Испания чемпионати якунанланди. «Барселона» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. «Атлетико» тарихий чемпионликни қўлга киритди.
Учрашув жуда катта босим билан бошланди. Ўйин аввалида «Атлетико» устунликни қўлига олди. Костанинг зарбасини Пинто катта қийинчилик билан қайтарган бўлса, Габи жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. Лекин ўйиннинг иккинчи декадаси Симеоне жамоаси учун оғир кечди. Аввал эски жароҳати безовда қилган Диего Коста жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Арда Турон Бускетс билан тўқнашиб майдонни тарк этди. Ўйин ўрталарига келиб «Барселона» устунликни қўлга олди. Вазиятлардан бирида қанотдан узатилган тўпни Месси кўкраги билан Санчесга тўхтатиб берди ва Санчес фантастик зарбаси билан тўпни тўққизликни аниқ нишонга олди. Голдан кейин меҳмонлар ҳужумга зўр беришди, лекин «Барселона» биринчи бўлимда ғалабани сақлаб қолди.
Иккинчи бўлимни «Атлетико» ҳаддан ташқари фаол бошлади. Бўлим аввалида қатор бурчак зарбаларини амалга оширган «Атлетико» 49-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Бурчакдан узатилган тўпга Диего Годин бош билан зарба берди ва ҳисоб тенглашди. Кўп ўтмай Лионель Месси гол урди, лекин офсайддан. Ҳакам бу вазиятда жуда яхши ҳаракат қилди ва нозик вазиятни аниқ кўра олди. Ўйин охирида «Барселона» жуда жуда кўп ҳужум қилди, лекин вазиятлар самара бермади. «Атлетико» ҳақли равишда Испания чемпиони бўлди.
Барселона – Атлетико 1:1
Голлар: 1:0 – 34 Санчес, 1:1 – 49 Годин.
Барселона: Хосе Пинто, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Адриано, Бускетс (А.Сонг, 57), Фабрегас (Хави, 77), Иньеста, Санчес, Месси, Педро (Неймар, 62).
Атлетико: Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис, Габи, Тиагу, Туран (Р. Гарсия, 23), Коке, Вилья, Коста (Адриан, 16; Соса, 72).
Огоҳлантиришлар: Пике (5), Годин (36), Тиагу (37), Месси (45), Бускетс (45), Филипе Луис (70), А.Сонг (73), Маскерано (90), Р. Гарсия (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).