Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: «Биз курашишда давом этамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

«Қизилқум»-»Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.

— «Қизилқум» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун барча майдонда ҳақиқий жанг бўлганига гувоҳ бўлди. Мен учинчи йил жамоада ишлаётган бўлсам, жамоам кўрсатаётган ўйиндан уялмайман. Ҳозир ман футболчиларимни тинчлантириб матбуот анжуманига кирдим. Лекин бутун жамоамиз билан бугун фақат ғалаб қозониш руҳида ва мақсадида майдонга тушгандик. Бу футбол. Ҳаёт давом этади. Мағлубиятни ҳам тан олиш керак. Ҳисоб бугунги ўйинга мос эмасди. Биз мағлубиятга учрайдиган ўйин намойиш этмагандик. Биз ишлашда, курашишда давом этамиз. «Сўғдиёна» олий лигада қатнашиш учун тўлақонли ҳақи бор. ПФЛ регламентларига тўлалигича амал қиламиз. Хатоларга йўл қўйганимиз йўқ. Фақатгина бир муаммо — буни деярли ҳамма билади, молиявий томонлама ночорроқмиз. Бу йилги мавсумда «Қизилқум» жамоаси кўплаб жамоаларга бошоғриқ, «чақилмас ёнғоқ» бўлиб келмоқда.

— Олдинда иккинчи давра турибди…
— Ҳа, шундай. Олдинда иккинчи давра ўйинлари бор. Жўжани кузда санаш вақти бошланади. Очко жамғаришда давом этамиз. Агар солиштирадиган бўлсак, «Сўғдиёна»да  ўтган йили «Қизилқум» жамоаси кўрсатган натижага ўхшаш ҳолат бўлмоқда. «Сўғдиёна» олий лигада ўйнашга ҳақли. Бизда бир камчилик бор. Ўз стадионимизга эга эмасмиз. Зоминдаги стадионда ижара асосида ўйнаб келаяпмиз. Жиззах шаҳрида янгидан қурилаётган стадионимиз фойдаланишга топширилса ижобий томонга ўзгаришлар бошланади, деган умиддаман.

— Жамоани олий лигада сақлаб қолиш бўйича чоралар кўрилаяптими?
— Ҳа, албатта. Яқинда ўз қароргоҳимизга Жиззах вилоят ҳокими Сайфиддин Исмоилов ташриф буюриб, барча шарт-шароитлар, вазият билан танишиб, жамоа аъзолари билан суҳбатлашди. Бу йилга асосий мақсадимиз яна олий лигада ўрнимизни сақлаб қолиш. Бизнинг шаҳримизда сўнгги вақтларда катта бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Ҳозирда вилоят раҳбарига ҳам осон эмас. Жамоага ажратилган айнан биронта ҳомий йўқ. Бош ҳомий вилоят ҳокимлиги ҳисобланади.

— Ҳимоя ёки бошқа чизиқларга легионер футболчилар таклиф қилинса бўлмасмиди, дарвозабондан кўра?
— Агар бизда иқтисод томонлама жамоамиз яхшироқ аҳволда бўлганда, олардик легионер футболчиларни. Биз дарвозабонимизни муҳтожликдан таклиф қилганмиз. Ўзбекистонда ишончли ўйин кўрсата оладиган дарвозабон кам. Шу учун дарвозабонларнинг барчаси ўз жамоаларини топиб бўлишган. Мен легионерларни жамоага таклиф қилиш имкони бўлганда ҳам, олдин уларнинг маҳаллий ўзимизнинг футболчилардан устун томонларини ўрганиб чиққан бўлардим. Олгандан кейин, ҳақиқий кучли легионер олиш керак. Агар легионер футболчи маҳаллий футболчилар сингари тажрибага эга бўлса, унда уларни кераги йўқ. Ўзимизнинг маҳаллий футболчиларга жиддий эътибор қаратиб, 1-2 йил яхши тарбия берилса, ўзимизда ҳам ажойиб футболчилар етишиб чиқади. Ҳозирда чемпионатимизда бир текис, яхши ўйин кўрсатаётган легионерлардан Кахи Махарадзе, Боян Миладинович, Геворкянни инобатга олмасак, бошқа кучли легионерларни кўрмаяпман.

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 14:57, 22.06.2014. Ўқилди: 3638 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик