"Манчестер Сити" клуби ижрочи директори Ферран Сориано агар Луи ван Гал бош мураббий бўладиган бўлса, унинг "МЮ" футболчилари билан муносабатларида муаммолар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Сориано Луи ван Гал билан "Барселона"да бирга ишлаган ва унинг феъли жуда оғир эканлигини айтмоқда.
"Одамлар ўзларига нисбатан ёмон муносабатда бўланларни ёдидан чиқармайдилар. Ван Гал - яхши мураббий, буни у кўпгина жамоаларда исботлаганю Аммо унинг усули мураккаб.
У "Барселона" ҳам, "Бавария"да ҳам муаммоларга учраган. У жуда қаттиққўл одам, бу кўпчиликка ёқмайди, аммо у кўп ғалаба қозонади.
"Юнайтед"дагилар ўзларига ким кераклиги ва мураббийдан нима кутишларини аниқлаштириб олишлари керак. Футбол - мураккаб спорт тури. Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши керак", - дейди Сориано.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).