Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Танқидлар қаерга кетяпти?!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Очиғи, бу мақолани ёзишдан олдин анча ўйландим. Ёзсаммикин, ёзмасаммикин? Лекин ҳар сафар футбол сайтларига кирганимда билдирилган фикрларни (албатта, танқидий) ўқийман-у, хурсанд бўламан, ҳартугул, камчиликларни айта оладиган мардлар бор экан-ку деб. Бироқ бошқа жиҳат, яъни ўзига нисбатан билдирилган танқидларни ўқиб ёки эшитиб, без бўлиб юриш, аниқроқ қилиб айтсам, “Манфаати йўлида ор-номуси-ю ғурурини ҳам бир четга суриб қўйиш”дек иллатни кийимига тугма қилиб олиш жаҳлимни чиқаради.

Хўш, шу ўринда яна бир савол туғилади? Нима, мухлислар тили билан айтганда “Ертўладагилар” бу сайтларга кирмайдими? Менимча, киради. Майли, кирмагандаям эшитади, билади. Ахир “uff.uz” ва “stadion.uz” сайтга кунига минглаб мухлислар киришади, уларнинг аксарияти эса ботқоқни ўзига макон қилиб олаётганлар, аниқроғи, тўпни ҳам пул деб кўрадиганлар қўлида қўғирчоққа айланган “ўзбек” футболи (бежизга ўзбек сўзини қўштирноққа олмадим. Чунки бу бизнинг футбол эмас, аллакимларнинг даромад манбаи)га тош отишдан чарчашмайди. Табиийки, ният, мақсад ижобий — келажакда “Реал”га Одил учун, “Барса”га Жасур учун мухлислик қилиш (умумий мисол қилдим). Аммо бундай олий мақсад, улуғворлик наҳотки давлатнинг миллион-миллион пулини еб юрганларнинг қалбида жўш урмаса? Ахир биз мухлислардан фарқли ўлароқ, уларда бунинг учун имконият бор-ку!

Ҳозир танқидий фикрлар билдирадиган журналистлар камайиб кетган, қабилидаги фикрларни  кўп эшитамиз. Лекин кечирасиз-у, қарс икки қўлдан чиқади. Қийшиқ симни тўғирлашнинг имкони бор, агар тўғирлай олмасангиз, бу сизнинг айбингиз. Лекин деворга гап уқтириб бўлмайди, бунга деворнинг жонсиз-у қаттиқлиги айбдор.

Дунё футболига оид сўровномалар, танловларда ким ғолиб бўлишини то ўша танлов якунлангунгача интиқлик билан кутамиз ва натижалардан ҳайратга тушган пайтларимиз ҳам бўлган. Аммо бизда-чи? Бирор сўровнома эълон қилинган заҳоти ким энг яхши деб топилишини олдиндан бемалол айта оламиз. Ва 90 фоиз ҳолатда адашмаймиз. Нима, биз шунчалик фолбинмизми? Йўқ. Унда бу топқирликнинг сабаби нима? Бу саволнинг жавобини ўзингиз яхши биласиз.

Танқидларга парво қилмасдан ишлаш керак, дейишингиз мумкин. Бироқ бу иш фойда берса, яхши. Аммо тинимсиз омадсизликларга йўлиқавериш ва шунда ҳам ишлайвериш (очиқдан-очиқ сўкинишлар, ҳақоратларга чидаб) — билмадим, буни нима деб изоҳлаш мумкин?

Хуллас, бу дардларимизнинг юздан бир қисми, холос. Мулоҳазаларни давом эттириш эса ўзингизга ҳавола. Мен эса асабларимни асрашим керак. Ҳа, айтгандай, ўзбек халқи ғурурли, мард, ҳамияти кучли халқ. Мабодо кимдир ҳақорат қилса, чидаб туролмайди, муносиб жавоб қайтаради. Биз ҳам мақоламиз қаҳрамонларидан мухлисларнинг ўринли ҳақоратларига жавоб кутиб қоламиз. Ишқилиб, ўша кунларни кўриш насиб қилсин-да.

Низомжон Исломов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:32, 09.08.2014. Ўқилди: 6239 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик