» Кей-лига навбатдаги турида сафарда «Пусан»га қарши майдонга тушди ва клуб раҳбарияти қарори билан бош мураббий захира ўриндиғига қўйилмади. Шундай қилиб, 2013 йил декабрида «Сеонгнам» бошқарувини қўлига олган Парк Жонг Хван тўрт ой деганда исътеъфога чиқди. Бошқа томондан унинг қўл остида клуб натижалари ҳам яхши бўлмади. Сеонгнамликлар 9та ўйиндан кейин 9 очко билан 9-ўринни эгаллаб туришибди (12та жамоа орасида). Охирги марта 2006 йили "Тегу" ФКда фаолият юритган 76 ёшли Парк Жонг Хван 7 йиллик танаффусдан кейин мураббийликка қайтган эди.

Хабарингиз бор, «Сеонгнам»да Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суради. Сервер Жепаров Парк Жонг Хваннинг тинмай танқидларига учраётган, "ўйин услубимга мос тушмайди", деган важлар билан майдонга туширилмаётган ва бу кўпчиликнинг эътирозларига ҳам сабаб бўлаётганди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. Ушбу истеъфо Сервер Жепаровга "яшил чироқ" вазифасини бажарадими? Янги келадиган мураббий унга имкон берадими? Ўзбек футбол мухлислари бу саволларга тез кунларда жавоб топсалар ажабмас.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.

Ушбу янгиликдан Твиттер орқали хабар топган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров "Наҳотки?)))" деб муносабат билдирди. Шунингдек, Сервер мураббий ҳақиқатан ҳам мушт билан футболчиларнинг юзига урганини тасдиқлади.

Киритилди: 10:20, 22.04.2014. Ўқилди: 7449 марта. Фикрлар: 47 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик