Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3941 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нанкин-2014. Биринчи кунги мусобақалар сарҳисоби

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ўсмирлар олимпиадаси / Ёзги олимпиада
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

17 август куни Хитойнинг Нанкин шаҳрида бошланган II ўсмирлар ёзги олимпия ўйинларида спортнинг 17 тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, мамлакатимиз вакиллари дзюдо, оғир атлетика, сузиш, спорт гимнастикаси, академик эшкак эшиш ва стол тенниси бўйича бўлиб ўтган баҳсларда иштирок этдилар.

Эътиборлиси, юртимиз спортчилари биринчи кунги мусобақалардаёқ иккита бронза медалига сазовор бўлдилар. Жумладан, дзюдо кураши бўйича вазни 66 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Суҳроб Турсунов ҳамда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Адҳамжон Эргашев (-56 кг) совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.

Суҳроб Турсунов биринчи баҳсда болгариялик Стоян Тарапановни муддатдан аввал иппон баҳоси билан енгиб, иккинчи беллашувда украиналик тажрибали спортчи Богдан Ядов қаршилигини енга олмади. Шундан сўнг ўтиш мусобақасида иштирок этган Суҳроб дастлаб беларуслик, сўнгра эса арманистонлик полвонни муддатдан аввал мағлуб этиб, бронза медали учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Учинчи ўрин учун кечган беллашувда ҳамюртимиз Коста-Рика вакили Жулиан Санчони мағлуб этди ва иккинчи ўсмирлар олимпиада ўйинларининг бронза медали билан тақдирланди.

Делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини оғир атлетика бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада Адҳамжон Эргашев келтирди. Вазни 56 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида баҳс юритган ҳамюртимиз даст кўтаришда 110 кг., силтаб кўтаришда эса 133 кг. тошни ўзига бўйсинтириб, иккикураш якунига кўра 243 кг. натижа билан бронза медали совриндори бўлди. Худди шундай натижани қайд этган вьетнамлик спортчи иккинчи, 283 кг. натижа кўрсатган хитойлик спортчи эса биринчи ўринни эгаллади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, оғир атлетика спорт турида спортчилар кўрсатган натижалари бир хил бўлганда, қай бир спортчининг шахсий вазни енгилроқ бўлса, ўша спортчига юқори ўрин берилади. Мазкур мусобақада вьетнамлик спортчининг вазни Адҳамжоннинг вазнидан 40 грамм енгил бўлганлиги боис, кумуш медаль вьетнамлик спортчига берилди. Спортнинг ушбу турида иштирок этадиган яна икки спортчимиз 22 август куни баҳсларга киришадилар. Ўғил болалар ўртасида ўтказиладиган мусобақада Фарҳодбек Собиров (-85 кг) ғолиблик учун кураш олиб борса, қизлар мусобақасида Камила Абдуллаева (+63 кг) баҳсларда иштирок этади.

Биринчи кунги баҳсларда, шунингдек, стол теннисчимиз Регина Ким Франция ҳамда Жанубий Корея вакиллари билан кечган ҳар икки баҳсда мос равишда 1:3 ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 18 август куни Регина гуруҳдаги сўнгги учрашувни гуруҳ пешқадами америкалик Л.Зангга қарши ўтказади.

Академик эшкак эшиш бўйича 1000 метр масофага ўтказилган саралаш босқичида Юлдуз Кульгавая ўз гуруҳида сўнгги 6-ўринни эгаллаган бўлса, Шаҳбоз Абдужабборов гуруҳ босқичида марра чизиғига учинчи бўлиб етиб келди ва у ҳам ярим финал баҳсларига тўғридан-тўғри чиқа олмади. Энди ҳар икки спортчимиз 18 август куни ўтказиладиган навбатдаги саралаш баҳсларида ўз омадларини синаб кўрадилар.

Ўғил болалар ўртасида 100 метр масофага брасс усулида сузиш мусобақасида иштирок этган Андрей Правдивцев саралаш баҳсларида ўз гуруҳида биринчи бўлиб маррага етиб келган бўлсада, у қайд этган натижа (1:03.99 сония) умумий ҳисобда ярим финал босқичига чиқиши учун етарли бўлмади.

18 август куни мамлакатимиз спортчилари ўқ отиш, стол тенниси, сузиш, академик эшкак эшиш ва спорт гимнастикаси бўйича ўтказиладиган баҳсларда иштирок этадилар.

Биринчи кунги мусобақалар якунларига кўра, учтадан олтин ва бронза медалига сазовор бўлган хитойликлар умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилишмоқда. Биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган Россия, АҚШ, Япония делегациялари кейинги ўринларда боришяпти.

Биринчи кун бўлиб ўтган мусобақаларда жами 26 давлат вакиллари совринли ўринларни эгаллашди. Иккитадан бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон ҳамда Франция делегациялари 20-21-ўринларни банд этишмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:48, 17.08.2014. Ўқилди: 4262 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.