Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • 3:3
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • 1:2
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • 2:1
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • 0:2
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • 2:2
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • 0:0
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе
  • Суперлига
      • 27.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бухоро
      • 27.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 2:1
      • Локомотив
      • 28.04.2026 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Динамо
      • 28.04.2026 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.04.2026 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎзМТРК «Спорт» телеканали ижодкорларига очиқ хат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Телетрансляциялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ассалому алайкум, ҳурматли ЎзМТРК “Спорт” телеканали ижодкорлари. Авваламбор, сизларни яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 23 йиллик байрами билан табриклайман. Сизларга узоқ умр ва тинимбилмас ишларингизда ривож ва омадлар тилайман.

Мен журналист эмасман, шу сабабдан балки улар каби чиройли жумлаларни топиб айтолмасман. Мен бир оддий футбол ишқибозиман ва бу хатни миллионлаб ўзбек футбол шинавандалари номидан деб қабул қилишингизни сўрайман.

Ўзбек футболи охирги 2-3 йил ичида ривожланишдан деярли тўхтади. ОАВларда футболимизни ривожлантириш керак, стадионларга мухлисларни қайтариш керак, олий лигамиз ўйинларига қизиқишни оширишимиз керак, деган гаплар журналистларимиз томонидан кўп айтиладию, лекин амалда ҳеч нимани кўрмаймиз. “Спорт” телеканали ижодкорлари эса очиғи ишлашмаяпти. Тўғри, мундиал баҳслари жонли эфирда намойиш этилди, лекин мундиал бошлангунча ҳам бу сўроқ остида турган масала эди, бутун
дунёда ҳаттоки энг қашшоқ давлатларда ҳам жаҳон чемпионати баҳслари олиб берилади. Демак, бу севимли телеканалимиз томонидан кўрсатилган қаҳрамонлик эмас.

Мен Европа чемпионлар лигаси, АПЛ ёки Ла-лига баҳслари ҳақида гапирмоқчи эмасман, чунки бу учрашувлар трансляцияси учун маълум миқдорда маблағ кераклигини ва бу “Спорт” телеканалига бевосита боғлиқ эмаслигини жуда яхши тушунаман. Лекин олий лигамиз ўйинлари трансляциясини ҳам кимдандир сотиб олишимиз керакми? Тўғриси, бу хатни ёзиш учун ҳар ҳафта ўтирардиму, лекин андиша қилардим. Майли олий лигамизни барча ўйинларимас ҳеч бўлмаганда 4-5 та учрашув жонли трансляцияга нима халақит қилаётганини тушунмаяпман. Олий лигамиз ўйинлари кетаётган бир пайтда “Спорт” телеканалида эндигина мактабда ўқиётган спортчи ёки спортчи қизимиз ҳаёти эфирга берилади. Бу ким учун қизиқ?! Наҳотки тўйларда 5-6 та камера ишлаётган ҳозирги даврда Республика даражасидаги телерадиокомпания бир ўйин трансляцияси учун 2 та камера топиб бера олмаса. Айниқса, алам қиладигани, охирги турнинг марказий ўйини - “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашуви кечқурун соат 24.00да эфирга узатилди. Шунча камералар овора бўлиб олинган футбол матчини жонли тарзда эфирга узатиш нахотки шунчалик қийин иш? Кечқурун ярим тунда ҳисоби олдиндан билиб бўлинган ўйинни ким кўради, очиғи ҳайронман. Балки “Спорт” телеканали шарҳловчиларини олий лига баҳслари мутлақо қизиқтирмас деган хулосага келаман. Нима қилса ҳам шу ўзимизнинг футбол-ку. Бу футболни ривожлантириш учун мухлислар сонини кўпайиши жуда катта аҳамиятга эга-ку. Футбол баҳсларини томоша қила олмайдиган инсон қандай қилиб мухлислик қилиши мумкин?! Аҳир “Насаф” – “Пахтакор” ўйинини кўриш учун ҳамма ҳам Тошкентдан Қашқадарёга бора олмайди! Менимча, олий лигамиз ўйинларини трансляция қилишга ҳеч нима халақит бермаяпти, фақат озгина ҳаракат керак. “Спорт” телеканали шунинг учун ташкил қилинмаганми?!

Тўғри танқид қилиш осон иш, лекин бу фикрлар миллионлаб ўзбек футбол ишқибозлари дарди эканини ҳам ҳисобга олиш керак. Агар гапларим кимнингдир кўнглига қаттиқ ботган бўлса, узр сўрайман. “Спорт” телеканалига яна бир илтимос, агар иложи бўлса Россия премьер-лигаси баҳслари, айниқса, Аҳмедов ва Денисов каби бизнинг футболчиларимиз тўп сураётган клублар иштирокидаги матчларни ҳам олиб берсангиз. Европа грантлари баҳсини томоша қила олмаётган юртимиз аҳолиси учун шуни
ўзи ҳам юпанч бўлармиди.

Ҳурматли УзМТРК “Спорт” телеканали ижодкорлари, илтимос, футбол халқини футболсиз қолдирманг! Ахир бу сизнинг мажбуриятингиз!!!

Тўраев Бобур
Тошкент шаҳри

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:06, 29.08.2014. Ўқилди: 19176 марта. Фикрлар: 49 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик