Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Триатлончиларимиз ҳам Осиё ўйинларига қизғин ҳозирлик кўришяпти

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўз ичига сузиш, велопойга ва югуриш баҳсларини жамлаган триатлон спорт тури бўйича расмий мусобақаларни ўтказила бошлаганлигига бу йил 25 йил тўлади.

Бугунги кунда Халқаро триатлон иттифоқига дунёнинг 126 давлати аъзо бўлиб, спортнинг ушбу тури 2000 йили Сидней (Австралия)да ўтказилган Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Бугунги кунда дунёда Англия, Янги Зеландия, Германия, АҚШ терма жамоалари, Осиёда эса Япония, Жанубий Корея, Хитой термалари пешқадам ҳисобланади.

Ўзбекистон терма жамоаси мана бир неча йилдирки Осиё қитъасида кучли ўнликдан ўрин эгаллаб келади. Мамлакатимиз терма жамоасининг бош мураббийи Леонид Блохиннинг таъкидлашича, бугунги кунда юртимизнинг барча худудларида спортнинг ушбу тури ривожланиб бораётган бўлиб, айниқса, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятларида триатлон спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш ишлари яхши йўлга қўйилган. Шу боис ҳам юқорида номлари зикр этилган вилоятлар Республика миқёсидаги мусобақаларда доимо совринли ўринларга асосий даъвогар ҳисобланишади.

Айни кунларда эса Леонид Блохин бошчилигидаги беш нафар спортчимиз – булар Шоҳрух Юнусов (Андижон), Жавоҳир Юнусов (Андижон), Дмитрий Зайцев (Самарқанд), Зуҳра Воҳидова (Жиззах) ва Алина Хакимова (Навоий) жорий йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказиладиган XVII ёзги Осиё ўйинларига қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

“29 июлдан – 7 августга қадар Тошкент вилоятида ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилган. Шундан сўнг, спортчилар 8-10 август кунлари ўтказиладиган Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финал босқичи мусобақаларида ўз маҳоратларини тоблашади. Мазкур мусобақанинг шахсий ҳисобдаги баҳсларида спортчилар 1500 метрга сузиш, 40 км. масофага волопойга ҳамда 10 км. масофага югуриш баҳсларида иштирок этсалар, микст (эркак-аёл) баҳсларида юқорида қўрсатилган масофалар икки баробарига қисқаради. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Республика миқёсида ўтадиган мусобақалар йилдан-йилга муросасиз курашлар остида ўтяпти ва бу ўз навбатида Осиё ўйинларига борадиган спортчиларимиз учун айни муддао. Сўнгги ўқув-машғулот йиғинларини 15 августдан – 2 сентябрга қадар ташкил этишни режалаштирганмиз. Мақсад, Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоани бўлажак мусобақаларга ҳар томонлама пуҳта тайёрлаш ва қитъанинг энг кучли спортчилари иштирокида ўтадиган мусобақада совринли ўринлар учун кураш олиб бориш”, - дейди Леонид Блохин.

Маълумот учун. Триатлон спорт тури бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ҳар йили 7 та босқич ва ҳал қилувчи финал мусобақалари асосида ўтказилади. Худди шундай кўринишда Жаҳон кубоги мусобақалари ҳам ташкил этилади. Осиё чемпионати эса 15 босқичдан иборат бўлиб, мазкур мусобақаларда спортчилар рейтинг очколарини тўплаб борадилар. Якунда тўрт йил давомида жамғариб борилган очколар сарҳисоб қилинади ва энг кучли ҳисобланган 55 нафардан эркак ва аёллар Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга бўладилар. Қоидага кўра, Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига ҳар бир давлатдан кўпи билан икки нафар спортчи эгалик қилиши мумкин. Ўзбекистонлик Иван Морозов 2008 йилги Пекин Олимпиада ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритиши учун жуда яқин келган. Яна бир жиҳат. Спортнинг ушбу тури билан 10 ёшдан бошлаб шуғулланиш мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, халқаро миқёсдаги мусобақаларда 75 ёшли фахрийлар ҳам совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлишган экан. Бу эса триатлон спорт турида спортчиларнинг ёши чегараланмаганлигидан далолат беради.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:32, 07.08.2014. Ўқилди: 3560 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик