Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 135 53 45 233
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Ливерпуль" уругвайлик истеъдодни кўзлади [0]

Раҳим Стерлинг янги клуб топишда қийинчиликка дуч келмоқда [0]

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото) [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2151 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бразилия учун «қўрқинчли туш»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Сиз эплаганингизча гол уринг, биз истаганимизга урамиз", бўларди бир пайтлар Бразилия терма жамоасининг шиори. Бир кун келиб "футбол афсунгарлари" юрти вакиллари бу даражада "бечораҳол" аҳволга тушиб қолади деб ким ўйлабди дейсиз?

Сколари жамоаси таркиб борасида ўта кучли эмаслиги Мундиал бошланмасидан аввал маълум эди. Мезбонлар асосан жамоавий ўйин, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва Неймарнинг маҳорати эвазига ярим финалгача етиб келишди. Аммо ҳақиқий синов олдида "ип эшолмай" қолишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак.

Жамоа сардори Тиагу Силва ва етакчи Неймарсиз қолган бразилияликлар Германияга қарши ўйинда очиқ футбол кўрсатиш яхшиликка олиб келмаслигини Сколари ҳам яхши биларди. Аммо стадионга йиғилган мухлислар ва 200 миллион аҳоли қаршисида ҳужумкор ўйин қилмасликнинг иложи йўқ эди. Натижада жамоа аросатда қолди ва қаттиқ жазоланди.

Бразилия биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишга руҳан тайёр эмасди. Боз устига, оддий вазиятда — бурчак тўпидан кейин Мюллерни бўш қолдирилди ва Томас мусобақадаги бешинчи голини "селасео" дарвозасига йўллади. Балки Силва бўлганида ушбу гол юзага келмасмиди? Аммо бир вақтлар иқтидорлар ва юлдузлар борасида жуда катта танловга эга бўлган "сариқ девлар", бир-икки нафар футболчига боғланиб қолгани ачинарли албатта.

Буёғига германияликларнинг иши юришиб кетди. Бразилия ҳужумга ўтаверди, голни эса "немис машинаси" урди. Қандайдир 6 дақиқа ичида урилган 4та голни кўриб, Германияга нисбатан "гол машинаси" таърифини берса ҳам бўларди. Бразилия нима қилаётганини, нима бўлаётганини тушунмасди. Совуққон немислар эса исталган услубда тўпни дарвоза тўрига жойлашди. Энг муҳими, Мирослав Клозе ўзининг ЖЧларидаги 16-голини урди ва мутлақ рекордчига айланди.

Иккинчи бўлимнинг дебютини мезбонлар жуда кучли бошлашди. Уларда гол уриш 3та юз фоизли имконият юзага келди. Аммо Мануэль Нойер барча зарбаларни бартараф этди ва пентакампеонларнинг шаштини янада тушириб юборди. "Сариқ девлар" ҳеч бўлмаганда битта гол уришганида эди, бу уларга руҳий далда бўларди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида эса захирадан тушган Андре Шюррле иккита гол урди ва ҳисобни 0:7 кўринишига олиб келди. Ўйиннинг энг сўнгги дақиқаларида Оскар битта жавоб тўпини киритди... Бу ЖЧ ярим финал баҳси эмас, қандайдир қўрқинчли тушга ўхшарди бразилияликлар ва унинг мухлислари учун.

Германия дастлабки финалчига айланди. Йоахим Лёв жамоаси ўз рақибини эртага билиб олади. Кўрамиз, эртага бўладиган Голландия-Аргентина баҳсида бизни қандай сюрпризлар кутаётган экан!...

ЖЧ-2014. Ярим финал

БРАЗИЛИЯ - ГЕРМАНИЯ 1-7

Голлар: 0:1 – 11 Мюллер, 0:2 – 23 Клозе, 0:3 – 24 Кроос, 0:4 – 26 Кроос, 0:5 – 29 Хедира, 0:6 – 69 Шюррле, 0:7 – 79 Шюррле, 1:7 – 90 Оскар.

Бразилия: Жулио Сезар, Майкон, Давид Луиз, Данте, Марсело, Л. Густаво, Фернандиньо (Паулиньо, 46), Халк (Рамирес, 46), Оскар, Бернард, Фред (Виллиан, 70).

Германия: Нойер, Лам, Дж.Боатенг, Хуммельс (Мертесакер, 46), Хеведес, Хедира (Дракслер, 76), Швайнштайгер, Мюллер, Кроос, Озил, Клозе (Шюррле, 58).

Огоҳлантириш: Данте (68).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:49, 09.07.2014. Ўқилди: 12593 марта. Фикрлар: 93 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик