Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сeрвeр Жeпаров ўз номи билан юритилувчи ўйингоҳ қуриш ниятида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кореялик машҳур журналист Ли Ёнг Ми ҳозирда Жанубий Кореянинг "Сеонгнам" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров билан учрашди ва унинг ЖЧ саралаш босқичи, фаолияти ва Кореядаги ҳаёт тарзи ҳақида интервью олди.

Бу мавсум Сервер учун осон бошлангани йўқ. Хабарингиз бор, сеонгнамликларнинг собиқ бош мураббийи Парк Жонг Хван уни танқидлари билан ҳатто захира ўриндиғига ҳам яқинлаштирмаганди. Кейинчалик жаноб Парк истеъфога чиқарилгач, Сервернинг ўйини очилиб кетди ва ўз ҳисобига голлар ёздиришга ҳам улгурди.  Ҳозирда Жанубий Корея кей-лигасида танаффус эълон қилинган ва жамоалар тайёргарликни давом эттиришмоқда. Сервер Жепаров ҳам ўз клуби билан астойдил тер тўкмоқда.

Ўтган йили ЖЧ саралаш босқичини ёдга оларкан Сервер жумладан шундай деди:

"Биз "А" гуруҳида 3-ўрин билан якунладик ва ЖЧ сари курашни давом эттирдик. Аммо биздан омад юз ўгирди. Саралаш босқичида кўплаб голлар киритиб, жамоанинг етакчиси бўлган бўлсам-да, Бразилияга йўлланма ололмадик. Корея билан сафар ўйинида мағлуб бўлмаганимизда эди, орзуларимиз рўёбга чиқиши ҳеч гапмасди. Охирги турда Кореянинг Эронни мағлуб этишига умид қилгандим. Лекин Корея-Эрон ўйини натижасини кўриб, юрагимга пичоқ санчилгандек кайфиятим тушиб кетди. Ҳаётимда илк ЖЧда қатнашиш орзуим шундай барбод бўлганлиги жуда алам қилди".

Кореянинг ЖЧга чиққанлиги ҳақида фикр юритаркан, ҳамюртимиз:
"Жанубий Корея терма жамоасининг кетма-кет саккизинчи марта ЖЧда қатнашаётганлигига ҳавасим келяпти. Саралаш босқичида бир гуруҳда кураш олиб борганлигимиз учун олдинги мураббий ва ҳозиргисининг ўйин услубларида катта фарқ борлигини сездим. Кореяликларнинг ҳар бир ўйинларини кузатиб, уларни камситмаган ҳолда айтишим мумкинки, корейслар жой олган "H" гуруҳи осон гуруҳ эмас. Тўғрисини айтганда, Бельгия ва Россия корейслар учун қийин рақиблар. Лекин олдиндан бир нарса дейиш қийин. Балки корейслар гуруҳда иккинчи ўринни олиб, кейинги босқичга чиқишлари ҳам мумкин."

Сервер Жепаров корейсларнинг плей-оффга чиқишларини "максимум"деб атади ва журналистнинг ҳайратини ошириб давом этди:

"Россия ва Белгия терма жамоалари ФИФА рейтингидан тортиб футболчиларнинг даражаси бўйича ҳам корейслардан баландда. Ҳали ўйинлар олдинда. Кузатайликчи. Корея терма жамоаси халқаро турнирларда кутилмаган натижаларни ҳам кўрсатиб туришади. Шунинг учун терма жамоангиздан дарров умид узмаслигингизни истардим".

Жепаровнинг бу жавобига Ли Ёнг Ми шундай савол билан мурожаат қилди: "Тасаввур қилайлик, Кореянинг ўрнига Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қатнашяпти ва жамоангиз айнан Россия, Белгия ва Жазоир билан бир гуруҳда. Ушбу гуруҳдан кейинги босқичга қайси жамоалар чиқарди деб ўйлайсиз?".

Бунга жавобан Сервер кулимсираб:
"Ўзбекистон ўз тарихида илк ЖЧга чиқишининг ўзиёқ катта натижа бўларди", дея жавоб қайтарди.

Ўз болалиги ва футболга кириб келиши ҳақида сўзларкан Сервер  Жепаров:
"Болалигимдан футбол ва гимнастикани бирдек бошлаганман. Футболни ҳамма қатори ўртоқларим билан ўйнардим. Гимнастикани эса мактабда 4 йил давомида ўргандим. 11 ёшимда онам оламдан ўтди. Шундан сўнг опам ва мени улғайтириш отамнинг бўйнига тушди. Отам заводда ишларди. Шунинг учун уйда овқат тайёрлайдиган одам бўлмасди. Кейинчалик мактаб ётоқхонасига кўчиб ўтдим ва бемалол овқатланиш имконига эга бўлдим. Футболни яхши ўйнай бошлаганим туфайли ўрта мактаб ва коллежларни имтиёзли битиришга муваффақ бўлдим. Коллежни тугатгач, илк профессионал шартнома туздим ва оиламга иқтисодий фойдам тега бошлади. Футбол оиламизни ҳар томонлама таъминлашимга ёрдам берди ва отамнинг ҳам юзида табассум кўрадиган кунларга етдим. Агар футболни эмас, гимнастикани танлаганимда балки ҳозирги Жепаровни кўрмасмидингиз".

Сервер Жепаров 2008 йили “Бунёдкор” таркибида 19та гол киритиб, шу йили Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишга эришди. 2010 йилда эса 6 ойлик ижара муддати давомида "Сеул" таркибида 18та ўйинда 1 гол ва 7та голли узатмани амалга ошира олди. 2011 йили у бутунлай "Сеул" аъзосига айланди ва 2012 йили эса Саудия Арабистони сари йўл олди. Арабистон диёридаги ҳаёти ҳақида Сервер қуйидагиларни сўзлаб берди:"

Биз Саудия Арабистонида жуда қийин даврни ўтказдик. Кореядаги қувноқ вақтларни ўтказиб, бирданига муҳитни ўзгартириш қийин экан. Айниқса, аёлим ва болаларимга осон бўлгани йўқ. У ерда аёллар стадионга киритилмас, машина ҳайдаши мумкин эмас, болалар ҳам ташқарида бемалол ўйнай олмасди. Об-ҳавонинг иссиқлигини айтмасам ҳам бўлар. Биз у ерда Кореяни соғиндик. Яна бу ерга қайтиб келганимиздан хурсанд бўлдик. Кореяга қайтганимда ўша вақтдаги мураббийимиз Ан Ик Сунинг битта гапи ҳамон эсимдан чиқмайди. У жамоанинг ғолиб бўлиши учун менга жудаям ишонаётганлигини айтди. Биргаликда “Сеонгнам”ни ғалабаларга бошлашга аҳдлашдик. У кишининг ишончи менга куч берди. Хурсандчилик билан Кореяга келдим".

Мавсум сўнгида Ан Ик Су истеъфога чиққач, жамоага Парк Жонг Хван келди ва Жепаровнинг кей-лигадаги фаолиятида қизил чироқ ёнди. Янги мураббий Серверни "Футболчи эмас", дейишгача борди ва бутунлай эътибор бермай қўйди. Бу ҳақда ҳамюртимиз тўлиб гапирди:

"Мен ўшанда нақ жинни бўлай дедим. Нега мен футболчи эмасман? Нега мен захирада ўтиришим керак?, — дея ўзимга савол берар ва жавоб тополмасдим. Қишда Туркияда йиғин ўтказдик ва 2та гол ва 3та голли узатмам билан жаноб Паркнинг ишончига кира олгандим. Лекин мавсум бошланиши билан бирданига мени футболчи эмасга чиқариб қўйди. Дастлаб кўнглимга олмадим. Мен футболчи бўлмасам, у ҳам мураббий эмас, дея ўзимга таскин берган бўлдим". Парк Жонг Хван истеъфога чиқарилгач, Сервер ўзининг твиттердаги саҳифасида бу хабарни "Good news " ("яхши хабар") дея ёзди. Бунга изоҳ бераркан Сервер:

"Мен учун яхши хабар бўлса ҳам кимлар учундир бу ёмон хабарлигини ўйладим ва бу ёзганларимни дарҳол ўчирдим. Мен бу ерга у одам учун келмадим. Жамоамнинг ғалабаларига ҳисса қўшиш учун бу ердаман. Янги мураббийимиз Ли Санг Юн билан тил топишиб кетдик. Ҳақиқий яхши хабарни мавсум сўнггида мухлисларимизга тортиқ қилиш ниятида бутун жамоа бўлиб ҳаракат қиламиз".

Шунингдек, Сервер Жепаров ўз футболчилик фаолиятини кей-лигада якунлаш истагидалиги, Ватани Ўзбекистонда ўз номи билан юритилувчи ўйингоҳ қуриш нияти борлиги ва футболчиликдан сўнг хайрия ишларига ҳам бош қўшиш нияти борлигини таъкидлаган.

Отабeк ЙЎЛДОШEВ
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:48, 13.06.2014. Ўқилди: 8073 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик