Ули Штилике - Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи
Немис мутахассиси Ули Штилике Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, дея хабар беради Итар-ТАСС.
59 ёшли мутахассис билан тўрт йилга - Россияда ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақасига якунигача шартнома имзоланди. Штилике душанба - Жанубий Корея терма жамоаси Венесуэла билан ўртоқлик учрашуви ўтадиган куни Сеулга етиб боради.
Штилике охирги беш йилда Қатар клубларида иш олиб борган. Германиялик мутахассис Швейцария (1989-91), Германия (1998-2000) ва Кот-д`Ивуар (2006-2008) терма жамоаларини бошқарган.
Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 11:18, 05.09.2014. Ўқилди: 5775 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).