Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Брайтон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўсмирларимиз муҳим ғалабага эришдилар

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Таиландда ўтаётган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионати С гуруҳидаги КХДР ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Ўсмирларимиз 3:2 ҳисобида муҳим ғалабага эришдилар.

Биринчи бўлимнинг биринчи ярмида шимолий кореяликлар сезиларли даражада устунлик қилди. Айниқса 17-дақиқада Хан Кванг Сонг гол киритганидан сўнг бу яққол сезила бошлади. Бунгача 7-дақиқада ушбу футболчининг зарбаси дарвозамиз устунига тегиб қайтганди.

Бўлимнинг иккинчи ярмида футболчилармиз ўзларига келишди. 40-дақиқада Суҳроб Нуруллоев жуда муҳим голни киритди. Голдан руҳланган ўсмирларимиз бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида яримҳимоячимиз ўнг бурчакдаги байроқча ёнидан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Абдуғани Ғанижонов эса бош билан тўп йўналишини ўзгартирди ва тўп дарвозанинг олис бурчагига кириб кетди. 2:1.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз дадил бошладилар. 47-дақиқада учинчи голни уришимизга сал қолди. Нуруллоев ўнг қанотдан тўпни чап оёқда олис бурчак томон айлантирди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.

59-дақиқада Нуруллоев иккинчи тўпини киритди. Вакилларимиз ҳужумда прессинг уюштиришди ва Нуруллоев тўпни эгаллаб олиб, дарвозагача яқинлашиб борди ва дарвозанинг яқин бурчагига зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди ва дарвозабон уни тўхтатди. Суҳробнинг ўзи такрорий зарба билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди - 3:1.

Афсуски, 2 дақиқа ўтар-ўтмас ўз дарвозамиздан тўпни олиб чиқдик. Чое Сонг Хёк ҳисобни қисқартирди - 3:2.

79-дақиқада Ким Ву Сонг иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан четлатилди. Ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 очко билан гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олишди. Улар шунча очко жамғариб турган Непалдан тўплар нисбатига кўра устун бўлиб туришибди. 

Ўсмирлар (U16) ўртасида Осиё чемпионати

КХДР - ЎЗБЕКИСТОН - 2:3 (1:2) (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Хан Кванг Сонг (17), Чое Сонг Хёк (61) — Суҳроб Нуруллоев (40, 59), Абдуғани Ғанижонов (45+2)
Огоҳлантиришлар: Ким Ву Сонг (44), Чжонг Чанг Бом (53) — Жонибек Кўчимов (55), Озодбек Қурбонов (75)
Четлатиш: Ким Ву Сонг (79)
КХДР: 1.Ри Чол Сонг, 2.Ри Кук Хён, 3.Ким Ву Сонг, 6.Ким Йе Бом, 7.Пак Йонг Кван (Чжу Хёк Сонг 72), 8.Йон Чжун Хёк, 9.Хан Кванг Сонг, 10.Чое Сонг Хёк, 11.Чжонг Чанг Бом, 14.Чое Чжин Нам, 17.Чжанг Чонг Ил
Ўзбекистон: 1.Акром Хўжаев, 3.Илҳомжон Алижонов, 4.Озодбек Қурбонов, 6.Ойбек Нурматов, 7.Жонибек Кўчимов, 8.Ислом Кенжабоев, 10.Суҳроб Нуруллоев (Бакир Муртазоев 76), 11.Азизжон Ғаниев, 14.Достонбек Бердиқулов, 17. Дониёр Ҳошимов, 22.Абдуғани Ғанижонов (Худойберди Холиқов 68)
Бош ҳакам: Юичи Нишимура (Япония)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Ўзбекистон 2 1 1 0 4-3 4
2 Непал 2 1 1 0 3-2 4
3 КХДР 2 1 0 1 5-3 3
4 Кувайт 2 0 0 2 1-5 0
Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:03, 09.09.2014. Ўқилди: 7722 марта. Фикрлар: 48 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик