"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА суперкубоги учун баҳсда "Севилья" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу менинг биринчи ўйиним эди, бироз ҳаяжонландим, ҳаммаси ўтиб кетди. Майдонда ўзимни яхши ҳис қилдим, жамоа ҳам менга ёрдам берди. Биринчи голим менга ишонч берди. Ўзимни жуда яхши ҳис қилдим, оғриқ сезилмади.
Қийин ўйин бўлишини билган дик, аммо биз яхшироқ ўйнадик, вазиятларимиз кўпроқ бўлди. Ҳисоб 1:0 эканида "Севилья" хатомизда фойдаланиши мумкин эди, аммо биз яхшироқ ҳаракат қилди ва икки гол урдик. Ҳақли ғалабага эришдик.
Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси соврини учун Сэр Алекс Фергюсонга миннатдорчилик билдираман. У мен учун катта аҳамиятга эга, 18 ёшимда "МЮ"га ўтганимда у менга кўп нарсаларни ўргатди.
Кроос ва Хамес - қойилмақом футболчилар, улар бу ерда албатта муваффаққиятга эришадилар", - дейди Роналду.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).