Диего Симеоне: «Қувончимни сўз билан таърифлаб бера олмайман»
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионлигини қўлга киритгиндан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
«Ҳозирги дақиқалардаги қувончимни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Барча ўйинчилар ва мен қадамба-қадам ушбу натижага яқинлашаётганимизга ишонгандик. Ушбу соврин барча футболчилар томонидан бутун мавсум давомида қилинган маҳсули бўлди. Биз ушбу мақсад йўлида жисплашган ҳолда меҳнат қилдик. Ушбу кун тарихга киради.
Бугун биз тарих яратдик. Лекин ҳали бўшашишга ҳақимиз йўқ. Боиси, олдимизда ҳали Чемпионлар лигаси финали кутиб турибди», – дейди Симеоне.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:53, 18.05.2014. Ўқилди: 9210 марта. Фикрлар: 13 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар