Бугун 10 апрель, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 9
2 Саудия Арабистони 3 6
3 Хитой 3 3
4 Таиланд 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 2 4
2 БАА 2 3
3 Вьетнам 2 2
4 Австралия 2 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Индонезия 2 6
2 Жанубий Корея 2 3
3 Яман 2 3
4 Афғонистон 2 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 КХДР 2 4
2 Уммон 2 3
3 Тожикистон 2 3
4 Эрон 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-3 Ўзбекистон
3-тур Таиланд 0-2 Хитой

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

10/04 20:00 Япония - Австралия
10/04 22:15 Вьетнам - БАА
10/04 22:15 Афғонистон - Индонезия
10/04 22:15 Жанубий Корея - Яман
11/04 22:15 Эрон - Тожикистон
11/04 22:15 Уммон - КХДР

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20693 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 10.04.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Бешикташ".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Бавария Мюнхен".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Магдебург" - "Кайзерслаутерн".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Байер 04 Леверкузен".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 "Голевая неделя".
      14:50 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Боруссия Дортмунд".
      16:55 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:00 "Голевая неделя. РФ".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Бешикташ".
      21:35 Новости футбола.
      21:40 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Трабзонспор".
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Карлсруэ" - "Ганновер 96".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Айнтрахт Франкфурт".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Гамбург".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 10.04.2025

      05:20 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      10:05 Лыжные гонки. ФосАгро Кубок России. Финальный этап в Кировске. Мужчины. Индивидуальная гонка. 15 км. Свободный стиль.
      11:50 "География спорта". Ивановская область.
      12:15 Ски-альпинизм. Кубок мира. Этап 8 в Вилар-Сюр-Оллон, Швейцария. Спринт.
      14:30 "Тайны звёзд спорта".
      15:00 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Финальный этап в Мурманске. Женщины. Масс-старт.
      16:00 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:30 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      18:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:10 Д/с "Век нашего спорта".
      19:40 LIVE Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. Прямая трансляция.
      20:40 "Страна спортивная".
      20:55 LIVE Борьба. Чемпионат Европы в Словакии. Прямая трансляция.
      00:00 Лыжные гонки. ФосАгро Кубок России. Финальный этап в Кировске. Мужчины. Индивидуальная гонка. 15 км. Свободный стиль.
      01:45 "Тайны звёзд спорта".
      02:15 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Финальный этап в Мурманске. Женщины. Масс-старт.
      03:15 Д/ф "Вячеслав Платонов. Тренер победы".
      04:15 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 10.04.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Калуга.
      12:55 "География спорта". Тула.
      13:30 Смешанные единоборства. UFC. Диего Лопес. Перед боем.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30  Х/ф "Нефутбол".
      20:20 Новости.
      20:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Волейбол. Чемпионат России. Женщины. Pari Суперлига. Финал. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:10 Евротур.
      01:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      02:00 Смешанные единоборства. ACA 179 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Курбана Тайгибова.
      03:00 "География спорта". Калуга.
      03:30 "География спорта". Тула.
      03:55 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 10.04.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      09:00 Велоспорт. Тур Страны Басков в Испании. Этап 3.
      10:15 Велоспорт. Гонка "Схелдепрейс" в Бельгии.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Тур Страны Басков в Испании. Этап 3.
      13:00 Велоспорт. Д/ф "Догнать булыжник: Мадс Педерсен", 3 с.
      14:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      16:00 Велоспорт. Гонка "Схелдепрейс" в Бельгии.
      17:00 Велоспорт. Тур Страны Басков в Испании. Этап 3.
      18:30 LIVE Велоспорт. Тур Страны Басков в Испании. Этап 4. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Д/ф "Догнать булыжник: Мадс Педерсен", 4 с.
      21:45 Триатлон. supertri E World Triathlon Championship в Лондоне, Великобритания. Обзор.
      22:15 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      01:00 Велоспорт. Тур Страны Басков в Испании. Этап 4.
      02:00 Велоспорт. Д/ф "Догнать булыжник: Мадс Педерсен", 4 с.
      03:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Страны Басков в Испании. Этап 4.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

1979 йил 11 август... Ўчмас инсоният ёдидан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1979 йил 8 август санаси "Пахтакор" ўз майдонида иккинчи давранинг биринчи турида Ворошиловграднинг "Заря" жамоасини қабул қилган. Майдон эгалари қуйидаги таркибни ўйинга туширишди: Покатилов, Собиров, Аширов, Агишев, Загуменних, Корченов, Баканов, Ан, Макаров, Федоров, Чуркин. Иккинчи таймда Бакановнинг ўрнига майдонга Куликов тушди, Макаровнинг ўрнига эса - Эшбўтаев. Қизиқарли кечган баҳсда "Пахтакор" - 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Пахтакор"дан голларни Чуркин, Федоров ва Корченов киритди. Ўйиндан сўнг пахтакорчилар қия туннелдан кўтарилаётганларида, энди бу стадионга қайтиб келмасликларини билмас эдилар. Бу ҳақда трибунадаги 32 мингдан зиёд мухлис ҳам билмас эди. Умуман Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас эди.

...11 август 1979 йил Тошкент-Минск йўналиши бўйича учаётган Ту-134А самолёти Челябинск-Кишинёв йўналиши бўйича учаётган Ту-134А самолёти билан тўқнашиб Днепродзержинск шаҳри яқинида халокатга учради. Йўловчилар, экипаж аъзолари ҳамда олий лига «Пахтакор» мастерлар жамоасининг аъзолари халок бўлдилар.

ХАЛОКАТ МАЪЛУМОТНОМАСИ

11 август 1979 йил, соат 13, 35-дақиқа, 38 сония. Йўналиш Тошкент – Гурев – Донецк – Минск, борт №65816, йўналиш Челябинск – Кишинёв, борт №65735, учиш баландлиги – 8400 м. тўқнашув координатлар нуқтаси: 48о 33I 45II кенглик ва 35о 401 38II шарқий узоқлик, йўловчилар умумий сони – 178 киши, шу жумладан «Пахтакор» жамоасининг 17 аъзоси.

МУХЛИСЛАР СОҒИНЧИ МАНГУ ҚОЛАЖАК

2014 йил 11 август куни «Пахтакор-79» жамоасининг 17 нафар ажойиб йигитларидан айирилганимизга 35 йил бўлади. Қанча-қанча йиллар, ою кунлар, дақиқалар ўтса ҳамки биз бу кунни, яъни 11 августни сира-сира унутолмаймиз. Унутишга ҳам, улар руҳи ҳурмати юзасидан ҳам мутлақо ҳаққимиз йўқ.

Идгай Тазетдинов, Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Александр Корчёнов, Олимжон Аширов, Константин Баканов, Виктор Чуркин, Юрий Загуменних, Сергей Покатилов, Владимир Макаров, Николай Куликов, Равил Агишев, Шуҳрат Эшбўтаев, Сирожиддин Бозоров, Владимир Собиров, Мансур Толибжонов, Владимир Чумаков... бу номларнинг ҳар бири жаранглаганда юраклар ларзага келган. «Пахтакор» деган сўз янграганда эса ҳамма бирдек қувончдан энтикиб, қалблар ҳаяжонга тушган. Мухлислар уларнинг ўйинларини соғиниб кутишган... Эндичи? Мангу соғиниб яшашмоқда.

Вақт ўтади, аммо у инсон хотираси устидан ҳукмронлик қилолмайди. Улар халқнинг ардоқли ва ҳақиқий қаҳрамон фарзандларидир. Улар ҳар доим биз билан қолишади. Уларни номма-ном эслаймиз.

Идгай Тазетдинов – ўйинчи ва мураббий: 1933 йил 13 январда туғилган. Футбол ўйнашни 1949 йил Тошкентнинг «Труд» жамоасида бошлаган. 1953 йили Тазетдиновни Тошкентнинг яна бир номдор жамоаси «Спартак»ка қабул қилишган. Футбол фаолиятини якунлаган Тазетдинов кейинчалик мураббийликни ўзининг севимли жамоаси «Пахтакор»да давом эттирган. Тазетдинов нодир хусусиятга эга тарбиячи бўлган. Ҳар бир футболчини яхши кўрган, қалбларига йўл топиб энг яхши қирраларини очилишига ёрдам берган. Ўзбек футболининг 100 йиллик тарихида аввал буюк футболчи кейинчалик таниқли мураббий бўлиб элга танилган, умрини, бутун фаолиятини миллионлар ўйини – футбол деб аталмиш жозибадор спорт турига бағишлаган.

Михаил Ан – яратувчи ва ёрқин юлдуз: 1952 йил 19 августда туғилган. Нафақат «Пахтакор», бутун мамлакатда тан олинган, ном қозонган футболчи бўлган. Тошкент вилояти болалар жамоасида ўйнашни бошлаган. 1968 йилдан Титов спорт интернатининг жамоасига, 1971 йилдан эса «Пахтакорга қабул қилинган. 1968-69 йиллар собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига, кейинчалик эса ёшлар терма жамоасига таклиф этилган. Унинг майдонни кўра олиши, стандарт вазиятларни аъло даражада амалга ошириши ва энг асосийси майдонда ақл билан тўп суриши барчани ўзига жалб қилган ва уни «Профессор» деб ҳам аташган. Ишқибозлар ҳазиллашиб, Аннинг кўзи қисиқ бўлса-да, майдонни энг яхши кўра оладиган ўйинчи деб айтишган. Ҳақиқатан ҳам у майдонни жуда яхши кўрар, жамоадошларига, улар тўхтаб, тескари ҳолатда турган ёки катта тезликда югуриб кетаётган бўлса ҳам тўпни шундай оширар эдики, ўйинчи ортиқча ҳаракатсиз қулай ҳолда тўпни эгаллаб олган. У майдон марказида «диспетчер»лик қилиш билан бирга ҳимоя билан ҳужумни ниҳоятда ишончли боғлаган, катта тезликда ҳаракатланиб узоқ масофадан дарвозага жуда кучли ва аниқ зарба бера олган. М.Ан жуда кўп маротаба 20-30 метрлардан кучли зарба бериб, чиройли голлар киритганини, 1972 йили Тошкентда «Металлург» (Запарожье) жамоаси дарвозасига биринчи бўлимнинг ўзидаёқ икки маротаба бурчакдан тўпни тўғридан-тўғри рақиб дарвозасига киритганини катта ёшли мухлислар яхши эслашади.

У Собиқ Иттифоқ ёшлар терма жамоасига ҳам жалб этилган ва жамоа сардори этиб сайланган. 1976 йили жамоа Европа чемпиони бўлганда, кубок айнан Михаил Аннинг қўлига топширилган. Собиқ СССР миллий терма жамоаси таркибида иккита учрашув ўтказган. Уни жуда кўп жамоалар ўз таркибида кўришни хоҳлаган, аммо Михаил Ан Тошкентдан ҳеч қаерга кетмаган...

Владимир Фёдоров – энг ёрқин тўпурар ҳужумчилардан бири: Футболимиз тарихидаги ёрқин из қолдирган Владимир Фёдоров 1955 йил 5 январда туғилган. Футбол ўйнашни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани болалар жамоасида бошлаган. 1969 йил Титов номидаги спорт интернатга қабул қилинган. «Пахтакор»да 1972-79 йилларда тўп сурган. Собиқ иттифоқ ёшлар терма жамоаси таркибида 1976 йил Европа чемпиони бўлган. Ўша йилги Монреал Олимпиадасининг бронза медали совриндори. Ўша Олимпиадада Собиқ Иттифоқ терма жамоаси асосан Киевнинг «Динамо» футболчиларидан ташкил топган бўлиб киевлик бўлмаган ягона футболчи Фёдоров бўлган. Собиқ СССР миллий терма жамоаси таркибига бир неча бор чақирилган. Унинг тезлиги жуда катта бўлиб, чап қанот ва марказда ҳаракат қилар, кўпинча у тўпни ўзини олдида югураётган рақиб ҳимоячисидан олдинга тепиб юбориб, уни қувиб ўтиб, 2-3 метр ортда қолдириб, рақиб ҳимоячисини саросимага солиб қўяр, бунинг устига ҳар қандай ҳимоячини ҳам алдаб ўта олар, чап оёғи ва боши билан кучли ва аниқ зарба бериш қобилиятига эга бўлган. У 24 ёшидаёқ жуда кўп нарсага эришган, барча тарафидан тан олинган футболчи бўлиб етишган. У яна жуда кўп совринларни қўлга киритиши мумкин эди, аммо...

Александр Корчёнов – сардор ва ажойиб ўйинчи: «Пахтакор» таркибида 1973 йилдан тўп сурган. Ўнг қанотда жуда яхши ўйнаб, майдонда катта тезликда ҳаракат қилган. 1977 йили жамоадошлари уни ўзларига сардор этиб тайинлашган. 1979 йилнинг 8 августида Тошкентда ўтган сўнгги «Заря» (Ворошиловград) билан ўйинда у учинчи тўпни деярли ярим жамоани ортда қолдириб охирги тўпни киритган.

Олим Аширов – афсонавий ҳимоячи: 1955 йил 25 январда туғилган. «Пахтакор»да 1972 йилдан бери ўйинларда иштирок этган. «Пахтакор» таркибига ўша пайтда қабул қилинган энг ёш футболчилардан бири бўлган. 17 ёшида асосий таркибдан жой олган ва кучли зарбага эга бўлиб, Собиқ иттифоқ бўйича ҳам энг кучли ишончли марказий ҳимоячилардан бирига айланган. У терма жамоага номзод футболчилардан бири бўлган.

Константин Баканов – истеъдодли ва қатъиятли: 1954 йил 25 июлда туғилган. «Пахтакор» таркибига 1972 йил қабул қилинган. Унинг ўйини ишқибозларнинг кўз ўнгида ўйиндан-ўйинга очилиб борган. У жуда нафис ва чаққон ҳаракат қилган, жамоаси учун фойдали ўйинчи бўлган.

Виктор Чуркин – «Пахтакор» ҳамма нарсадан устун: 1952 йил 25 январда туғилган. 15 ёшидан Чимкентнинг «Металлург» жамоасида ўйнашни бошлаган. 1971 йил хизмат йилларини Ростов-Донда ўтказиб, у ерда СКА жамоасида тўп сурди. «Пахтакор»га 1976 йил қабул қилинган. Техник жиҳатдан баркамол ўйинчи бўлиб, у боши билан яхши ўйнаб ва кўпинча ҳал қилувчи голларни киритган.

Юрий Загуменних – мардлик ва садоқат: 1947 йил 7 июнда туғилган. 1961 йил Владивосток шаҳрида футбол ўйнашни бошлаган. 1964-69 йиллар «Луч» (Владивосток), 1970-75 йиллар «Зенит» (Санкт-Петербург), 1977-79 йиллар «Пахтакор» (Тошкент) жамоаларида тўп сурган. Катта тажрибага эга ҳимоячи бўлган.
 
Сергей Покатилов – ишонч ва довюраклик: 1950 йил 30 декабрда туғилган. Футбол ўйнашни Ашхободнинг «Строитель» жамоасидан келган бўлиб, дарвозани жуда ишончли қўриқлаган. 1976-77 йилларда умуртқасидан оғир жароҳат олганлиги сабабли ўйнамаган бўлсада, 1978 йил охирига яна майдонга қайтган. «Пахтакор» учун олий лигага 57 та, биринчи лигада 16 та учрашув ўтказган.

Владимир Макаров - ҳужумкор ярим ҳимочи: 1947 йил 9 мартда туғилган. Футбол ўйнашни Душанбе шаҳрида бошлаган. «Энергетик» (Душанбе), «Черноморец» (Одесса) жамоаларида тўп сурган. Денгизчилар таркибида собиқ СССР чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган. Ўта совуққонлик билан марказда ҳаракат қилиб, бу характери билан жамоа аъзоларини жипслаштирган. «Пахтакор»га 1978 йил чақирилган. 43 та учрашувда 5 та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Николай Куликов – аниқлик ва ишонч: 1953 йил 25 апрелда туғилган. Футбол ўйнашни Москванинг «Динамо» жамоаси тайёрлов гуруҳида бошлаган. 1974 «Хонқа», 1976 йил «Янгиер» жамоаларида тўп сургач, «Пахтакор» клубига таклиф қилинган. Баланд бўйли, жисмонан баққуват, кучли ҳимоячи сифатида шаклланиб бориб аниқлик ва ишонч билан тўп сурган.

Равил Агишев – куч ва ирода: 1959 йил 14 апрелда туғилган. Футболдаги илк сабоқларини Бухорода А.Червов қўл остида олган. 1978 йил «Пахтакор ўринбосарлар таркибига ўтгач, 1979 йили энг ёш футболчи сифатида жамоанинг асосий таркибига кабул қилинган. Жисмонан бақувват бўлиб ёш бўлишига қарамай анча ишончли уйин кўрсата бошлаган.

Шуҳрат Эшбўтаев – ўринбосарлардан асосийга: 1959 йил 8 февралда туғилган. Навоий футбол мактабининг тарбияланувчиси. 1978 йил «Пахтакор» ўринбосарлар таркибида ишончли тўп суриб, асосий таркибга тавсия қилинган. Ўша йили саккиз учрашувда 3 та тўп киритишга муваффақ бўлган. Унинг келажаги порлоқлиги тўғрисида «Футбол-Хоккей» ва «Советский спорт» газеталари чоп этилган ўйинларга шарҳларда ҳам алоҳида урғу берила бошлаганди.

Сирожиддин Бозоров – армонга айланган орзулар: 1961 йил 1 январда туғилган. 17 нафар футболчининг энг ёши эди. Халок бўлган футболчилардан, фақатгина 17 ёшли Сирожиддин Бозоров ишқибозлар яхши танишмасди. У «Пахтакор» футбол мактабини битиргандан сўнг жамоага қабул қилинган ва ўринбосарлар таркибида бир неча ўйин ўтказган, уни билган кишилар худди Фёдоровга ўхшаб катта тезликда ўйнайдиган, қўрқмасдан рақиб жарима майдонига ёриб кирадиган ўйинчи деб таърифлашган. «Пахтакор»нинг катта мураббийи О.Базилевич 13 августда Минскда «Динамо» билан бўладиган ўйинда мезбонлар учун «Пахтакор» асосий таркибида майдонга чиқадиган Бозоровнинг ўйини «сюприз» бўлади деб таъкидлаган экан. Минскда ўз дебютини кутаётган ёш футболчининг ҳаяжони ва қалбидаги қувончини тасаввур қилиш осон ва... ва аламли. Тақдир экан.

Владимир Собиров – моҳир ва ўйловчи: 1958 йил 14 январда туғилган. Олимпия захиралари мактабини тугатгач, «Хонқа» жамоасида ўйнаган. Уни ўша пайтларда Хоразмнинг «Хонқа» жамоасининг бош мураббийи Сергей Доценко тавсия қилганди. 1979 йилдан бошлаб, «Пахтакор-2»нинг асосий такибида иштирок эта бошлаган. «Пахтакор»да ҳам у йўқолиб қолмади, аста-секин асосий таркибга кириб бораётган эди. Унинг ўғли Олег Собиров ҳам футболчи бўлиб етишди ва олий лигадаги бир нечта жамоаларда, шунингдек, Қозоғистонда ўйнади. Ҳатто мамлакат Олимпия терма жамоасига ҳам жалб қилинганди.

Мансур Толибжонов – «Пахтакор»га абадий содиқлик: 1944 йил 4 апрелда туғилган. Футбол фаолиятини иккинчи лига жамоаларида ўтказган. 1978 йилдан бошлаб ўзининг севган жамоаси «Пахтакор»нинг маъмури бўлган.
 
Владимир Чумаков: - қўли енгил шифокор: 1932 йил 8 декабрда туғилган. Тиббиёт институтини тугатгач спорт шифокори бўлиб ишлай бошлаган. Бир неча муддат спорт медицинасига оид китобча ва қўлланмалар муаллифи бўлган. Дастлаб икки йил фарғонанинг «Нефтчи» (собиқ «Нефтянник») жамоасида ишлагач, 1969 йилдан «Пахтакор»га ўтган.

35 йил ўтсада, ҳамон 11 августда миллионлаб футбол ишқибозларининг юраклари чуқур ғамга тўлади. Ўша йилларда «Пахтакор»нинг ҳар бир ўйинига, камида 30-40 минг томошабин стадионга йиғилар, ўйин бўладиган куни Тошкент байрам тусини олган. Сафардаги ўйинлари ҳақидаги радио шарҳи, унда Р.Турпишев ва А.Имомхўжаев овозларини интизорлик билан кун буйи кутишган. Жамоа Ўзбекистон халқининг фахри ва турмушининг ажралмас қисмига айланганди.

«Пахтакор» ютса ёки ютқазса ҳам, турнир жадвалининг юқори поғонасида борса ҳам эл учун ниҳоятда суюкли ва ардоқли бўлган. Ўша футболчилар бунга жавобан «Пахтакор»нинг ўзига хос ўйин услубини ва анъанасини йуқотмасдан, майдонда жон-жаҳдлари билан кураш олиб борган. Улар ўзбек футболининг ривожи учун, келажаги учун бебаҳо ҳисса кўшиб кетганлар. Ўша вақтда матбуотда «Пахтакор» шу таркиби билан яқин йилларда совриндорлар сафидан жой олиши тўғрисида ёза бошлаганлар.

Ҳар йили уларнинг хотираларига бағишлаб футбол турнирларининг ўтказиб борилиши, ҳамон халқимиз ўзи севган футболчилар исми-шарифини муқаддас бир меҳробдек эслаб юриши, уларнинг порлоқ хотираси мангу эканлигини, халқимиз ватанпарвар ўғлонларининг хизматларини ҳеч қачон унутмасликларини яна бир бор таъкидлаётгандек...

Самога ўн етти юлдуз сочилди,
Кўкда армонлардан гуллар очилди.
Тунлар фиғонлардан фарёд сочилди,
«Пахтакор»нинг осмонларида.

Унут бўлолмаган қайғулар қанча,
Ярим-ёрти кетган ўй-хаёл қанча,
Етим-есир қолган орзулар қанча?!
«Пахтакор»нинг осмонларида.

Ўйингоҳ ёнидан ўтарканман жим
Безовта руҳларни сезиб қоламан:
Унсиз термулишар, ҳасрат ила жим
«Пахтакор»нинг осмонларида....

Безовта бўлманг Сиз, қадрдонларим,
Қанотларсиз учган паҳлавонларим,
Фақат Сизга ўхшамас ҳеч ким
«Пахтакор»нинг осмонларида.

Турдибой Султонов (TURDIBAY никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:01, 11.08.2014. Ўқилди: 7837 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Япония Минато Йошида 3
2 Ўзбекистон Асилбек Алиев 3
3 Индонезия Эвендра Флореста 3
4 Яман Заид ал-Гараш 2
5 Ўзбекистон Жамшидбек Рустамов 2
6 КХДР Пак Кванг Сонг 2
7 Ўзбекистон Садриддин Ҳасанов 2
8 Уммон Аҳмад ал-Амроний 2
9 Япония Юита Камо 1
10 Япония Хирото Асада 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.