Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диего Симеоне: «Мен битта футболчига суяниб ўйнайдиган клуб тузмаганман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Диего Симеоне. Бу инсон яқин йилларгача ўртамиёна мутахассис сифатида таъкидлаб келинарди. Аммо «Атлетико» Европа лигаси бош совринини қўлга киритгач, футбол мутахассислари ва ишқибозлари испаниялик мутахассисга алоҳида эътибор билан қарай бошлашди. Жорий мавсумда эса Диего Симеоне ўзининг иқтидорли эканлиги борасида заррача ҳам шубҳа қолдирмади. Унинг етакчилигида «Атлетико» фантастик ўйин кўрсатмоқда. Миллий чемпионатда етакчи бўлиб турган ва UEFA Чемпионлар лигасида финал йўлланмасини қўлга киритган «Атлетико» айнан Симеоне бошчилигида ширин тушга айланган орзуларни рўёбга чиқарди. Энг муҳими, ҳеч бир мутахассис бундай муваффақиятни сенсация, кутилмаган ҳолат дея баҳолаётгани йўқ. Ҳа, «Атлетико» чиндан ҳам гранд клублар сафига киришга муносиб ўйин кўрсатмоқда.

— Сиз футболда кўпроқ қайси усулни ёқтирасиз? Қўпол ўйинни қораласангиз керак?
— Йўқ. Ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Сиз қандай ўйин услубини танласангиз, футбол ҳам шундай ўтади. Қолаверса, футбол жуда мураккаб ўйин. Сиз турли йўллар билан ютишингиз мумкин, бу сизнинг ихтиёрингизда. Фақат қўпол ўйинни ғалабагина ювиб кетиши мумкин. Чиройли футбол ҳар томонлама мукаммал эмас. Масалан, «Барселона» ва Испания терма жамоаларининг ўйини бир қарашда чиройли туюлади. Лекин уларда тезлик йўқ, сиз шиддатли машинани кўрмайсиз. Аслини олганда, тўлиқ чиройли ўйин кўрсатадиган жамоанинг ўзи йўқ.

— Бу мавсумда «Атлетико» чемпион бўла олмаслигини таъкидлагансиз. Унда ким ғолиб бўлади, «Барселона»ми ёки «Реал»?
— Бу матбуот ўйлаб топган фикр. «Реал» ва «Барселона» ҳар доим ажойиб ўйин кўрсатиб келишган. Уларнинг таркибида маҳоратли футболчилар кўп. Аммо биз ҳам осонликча таслим бўлмаймиз. Тур деярли якунланиб қолди. Сиз журналистсиз, ўзингиз вазиятга қараб баҳо бераверинг.

— «Висенте Калдерон» стадионида «Реал» билан дуранг натижа қайд этилганидан кейин кўпчилик «Атлетико»ни топ клублар қаторига қўшган эди. Бу муваффақиятларнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
— Бунинг сабаби, менинг кўрсатмаларимни сўзсиз бажарадиган футболчилар. Улардаги шижоат, матонат.

— Оммавий ахборот воситалари билан муносабатларингиз қандай?
— Мен муроса йўлини танлаганман, ортиқча тортишмайман, ҳеч қандай муаммо юзага келмаслигига ҳаракат қиламан. Лекин баъзида қийин вазиятлар юзага келади. Чунки ҳамма қатори менинг ҳам дўстларим кўп, улар матбуотда бирорта хабар чиққудек бўлса, дарҳол менга қўнғироқ қилишади ёки СМС жўнатишади. Мен эса бундай хабарларга изоҳ беришни истамайман. Индамай кетавераман. Умуман олганда, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларим яхши, чунки мен ҳеч қандай радио эшитмайман, газета ўқимайман ҳам.

— Сизга кимдир ҳақида ёмон хабарларни етказишганда қандай муносабат билдирасиз?
— Биласизми, мен танийдиганлар, асосан, муҳим масалалар юзасидан йўқлашади. Агар сиз менга ёмон гап айтсангиз, сизга фақат кулги билан жавоб қайтаришим мумкин. Чунки мен сиз айтган нарса ҳақида ҳеч нарса билмайман. Баъзида ютқазганимизда танқид қилишади, бу табиий. Лекин ҳеч ким сиз айтганчалик қўпол муносабатда бўлмайди.

— Журналистлар-чи?
— Айтдим-ку, умуман газета ўқимайман.

— Кўпчилик мураббийлар «Атлетико»нинг ўйин услубини танқид қилади. Масалан, Мадрид дербисидан кейин Карло Анчелотти клубингиз жуда қўпол ўйнаганини таъкидлаб ўтганди.
— У жуда буюк мураббий ва мен уни ҳурмат қиламан.

— Саволимга жавоб бермадингиз. Сизга «Атлетико»нинг ўйин услубти қўпол кўринмайдими?
— Йўқ. Бу қўполлик эмас, шиддат.

— Сиз клубингизга қанча вақт ажратасиз?
— Бир кунда 7 соат. Қолган вақтларда кино кўраман ва ана шу жараёнда менда янги ғоялар пайдо бўлади. Овқатланаётган пайтимда эса тўсатдан фикрим ўзгариши мумкин, «Эртанги ўйинда бу тактикани қўллаб бўлмайди, бошқа биридан фойдаланишим керак», дея якуний хулосага келаман. Мен учун футбол фалсафаси шу.

— Ўйинчиларни асосий таркибга жалб қилаётган уларнинг буржларига эътибор берасизми?
— Албатта. Чунки характеристика шахснинг қандай инсон эканлигини белгилаб беради. Сизнинг буржингиз нима?

— Меникими? Эгизаклар.
— Сиз агрессивсиз. Фикрингиз тез ўзгаради. Қизиққонсиз.

— Қойил, тўғри.
— Бу борада янглишиш деярли мумкин эмас. Мен футболчиларнинг характери қандай эканлигини аниқлаб олиб, кутилаётган ҳафтада қандай характерда бўлишларини билиб, уларни таркибга киритиш ёки киритмасликни ўйлаб кўраман.

— Футболчи бўлиш учун энг муҳим жиҳат қайси?
— Шахсан мен ўйинчи мард, жасур бўлишини истайман.

— Жамоангиздан бирор-бир футболчини алоҳида эътироф эта оласизми?
— Йўқ. Чунки мен битта футболчига суяниб ўйнайдиган клуб тузмаганман. Бизда «Роналду» ёки «Месси» йўқ, «Атлетико» бор. Бу — жамоавий ўйин. Унда бир футболчининг ўрнини иккинчиси босиб кетаверади. Агар шу услубни танламаганимизда Фалькао кетганидан кейин кучсизланиб қолишимиз керак эди. Мен доим яширин қуролни сақлаб қўяман.

Бу португалиялик мутахассисни тахтдан ағдарган янги «Special one»нинг фикрлари эди. Диего Симеоне Моуриньюни тактика танлай олиш борасида ҳам доғда қолдирди. Умуман, аргентиналик мутахассис дунё футболига ўзгача шиддат олиб кирди. Умид қиламизки, ушбу инсоннинг миллионлар ўйини борасида яшил майдонда айтадиган муҳим гаплари ҳали олдинда. «Атлетико»га эса бебаҳо мураббийси билан кўплаб зафарларни қўлга киритиши йўлида омад тилаймиз.

Интернет материаллари асосида Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:28, 08.05.2014. Ўқилди: 5115 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.