Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» - «Локомотив». Превью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олий Лига 7-тури доирасидаги марказий учрашув «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Унда турнир жадвалининг биринчи ва иккинчи поғоналарида бораётган Тошкентнинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келади.

«Локомотив» айни вақтгача ўтказилган 6 ўйиндан кейин 14 очко билан мусобақа жадвалининг иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва «шерлар»га қарши кечадиган ўйин уларга очколар орасидаги тўрт очколик фарқни анча қисқартириб олиш учун яхши имкониятдир.

«Пахтакор» чемпионатнинг ушбу палласигача ҳали очко йўқотганича йўқ. «Темирйўлчилар» эса «Насаф» ҳамда «Бунёдкор» билан дуранг ўйнаб, қолган учрашувларни ғалаба билан якунлаган. «Локомотив» 7-тур олдидан чемпионатда энг кўп гол киритган жамоа бўлиб турибди. Абрамов шогирдлари 6 турда 11та гол урган. Ўз навбатида Абрамов шогирдларининг бу сафарги рақиби энг кам гол ўтказиб юборганини таъкидлаб ўтиш ўринли - 2та. «Локомотив» фақатгина битта гол кўпроқ ўтказган, холос.

Ушбу ўйин олдидан ҳар икки жамоа таркибида ҳам йўқотишлар деярли йўқ. Шунингдек дисквалификация қилинганлар ҳам.

Ўтган йили жамоаларнинг «Пахтакор» майдонида кечган ўзаро баҳсида айнан «Локомотив»нинг қўли баланд келган. Ўшанда Акмал Холматов ҳамда Виктор Карпенко киритган голлар «темирйўлчилар»га ғалаба келтирган.

Шу давргача бўлиб ўтган «Пахтакор»га қарши 18 дербининг 13тасида «шерлар» зафар қучган, 4 бора дуранг қайд этилган. Биттасида «Локомотив» ғалаба қилган.

«Пахтакор»-«Локомотив» ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Асосий таркиблар тўқнашуви эса "Пахтакор" марказий стадионида 3 май, шанба куни, соат 18:30да бошланади.

ОЛИЙ ЛИГА, 7-ТУР. 3 май, соат 18:30
«ПАХТАКОР» - «ЛОКОМОТИВ»

Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Вадим Агишев (Тошкент).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Манба: lokomotiv.uz

Учрашув сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

Киритилди: 08:59, 03.05.2014. Ўқилди: 3117 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик