Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» «Бавария»ни аварияга учратди!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Мавсумнинг айни пайтида ким кучли бўлса, қай даражада кучли бўлса, шундай ҳисобда ғалаба қозонди. Анчелотти шогирдлари хотиржамлик билан "Альянц Арена"да мезбонлар дарвозасига тўртта тўпни жойлаб қайтишди.

Ўйин бошиданоқ "Бавария"нинг ўйини қовушмади. Улар на ҳужумда, на ҳимояда ва даврозада ишончли ўйнашди. 9-дақиқада Мануэль Нойер ўз дарвозасини ташлаб чиқди ва бош билан тўпни олдинга эмас, ён томонга урди. Тўп эса Бэйлга келиб тушди. Гарет сакраб турган тўпни бўш қолган дарвозага жойлай олмади — дарвоза устидан ўтиб кетди. Ҳисобни очиш эса барибир "Мадрид"га насиб этди. 16-дақиқа бошланаётган пайтда Модрич бурчак тўпини ўйинга киритди ва Серхио Рамос бош билан дарвозани ишғол қилди. Ундан бир-икки қадам олдинда турган Роналду ҳам тўп сакраганди, бироқ тўп Криштианудан ўтиб кетди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб эса Рамос ўз дублини нишонлади! Мюнхенликлар жуда қўпол ўйнай бошлашди ва жарима майдончасининг ўнг бурчагидан белгиланган жарима тўпини Ди Мария ўйинга киритди. Марказий ҳимоячилар яна Роналду билан овора бўлишди ва Серхио Рамос бош билан Нойерни иккинчи марта доғда қолдирди. Энг қизиғи, ОЧЛнинг ушбу мавсумида ҳали бирорта ҳам гол урмаган мадридлик ҳимоячи, қандайдир 4 дақиқа ичида иккита гол муаллифига айланди-қолди.

Мавсум сўнгига келиб "Бавария" жуда ёмон формада етиб келишди. Аслида Гвардиола яратган ўйин услуби учун ҳар бир футболчи жуда юқори формада бўлиш талаб этилади, акс ҳолда бу услуб жамоанинг зарарига ишлайди. Тўпни назорат қилишга асосланган ўйинда йўқотилган ҳар бир тўп рақиб учун ажойиб совға ҳисобланади (футболчиларнинг кўпчилиги майдоннинг иккинчи ярмида бўлади).

Бундай совғани эса "Альянц Арена" эгалари "Реал"га тақдим этишди. "Мадрид" жарима майдончаси остонасида йўқотилган тўп охир оқибат гол билан якунланди. Тўп майдон марказининг ўнг қанотида очилган Ди Марияга етказилди. Анхель эса Бенземани олдинга бошлади. Тезлиги у қадар юқори бўлмаган Карим жарима майдончаси яқинигача бориб, чап қанотда ёлғиз турган Роналдуга тўп билан таъминлади. Криштиану эса жамоасининг ўйиндаги учинчи, ўзининг ОЧЛ-2013/14даги 15-голини киритди. Португалиялик футболчи 15 рақамига бармоқлари билан ишора қилди.

Нойер "қовуни"ни яна давом эттириб, дарвозани тарк этганча бу сафар тўпни чап қанотдаги Роналдуга етказди. "Реал" ҳужумчиси тўхтатмасдан дарвозани "ўққа" тутди. Зарба бирозгина ноаниқ бўлди.

Португалиялик Педро Проэнсанинг финал ҳуштаги кутиб ўйнаган Анчелотти шогирдлари иккинчи бўлимда бироз хотиржамроқ ўйнашди. "Бавария" эса ўз мухлислари учун ўйнашга куч ва мотивация топишлари керак эди. Улар бунга ҳаракат қилишди.

Арьен Роббеннинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза устунини силаб ўтиб кетган бўлса, Риберининг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Касильяс эгаллаб олди.

Захирадан майдонга тушган Гётце эса яқин масофадан ўткир бурчак остида берган зарбаси ҳам, Тони Крооснинг кучли зарбаси ҳам дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Мана шундай уринишлар бесамар кетавергач, ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида "Бавария" футболчилари ўйнамай қўйишди. "Қаймоқранглилар" эса бажонудил олдинга боришди ва ҳисобни 0:4га етказишди. Ўзига нисбатан қоида бузилиши оқибатида белгиланган жарима тўпини Роналду "жонли девор" тагидан ўтказиб, дарвоза тўрига жойлади. Айёрона зарба.

"Реал" ЕЧЛнинг дастлабки финалчисига айланди. Мадридликларнинг рақиби эртага аниқланади. "Челси" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилади. Мадридда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди. Ҳал қилувчи ўйинда Мадрид дербиси бўладими ёки Моуриньонинг ҳозирги ва собиқ жамоалари ўртасидаги тўқнашувга айланадими, буни эртага шу пайтда билиб оламиз.

Бугунча эса Мадрид кўчаларида байрам.

ЕЧЛ, ярим финал, жавоб ўйини
"Бавария" – "Реал Мадрид" - 0:4 (0:3)
Голлар: 0:1 – 16 Рамос, 0:2 – 20 Рамос, 0:3 – 34 Роналду, 0:4 – 90 Роналду.
"Бавария": Нойер, Лам, Дж.Боатенг, Данте, Алаба, Кроос, Швайнштайгер, Роббен, Мюллер (Писарро, 72), Рибери (Гетце, 72), Манджукич (Хави Мартинес, 46).
"Реал Мадрид": Касильяс, Карвахаль, Рамос (Варан, 75), Пепе, Коэнтрау, Ди Мария (Каземиро, 84), Алонсо, Модрич, Бэйл, Бензема (Иско, 80), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Данте (17), Алонсо (38).
Биринчи ўйин - 0:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:38, 30.04.2014. Ўқилди: 13227 марта. Фикрлар: 210 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик