Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ака-укалар тўқнашувида дўстлик ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Германия ва Гана терма жамоалари бизга Мундиалдаги энг қизиқарли ўйинлардан бирини намойиш қилиб беришди. Ҳеч бир жамоа ютқазишни истамади, ҳеч ким ҳимояга ётмади, ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди. Натижада 2:2 — ҳаққоний натижа қайд этилди.

Гана биринчи турда АҚШга ютқазиб қўйгани учун Германияга қарши ўйинда уларга сув ва ҳаводек зарур эди. Шу билан бирга интизомли немисларга қарши ҳаддан ташқари очиқ футбол намойиш қилиб бўлмаслигини африкаликлар яхши тушунишарди. Жамоалар ҳимояни унутмаган ҳолда етарлича ҳужумлар ташкил этишди, гол уриш учун яхши имкониятларга эга бўлишди. Бироқ биринчи бўлимда мухлислар гол кўришмади.

Иккинчи бўлим бошида африкаликлар битта хатога йўл қўйишди. Улар Филипп Лам томонидан узатилган тўпни қайтара олишмади ва Марио Гётце ҳисобни очди. Гана ҳисобни тенглаштириш учун атиги 3 дақиқа етарли бўлди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Андре Айю бош билан дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди!

Ўз навбатида Германия терма жамоасининг ҳимоядаги хатосини ганаликлар кечиришмади. Ўйиннинг 63-дақиқасида Мунтарий аниқ узатмаси билан Гьянни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. 3-рақамли ҳужумчининг зарбасини Нойер қайтара олмади.

Мазкур ЖЧда кўпчилик кутаётган воқеа содир бўлди. Мирослав Клозе захирадан майдонга тушди ва ЖЧ финал босқичидаги ўзининг 15-голини уришга муваффақ бўлди. Бурчакдан етказилган тўпни Хёведес бош билан ортга уриб юборди. Клозе эса тўпга шундоққина оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилди. 2:2.

Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар ҳар иккала дарвоза олдидан шунчалик кўп бўлдики, терма жамоаларнинг иштиёқига, жисмоний тайёргарлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасидаги ҳужумлар оқибатида исталган жамоа ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бироқ, назаримизда, дуранг натижа ҳаққоний бўлди.

Эътиборли томони, бугунги баҳсда ака-ука Жером ва Кевин-Принс Боатенглар бир-бирига қарши ўйнаган бўлса, Андре ва Жордан Айюлар Гана шарафини ҳимоя қилишди.

Ушбу натижадан кейин Гана дастлабки очкосини қўлга киритган бўлса, Германия ҳисобидаги очколар сони 4тага етди.

ЖЧ-2014. "G" ГУРУҲИ. 2-ТУР
ГЕРМАНИЯ – ГАНА - 2:2 (0:0)
Голлар: 1:0 – 51 Гётце, 1:1 – 54 А. Айю, 1:2 – 63 Гьян, 2:2 – 71 Клозе.
Германия: Нойер, Ж.Боатенг (Мустафий, 46), Мертесакер, Хуммельс, Хеведес, Кроос, Лам, Хедира (Швайнштайгер, 70), Ўзил, Гётце (Клозе, 69), Мюллер.
Гана: Дауда, Аффуль, Менса, Бойе, Асамоа, Рабиу (Агеманг-Баду, 78), Мунтарий, Атсу (Вакасо, 72), К.Боатенг (Ж.Айю, 52), А.Айю, Гьян.
Огоҳлантириш: Мунтарий (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:54, 22.06.2014. Ўқилди: 5642 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик